Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Жажжи гувоҳ. Қийноқнинг ўзгача тури

Жажжи гувоҳ. Қийноқнинг ўзгача тури
07 Ağustos 2019 - 9:30 'да юкланди ва 821 марта ўқилди.

Насрулло Саййид

Насрулло САЙЙИД

 

ЖАЖЖИ ГУВОҲ
(Ҳужжатли қисса)

(2-қисм)

ҚИЙНОҚНИНГ ЎЗГАЧА ТУРИ

Сиз эшитган қийноқларга ўхшамайдиган қийноқ хусусида ёзмоқчиман. Яъни, руҳий қийноқ хусусида. Унинг кўзга кўринмайдиган пўлот омбурлари исканжага солинган руҳнинг йўқ тишларини тиш доктори каби суғуриб ташлаши мумкинлиги ҳақида. Шунда, азоб-уқубатдан жон таслим қилолмай тиришаётган жисмингизда охирзамон туради…

Ҳа, оёқни осмондан қилиб товон остига дубинка билан уриш шарт эмас. Бошга противогаз ёки полиэтилен халта кийгизиб, нафасни сиқиб қўйишга ҳожат ҳам қолмайди. Совуқ ва зах изоляторда бошга қоп кийгизиб, полиэтилен ўралган арматура билан савалаш дегани, руҳий қийноқ олдида ҳеч нима! Руҳий қийноқнинг тури кўп. Мана шулардан биттаси тутқунлик, ҳақсизлик ва қонунсизлик деб аталмиш мустабид тузум томонидан мусиқа ва қўшиқ воситасида жон азоб тегирмонига солиниб, бутун борлиқ давомли равишда латиф оҳангларда қитиқланиб эзилади. Бу, тутқунликда бошдан сув томчилатиб, майин ва инжа деб кўрилган нарса билан гурзининг залворини пайдо қиладиган жисмоний қийноққа ўхшаб кетади. Унинг таърифини келтириш жуда қийин бўлгани каби, оғриғини баён этиш жуда ҳам машаққат. Бунинг не азоб эканлигини ичкарида ҳам ташқарида ҳам ор-номуси жойида, зеҳнияти оқ-қоранинг фарқига борадиган кимса ҳис қилади. Фаросатсиз кимса шунақамиш дея диконглаб юраверади, боққа кирган экинчи эчкидай.

Бу машҳум қийноқнинг икки тури бор. Бир – билвосита, бириси эса бевосита. Мен бу қийноқнинг бевосида турига нишон бўлдим. Яъни, бу қийноққа мени вазият маҳкум этди.

Ҳа, қувноқ ҳаётимиздаги ҳиссиётларимизни жунбушга келтирадиган мусиқа ва қўшиқ қамоқхоналарда акс таъсир учун қўлланиладиган бўлса, қалбларни шодликларга буркаш учун ижод қилинган оҳанглар чиндан ҳам даҳшатли ваҳшийликларга қодир. Эркин ҳаётда ҳам реал воқейлик билан инсонларнинг турмуш тарзи мутаносиб келмаса, ташқарининг ичкаридаги муҳитдан фарқланадиган жойи қолмайди. Ҳаёт бошқа, қўшиқ бошқа бўлиб қолаверади. Инсонлар ўзлари яшаб турган заминда эмас, хаёлларидаги саробликларда умри гузаронлик қилиб ўтиб кетаверадилар. Сўнгида, барчаси мудҳиш бир тушга айланади…

Терговчи ишни прокурор назоратига ўтказганидан сўнгра, мен ИИБ ертўласидан машҳур ва машъум «Отбозор» қамоқхонасига кўчирилдим.

«Отбозор» халқ тилида «турма» деб аталса ҳам, аслида тергов изолятори.

Турманинг кетма-кет кечиб ўтиладиган темир пажараларидан бирин-кетин ўтиб, даҳлиз бўйлаб узоқ юргач навбатдаги камера эшиги олдида тўхтадик. Соқчи темир эшикка шарақлатиб, калит тиқиб, тортганида, мойсираган эшик  қийқиллаб, қаттиқ чиранди. Руҳимни тирқиратган сасдан беихтиёр тишларим, ғижирлаб, вужудимда ёқимсиз бир оғриқ пайдо бўлди. Соқчининг: «Жиноятчи, ортиқ бу ер сизнинг уйингиз» дегани дардимни борҳо ўрлатди. «Мен жиноятчи эмасман» дедим. «Бу ерда ҳамма жиноятчи» деди, қўлида бир даста калтини шарақлатиб, эшикнинг нариги томонидан соқчи. У эшикни қулфлаб, узун даҳлиздан ортига қайтиб кетганида оёқ товушлари анчагача қулоқларимга чалиниб турди.

Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот идоралари остонасидан оёқ босиб, ичкарига кирилдими, тамом, ким бўлса бўлсин, у жиноятчи ҳисобланади. Маҳкаманинг эрта бир кун қандай қарор чиқариши ҳеч кимни қизиқтирмайди. Муносабат ҳам шунга яраша бўлади. Камерадаги ҳар қандай буюмнинг ўзига яраша қиймати бор, маҳбуснинг эса инсон сифатида қадр-қиммати шу ерда батамом тугайди. Қоғозга битилган қонунлар эмас, энди ичкарида ҳукуматдагиларнинг шахсий қарашларидан шаклланган қонун-қоидалар ҳукумронлик қила бошлайди. Соқчидан тортиб, қамоқхона бошлиғигача барча ўзидан юқоридаги шахснинг имо-ишораси билан хизмат бурчини ўтайди…

Товуқнинг кетидек келадиган камерада ҳеч ким йўқ. Иккита темир каравот жойлаштирилган холос. Устига-устак зорманда жуда қоронғи, салқин ва юракни сиқадиган даражада сокин. Темир каравотнинг бирига чўзилдим. Шу пайт, қулоқларимга баланд овозда янграётган қўшиқ қуйилаётганини сездим.

«Керак бўлса ҳақиқат учун, минг бор ўлиб, минг бора тирил»…

Қақшаган асабимни қўшиқ элитдими, қаттиқ чарчаган эканманми, ухлаб қолибман. Қанча вақт ўтди, билмайман, бир пайт уйғониб кетдим. Ҳали ҳам камерада ёлғиз ўзим эдим. Аммо қўшиқ ҳали ҳам давом этаётган эди. Бирининг орқасидан бошқаси янграрди. «Жиловланиб товусдек, юришларинг ёқади»дан кейин, «Юз йилда бир туғилармиш эл дардини айтолган» бошланди. Ва сўнгра унинг изидан, «Кимларгадир керак бизнинг ёлғизгина бошимиз» уланиб кетди. Хуллас, қўшиқ ва ҳар ярим соатда беш дақиқа ахборот эштириши қулоқларим остида янграрди. Тинглаб, бироз қалбим ором топгандай бўлди. «Маза» деб, ўйладим. Қўшиқ тунги соат иккигача давом этди. Кейин фаҳмласам, қўшиқлар «Машъал»дан таралаётган экан.

Янги кун бошланди. Тонгги соат бешда бошланган «Серқуёш» бемаврид қичқирган хўроз сингари ғашимга тегди. Радио овозини бирпас ўчириш ёки пасайтиришни сўрамоқчи бўлдим, аммо кимга мурожаат қилишни билмадим. Радиокарнай турманинг нақд марказидаги бино томига ўрнатилган эди. У аввалида жонимга ёғдай ёққан бўлса, тинмасдан давомли янграйвергач юрагимни сиқиб, руҳимни яралай бошлади. «Заҳарни меъёрида қабул қилса шифо, болни меъёридан оширса, заҳарга айланади» деган ҳикмат хаёлимни чулғаб олди. Унча-бунчанинг фарқига бормайдиган замонларда севиб тинглайдиган каналимиз «Машъал» бу ерда шунақа жонимиздан безор қиляпди, демак, бошқа каналларни тингласак, ҳолимизга вой эканда деган қарорга келдим.

Прокурор хулосасини кутишга мажбур эдим. Агар у ҳам мени «айбдор» деб топса, судгача шу ерда қолиб кетишим тайин. Қордек оппоқ бўлганимда ҳам, прокурорнинг мени «қоп-қора» дейишини ҳам яхши билардим.

Ташқаридан ҳеч қандай ахборот олиш имкони йўқ. Ҳатто бола-чақанг – оиланг ҳақида ҳам ҳеч нима билолмайсан. Руҳий босимни кучайтириш учун бутун дунёдан узулганингни билиб турган бўлсанг ҳам, умид билан темир эшикнинг назорасига тикилиб ётаверасан. Бу Ўзбекистон қамоқхоналаридаги оддий ҳолат. Тутқиннинг ҳақ-ҳуқуқларини ҳеч ким назар писанд қилмайди.

Умид билан назорага тикилавериб ҳам ахири безоринг чиқади. Фикрларингга эрк бериб, ҳар хил тахминлар қиласан ва хоҳламаганинг ҳолда, охирида қўрқинчли хаёллар денгизига шўнғиганингни сезмай қоласан. Миянгга бўмағур нарсалар келади. Юрагинг сиқилгандан ҳар сафар ўрнингдан туриб кетасан. Ичинг ғашга тўлиб, қон босиминг ошади. Кўксингдаги оғриқни панжанг билан қоғоздек ғижимлаб, сўнгра силаб-сийпаб кафтингни юрагингга босасан! Атайлаб, устингдан кулаётгандай, «Машъал»нинг «ялла»лари бир он тинмайди. Қўшиқ меъдангга тегиб кетганидан, “дод” дегиларинг келиб, жонинг бўғзингга келиб тиқилади кўнглинг айнайди. Бири-биридан шўх ва баъзида маҳзун қўшиқлар ҳар хил ижрочилар томонидан тиним билмай куйланаверади. Улар бора-бора, менга совуқ темирга урилаётган болғача ҳам таъсир қилмайди. Ўзимни азада – тобут устида ўтириб, тўйни томоша қилаётган одамдек совуқ ҳис қилишга кўникиб боравераман…

Камерага ҳафта ўтиб, бир маҳбусни ташладилар. Жуда ҳорғин, ориқ кўринган бу одам чамаси қирқ ёшларда эди. У ўзини жуда камгап ва хокисор тутарди. Бошқа томондан мен билан боғлиқ вазиятни ўрганаётганга ўхшарди. Умуман у овқат емас, қўрқинчли тарзда чуқур-чуқур йўталарди. Ҳар тунда эшик туйнуги кутмаганда, «ширқ» этиб очилиб, кимдир ичкарига салафан қоғозга ўралган бир нимани ташлар, жараён чақмоқ сингари тез рўй бергани учун у кимсанинг кўланкасини ҳам илғаб бўлмасди. Маҳбус салафанни олиб, очиб, ичидаги нарсани шоша-пиша оғзига соларди ва дарҳол орқасидан бир кружка сув ичарди. Бу у учун ҳам нонушта, ҳам тушлик, ҳам кечқурунги овқат ўрнини босарди. Кейин билсам, у капалаётган зорманда кўкнорнинг эзилгани экан. Яна, унга нималарни аралаштирган бўлишлари мумкин, у ёғини худо билади.

Илк танишган кунимиз у менинг кимлигимни роса суриштирди. Олий Кенгашга депутат бўлганимни, Каримовнинг «демократияси»га ишониб, мухолифат сафларига кирганлигимни, шу чоғгача эл-юрт ташвиши билан яшаганимни, охирида уйимга граната ташлаб қамаб қўйишганини айтдим. Аммо у олдинига бу гапларга ишонмади. Прокурордан «айблов хулосаси» келгач, ўз кўзлари билан ўқиб кўриб кейин ишонди. Наинки, ишонди, ҳатто таажжубга тушди. «Наҳот, орамизда шундай одамлар бор» деб, ҳайратини яшириб ўтирмади. Ўзича, менга: «Политический» деб ном ҳам қўйди. Кейин у ўзи тўғрисида гап бошлади.

Миллатини эрони деб таништирган йигит айтишича самарқандлик экан. У ёшлигидан ўғрилик ва талончилик билан шуғулланган. Отаси ароқхўрликка ва онаси фаҳш ишларга муккасидан кетган кимсалар бўлган. У бузуқ муҳитда тарбия топгани боис жуда ёшлигида қамоққа тушади. Чиқиб, ўғрилик қилган ва яна қамалган. Сўнги бор онаси билан опасини фаҳш устида ушлаган ва уларни чавақлаб, ўлдирган. (Ҳарқалай, бу унинг сўзлари). Шу сабаб у ўзини модаркуш ҳисоблар, қилган қилмишидан пушаймон эди. Бошига келган кўргуликлар учун гоҳ ўзини айбласа, гоҳида барчасига сабабчи дея жамиятни сўкиб, хуморидан чиқарди. Қилган жинояти учун биринчи суд инстанцияси уни ўлимга ҳукм қилганди. У тирик қолиш илинжида ўн икки йилдан буён курашиб келаётганини жонли ва таъсирчан қилиб сўзларди.

Унинг ҳикоялари таъсирида, бироз бўлсада «Машъал»да янграётган» куй-қўшиқларни унутиб, миям сал тиниққандай бўлди…

Кунларнинг бирида вилоят прокуратурасидан вакил келиб, маҳбуслар билан суҳбат ўтказди. У, бизнинг камерага ҳам «ташриф» буюрди. Охирида: «Турма маъмуриятидан қандай талабларингиз бор» дея сўради. «Радиони ўчириб қўйишнинг иложи борми» дедим. Вакил, эшитиб, роса кулди. Бунақа талабни илгари ҳеч қачон эшитмаганини айтиб, ҳайратланди. «Фақат шуми?» дея, у сўнгра шеригимга юзланди. Шеригим, асло ундай қилмасликни зорланиб илтимос қилди.

«Ўзбекистон демократик давлат, бошқа камерадагилардан сўраб, шунга кўра бу ишни ҳал қиламиз» деди вакил.

Вакил камерадан чиқиши билан шеригим бақира кетди: «Нима деганингизни биласизми, ўзи? Бунақа шароитда ётишни орзу қилишади. Владимиридаям, Воркутасидаям, Тоштурмасидаям бўлдим, бунақасини ҳеч қаерда кўрмадим. Ўн икки йилдан буён бир нима «тиқ» этса, юрагим «дук» этади, ҳар қанақа овоз Азроилни эслатади. Соқчининг оёқ сасларини эшитсам, бутун вужудим, қақшаб, қалтирайман. Вақти соати етди, деган фикру ўй хаёлимни чулғаб, ҳар сафар қўрқувдан жоним чиқиб кетади. Ўн икки йилдан буён ҳар кун бир неча марта шу ҳолат такрорланади. Бу ерда мусиқа бор, соқчининг юриши, калитларнинг «шиқир-шиқири» ҳа деганда эшитилмайди. Бу бахтдан мени маҳрум қилмоқчимисиз…»

Эшитиб, жуда таъсирланиб кетдим, ўтган йиллар унга қанчалик қийин бўлганлигини англадим.

Ўлим ҳукми чиқарилгандан сўнгра тирик қолиш учун у ўзини  жинниликка сола бошлаган. Ҳуқуқларини ҳимоя қилганлар унинг жиннилигини рўкач қилиб, ҳар тарафга шикоят аризалари ёзишга тушганлар. Ва шу йўллар билан унинг қатл этиш ижросини кечиктириб келганлар. Менимча, у ҳақиқий жинни образини ярата олган. Шунинг учун ҳам Владимир шаҳридаги жиннихонада уч йил даволанган. «Жинни»лиги тасдиғини топгач ўлим жазосидан қутилиб, ҳукм узоқ муддатли қамоқ жазосига алмаштирилган. Тирик қолиш учун у ўта машаққатли синовлардан муваффақиятли кечган. Айтганлари бир афсона бўлса керак деб ҳам ўйлайди киши. Аммо, қўлидаги ҳужжатлар ва суд ҳукмларидан кўчирмалар унинг сўзларининг ҳақиқатлигини тасдиқлайди.

Бир кун кутилмаганда, уни камерадан олиб чиқдилар. Уч-тўрт соатдан сўнгра қайтариб олиб келдилар. У «миқ» этмади. Ўзини тўшакка ташлади. Ўша тунда алламаҳалга довур иккаламиз ҳам оғзимизга талқон солиб ётдик.

Томдаги радиодан «жўшқин» қўшиқлар янграрди:

«Бу дунёдан вафо кутма, болагинам»… ва  алламбалолар…

Тун яримидан оққанда, у: «Насрулло, мабодо суҳбатга олиб чиқсалар, шеригим, мени сўроққа тутиб безор қилиб ташлади. «Ўлдираман» деб, дағдаға қилаяпти, денг. Тушиндингизми?» деди. Унинг сўзларидан хавотирга тушдим. Унга савол назари билан юзлангандим, у индамади. Шунда, истамаганим ҳолда юрагимга ғулғула кирди. Тергов изоляторига биринчи марта тушганларни қамалиб чиққанлардан алоҳида сақлашлари хақда эшитгандим. Нега ашаддий жиноятчи билан мени битта камерага тиқишдийкин, деган хаёл оромимни ўғирлади. Аммо унда менинг фаолиятимга ҳурмат уйғонганини ўйлаб, бироз таскин топгандай бўлдим.

Тонгда, донг қотиб ухлаб қолибман. Даҳлиздаги овозлардан уйғониб кетдим. Шеригимнинг тўшагида ҳеч ким йўқ эди. Нонуштага овқат олиб келган бўтқабоқардан уни сўрадим. У: «Ўзини осибди, ўлди» деди, темир эшикнинг туйнугидан ичкарига боқиб.

Бу сўзларнинг чинми ёки ҳазиллигини англаш қийин эди. Тирик қолиш учун йиллар бўйи қаттиқ тиришган бир одамнинг ўзини ўзи ўлдиришига ишонгим келмасди. Бу  сирли воқеа мен учун ҳанузгача мавҳумлигича қолмоқда…

Йиллар кечди. Ҳаётда яхши-ёмон кўп нарсаларга гувоҳ бўлдим.

Ўзбекистондаги вазият  менга кўпроқ «Отбозор»даги шарт-шароитни эслатади. Гуноҳсиз ҳам гуноҳи борлар ҳам, ҳамма юрак ҳовучлаб, қўрқиб яшайди. Ҳукуматнинг «қора рўйхати»га тушганларнинг эса ҳолига вой. Улар учун бу ёруғ дунёнинг қоп-қора зиндондан фарқи йўқ. Уларни ҳар қадамда очиқдан-очиқ кузатадилар. Кимдир товони қавариб, оёғини қийшиқ босса ёки йўлдаги тошга туртиниб, депсиниб кетса ҳам уни шу заҳоти участка нозири олдига чақиради. Участка нозири чақирди, дегани, МХХга сен ҳаққингдаги маълумот етиб борди, дегани.

Мен ҳам сабабсиз тақиблар ва асоссиз айбловлардан чарчагандан-чарчадим. Ҳатто, ҳожатхонага кирганимда ҳам менга кўринмас кўзлар ҳар тарафдан ўқрайиб, қараб тургандай туюлади. Тинимсиз тақиблар ва асоссиз сиқувлар туфайли одам ҳиссис ва совуқ деворлардан ҳам ҳадиксирайдиган бўлиб қолар экан…

Ҳа, кўпчилик қўрқувда яшашини айтади. Эрони йигит айтганидек, одамлар «тиқ» этган овоздан чўчийдиган бўлганлар. Кўчада учаска нозири пайдо бўлса, ҳамманинг пайтавасига қурт тушади. Фуқаро кийимидаги нотаниш кимса қишлоқ ораласа, «миллий хавфсизликдан» дея ҳаммани саросима босади. Ўзбекистонда қўрқувдан бошқа ҳеч нарса қолмади. Иш йўқ, пул йўқ, шу учун одамлар ўзларини чалғитиш учун мусиқага ружу қўядилар. Тўрт кимсанинг боши бир жойда бирикса, мусиқа, одамлар автобус ёки таксига чиқса, мусиқа, бозорда мусиқа, емакхоналарда, радио-телевидение, йиғилишларда мусиқа… Икки бош бириккан жойда мусиқа ва қўшиқ баланд овозда қўйилади. Токим, ҳаётдан нолишга имкон қолмасин, кимдир сиёсатдан гапириб қўйиб, «калла»нинг бири бориб СНБга чақиб бермасин.

Куй-қўшиқ маънавий завқ олиш учун эмас, одамларни жиддий мавзулардан чалғитиш учун қўлланиладиган бўлиб қолган. Таксига ўтирсанг, иштони қирқ ямоқ, оёқяланг йўловчининг ҳайдовчига: «Ака, музикани баланд, қўйинг, шўхидан бўлсин!» дейишини эшитиб, кулишингни ҳам йиғлашингни ҳам билмайсан. Телевизорни қулоғини бурасанг, йигирма тўрт соат даранг-дурунг. Маъно-мазмуни бир чақага қиммат қўшиқлар болалаб кетган. Гўё, «осмон мусаффо», «тинчлигимизга кўз тегмасин» «ер юзида уруш», «бизда ҳар ерда тўй-томоша», «тўкин дастурхон – мева-чева ва хил-хил ичимликлар!»…

Халқ эркини ва ҳақ-ҳуқуқини йўқотиб, қўшиқчилик шоу-бизнеси Ўзбекистондаги энг сердаромад соҳага айланди. Куй-қўшиқлар саёзлашган сайин, китоб ўқишга, илм ва ҳунарга халқда ҳавас камайиб боряпди. Иш йўқ, келажакка умид йўқ… Аммо, «Буюк келажак!» ҳақдаги баландпарвоз гап-сўзлар ва маза-матрасиз қўшиқлар кеча-кундуз қулоғинг остида янграб туради. Албатта, бу ҳолат манқурдларга чивин чаққанча ҳам таъсир этмаса-этмас, ўзлигини таниган ва миллатнинг тараққиёти учун кураш майдонига отилган кимса учун азоб ва хўрликдан бошқа нарса эмас!

Балки, ноҳакдирман! Мендаги маънавият И.Каримов айтганчалик «юксак» эмасдир. Аммо, шуни яхши биламан, мендаги ҳис-туйғулар ва Ватанга муҳаббат – ёлғон ва сохта ҳаёт билан ҳеч қачон бир ўзанда яшай олмайди!

Эрони йигит «йуқолган» куннинг эртаси мени умумий камерага кўчирдилар. У ерда кўрганларим, юрагимдаги қолган-қутган умидларимни ҳам чилпарчин қилди…

(давоми бор)

Манба: hayratuz.wordpress.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мухожир ;

    👍😢🤔

    08/08/2019 12:49
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube