Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ойдин Солиҳ ҳақида

Ойдин Солиҳ ҳақида
07 Ağustos 2019 - 17:08 'да юкланди ва 675 марта ўқилди.

ОЙДИН СОЛИҲ ҲАҚИДА

Ойдин Солиҳ 2007 йилда босилган «Ҳақиқий тиббиёт» номли китобида, кунимизнинг ҳаёт тарзи, оддий ҳаётнинг аҳамияти ва соғлиқни бузувчи одатлардан сўз очиб, буларга ечим бўладиган таклифларни киритди.

Ичимизга нега бир ўт тушганига келсак; шахсан танишиш ва ўзи билан маслаҳатлашиш фурсатига эга бўлганимиз; юзма-юз бир маротаба кўришиш имконига эга бўлган бўлсакда, Исломий ҳассосиятига, тасаввуфининг нафислигига ва тиббий билимига яқиндан шоҳид бўлдигимиз муаззам бир шахсият эканлиги эди бунинг сабаби.

Истасангиз, ҳикояни сиз билан ҳам қисқача пойлашсам:

Кичик ўғлимиз ойлардир яхшилашмаган бир ўрта қулоқ яллиғланишини бошдан кечирарди, қўлланаётган антибиотикларимиз ишга ярамаётган, болада ҳам ортиқ эшитиш қобилияти паяайиб бораётган бир вақт эди. Сўнгги марта «Ғарб тиббиёти» доктори қабулига бордик, аниқ шифо сифатида боланинг амалиёт қилиниши кераклигини ва ҳам бодомсимон безларни ҳам бурун гўштларини олиб ташлаш кераклигини, бу орада қулоғига ҳам найча тақилиши лозимлигини айтганидек, «ортиқ етар!», дедик ва дарров бу гап ортидан Ойдин Солиҳ хоним афандининг йиллар аввал бир дўстимизнинг кичик фарзанди чалинган оғир бир хасталикни «табиий» дорилар ва усуллар билан даволаганини эсладик.

Ўша пайтлар Истанбулнинг Ускудар тумани Олтинзода маҳалласида жойлашган кўрикхонасига кетдик ва қабулига ёзилдик. Бу орада, Ойдин хонимнинг ўша ердаги ёрдамчисидан қабул кунига қадар ўғлимиз учун нима қилаолишимиз мумкинлигини сўрадик. Бизга боланинг қулоғига пиёз сувини томчилатишимизни маслаҳат беришди. Хўш, нима бўлди дерсиз? Антибиотиклар даволайолмаган эшитиш қобилиятининг ёмонлашиши, бор йўғи бир кунда ўтиб кетди!..

Бу орада қабул куни келди ва она-ота ўлароқ аниқ бир хасталигимиз бўлмаса ҳам оилавий тарзда Ойдин Солиҳ хоним афандининг кўригидан ўтиш учун бордик. Ҳаммамизни кўрикдан кечирди ва бутунлай ўтларга асосланлан, аниқ бир дастур давомида қўлланиладиган бир гуруҳ дорилар билан бирликда, барчамизга аниқ бир муддат давомида бажаришимиз учун очлик яъни рўза тутиш, ҳижома ва зулук кўрсатмасини ёзди. Айни шаклда, қон гуруҳимизга кўра овқатланиш дастури ҳам берди, бу доирада ортиқ “Ғарб тиббиёти” га асосланган барча дорилар билан баробар, кимёвий ишламдан ўтган ёки қадоқланган озиқ-овқатларнинг ҳеч бирини кўлланмаслигимизни таъкидлади.

Кўрикларимиз шундай амалга оширилди; аввал юзимизни, оғзимиз ичини, қўлларимизнинг ичи ва ташқарисини, оёқларимизни кўздан кечирди, сўнгра ҳам биримиздан бирма-бир саволлар сўради, ниҳоят ҳар биримиз учун айри тавсияларини берди. Тўғрироғи, ёрдамчисига кўрсатмаларимизни ёздирди.

Шу орада менга шундай деди:

– Жигарингиз кирли (буни илк маротаба эшитаётгандим ва илк қилишим керак бўлган иш “жигар тозалаш” эди)… Узоқ умр кўрасиз… (Ёрдамчисига ўгирилиб, кулимсираб) Инсонлар нега бу қадар узоқ умр кўришни истайдилар-ки; тушунмайман…

Шунингдек, сигарет чекишимга у қадар тўхталмай, фақат ўғлимизнинг оёғига кийган пайпоқдаги Ғарбий нақшга зиёдаси билан эътибор қаратиб, шундай деди:

– Онгни бошқариш деган бир нарса борлигини ҳеч эшитдингизми сиз?

Мен жуда ҳам ҳайрон қолдим. Гўё бир замон ўз атрофимда онгни бошқариш ва телеграм тадқиқоти ўтказган бири сифатида, шундай жавоб бердим:

– Албатта… Ҳатто узоқдан эдектромагнетик тўлқинлар билан амалга ошириладиган бир тури ҳам бор.

– Модомики шундай экан, у ҳолда фарзандингизга нега устида бундай нақшлар бўлган пайпоқлар кийдираяпсиз?.. Китобимнинг “Онгни бошқариш” сарлавҳали бўлимини яхшилаб ўқинг!…, деган эди Ойдин хоним афанди менинг гапимга.

Ўша пайтда жуда уялган эдим.

Бир неча кун сўнгра, ҳаётимда илк маротаба ҳижома қилдириш учун, Ойдин хоним тавсия қилган ҳижомачига бордим. Аммо мен у ерда ҳам жуда ҳайрон бўлишимни билмасдим. Чунки бошимга ҳижома қилиш учун сочимнинг аниқ бир қисмини кесган ҳижомачи, айнан Ойдин Солиҳ хоним афандининг ташхисини такрорлаяроқ, шундай деди менга:

– Жигарингиз кирли…

Ҳеч бир “модерн” тиббий таҳлил қилдирмаганим ҳолда, Ойдин Солиҳ хоним афанди ва ҳижомачи бек афанди буни қандай билишган эди, ҳали ҳам билмайман.

Фақат бир ойларча ўтиб, ўғлимиз ортиқ яхшилаша бошлаган, Ойдин Солиҳ хоним афанди тавсия қилган зулук билан даволашдан кейин эса касаллиги тамоман ўтиб кетганди. Бошқа сўз билан айтганда, амалиёт йўли билан бодомсимон безларни ва бурун гўштларини олиб ташлаш, ҳам қулоғига найча тақиш, демакки мутлақо керак эмас экан.

Менга келсак; бир кило ҳам вазн муаммосига дуч келмаган бўлсамда, бир ойда ичида 9-10 кило берган; “Ғарб тиббиёти”нинг тарафдорлари заифлаш учун ўзларини нобуд қилиб турган бир пайтда, таҳминан бир йил кейинги рамазон байрамига 74 килодан 50 килога озиб кирган эдим.

Ойдин Солиҳ хоним афанди кўригидан ўтганимиздан икки ярим йил ўтди ва бу вақт ичида оиламизнинг ҳеч бир аъзоси касалхонага бормади, бир дона ҳам ғарбий дори-дармонларни қўлланмадик; бундан кейин ҳам на касалхонага боришни ва нада дорилардан қўлланишни ўйламаяпмиз. Ушбу давр мобайнида, жиддий ҳисобланадиган икки роҳатсизликни бошдан кечирдик ва ҳар иккисини шифобаҳш ўтлардан қилинган табиий дорилар, ҳижома, зулук ва масаж йўли билан даволашга эришдик.

Ойдин Солиҳ хоним афанди василасида айтилиши керак бўлган кўп нарса бўлсада, ҳозирча фурсатдан фойдаланган ҳолда Ислом ҳакимаси учун раҳмат сўрайлик.

Ойдин Солиҳ хоним афанди, “Инсонлар нега бу қадар узоқ умр кўришни истайдилар-ки; тушунмайман…”, деган эди бизга. Бир ҳадиси шарифда Пайғамбар афандимиз Аллоҳга сиғиниб “Қарилик қарамлиги”ни ҳеч орзу қилмасликларини илтижо қилганликлари келтирилган.

“Ғарбий ҳаёт тарзи”га сўз билан эмас амал билан ва ўз шахсиятидаги Исломий алтернативни ўрнак қилган ҳолда қарши бўлган бу ҳақиқий муслима, балки да шифосига васила бўлган хасталарининг баъзи хасталикларини ўзига жалб қилароқ, 71 ёшида аммо буюк бир Исломий асар ва мактаб қолдириб орамиздан айирилди.

Ойдин Солиҳ хоним афандининг хасталиги ҳақида бир ҳижомачи дўстимиз шундай деган эди:

– Ойдин Солиҳ хоним афанди каби ҳакимлар, бошқаларнинг касалликларини ўзларига олганликлари учун бу қадар касал бўладилар баъзан.

Бошқа тарафдан; у ташкил қилган тиббиёт мактабидан, ёзган асаридан ва нутқларидан ғоялар ва парчаларни ўғирлаб китоб устига китоб ёзишларига, каналдан каналга ўтиб айланиб юришларига қарамасдан Ойдин Солиҳ хоним афандининг номини хотирлашдан қочган шуҳратпарастларни кўрганда ибрат билан куламиз.

Сени унутмаймиз ва унуттирмаймиз ҳақиқий муслима, ҳақиқий ҳакима. Нур ичида ётинг!

 Фарруҳ Гунинди (Faruk Günindi)

 Туркия туркчасидан ўзбекчалаштирилди

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube