Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Анқара жанги арафасида Европа қиролларининг Амир Темурга юборган элчилари ҳақида баъзи маълумотлар

Анқара жанги арафасида Европа қиролларининг Амир Темурга юборган элчилари ҳақида баъзи маълумотлар
10 Ağustos 2019 - 10:47 'да юкланди ва 796 марта ўқилди.

АНҚАРА ЖАНГИ АРАФАСИДА ЕВРОПА ҚИРОЛЛАРИНИНГ АМИР ТЕМУРГА ЮБОРГАН ЭЛЧИЛАРИ ҲАҚИДА БАЪЗИ МАЪЛУМОТЛАР

Биз тарихда Амир Темурнинг Европа қиролларига юборган элчиликлари ҳақида анча батафсил маълумотларга эгамиз, аммо Европа қиролларининг Амир Темур ҳузурига юборган элчиликлари ҳақида кам биламиз. Европалик элчилар Анқара жанги арафасида Амир Темур ўрдусига тез-тез ташриф буюриб туришган. Бунинг сабаби, улар Амир Темурни кундан-кунга кучайиб, катта ҳудуларни қамраб олаётган, Ғарб давлатларига хавф солаётган Усмонийларни тўхтатувчи ягона куч сифатида кўрганлар. Анқара жанги арафасида уларнинг серқатнов бўлишининг сабаблари ҳам шунда эди.

Бу пайтда Амир Темур билан Йилдирим Боязиднинг ораси бузилиб, зиддиятлар кучаяётганди. Бунга бошқа ташқи омиллар ҳам таъсир кўрсатган. Амир Темурнинг Ўрта Шарқ юришига ўша даврнинг энг кучли ҳисобланган давлатлари – Олтин Ўрда, Миср каби йирик давлатлар ҳам тиш-тирноғи билан қарши бўлган. Улар ҳар қандай йўл билан Амир Темурни орадан олиб ташланиши тарафдори бўлган ва шу мақсадда мазкур давлатлар ўзаро махфий элчиликлар алмашаётганди. Аслида бу муаммонинг бошланишида Султон Аҳмад Жалойир ва Қора Юсуф Туркман катта рол ўйнаган. Бизга маълумки, Амир Темурнинг кўплаб юришлари карвон ва ҳаж йўлларида тинчлик-хотиржамликни ўрнатиш, халқаро савдо-иқтисодий, элчилик, маданий ва бошқа алоқаларни йўлга қўйиш мақсадларини амалга ошириш учун олиб борилган. Амир Темурга ушбу ишларни амалга оширишда Бағдод ҳокими султон Аҳмад Жалойир ва Қора қуюнлилар ҳукмдори Қора Юсуф Туркман халақит берган. Улар ҳаж ва карвон йўлларидан катта миқдорда маблағлар олиб, савдогарлар ва ҳожиларнинг таланишига ҳам кўз юмиб келардилар. Амир Темур бу икки душманига қарши юриш бошлаганда улар Миср Султони ва Усмонли ҳукмдори паноҳида яширинадилар.

Айнан Амир Темурнинг душманлари бўлмиш юқорида номлари зикр этилган қироллар билан бирга Султон Аҳмад Жалойир ва Қора Юсуф Туркманларнинг катта иттифоқи юзага келганди.

Йилдирим Боязидни Амир Темурга қарши кучлар гиж-гижлаган бўлсалар, Амир Темурни Йилдирим Боязидга қарши урушга ташвиқ қилувчи кучлар ҳам бор эди. Конец формы

Маълумотларга кўра, Европа қироллари Амир Темур ҳузурига бизга маълум бўлмаган қатор элчиликлар юборишган.

Генуя ва Венеция сенатининг ҳисоб-китобларида ана шу элчиликларнинг келди-кетдиси ҳақидаги маълумотларни учратиш мумкин. Мазкур маълумотларда элчиларнинг келиши ва бунга қанча маблағ сарф этилгани қайд этилган, чунки бу ўринда гап фақат бухгалтерия ҳисоботи ҳақидагина бормоқда. Сир тутилган сиёсий мактублар бу ҳисоботларда акс этмаган.

1394 ва 1399 йилда Византия императорининг Константинополдаги муовини Амир Темур ҳузурига Франсуа исмли доминикан монахини икки марта элчи қилиб жўнатди. Унга Сандро (уни баъзи манбаларда Сарацинус деб ҳам атайдилар) ҳамроҳ бўлган. Сандро Генуя подестати билан яқин алоқада бўлган, чунки унинг қўлида Генуянинг ҳомийси бўлган Франция қиролининг Амир Темур номига ёзилган мактуби мавжуд эди. Франсуа ўзининг биринчи сафари чоғида, Амир Темур Боязидга уруш очгудай бўлса, Шарқий Ўрта ер денгизи ёқасида жойлашган Европа давлатлари ёрдам берадилар, деган фикрни Амир Темурга етказди.

Франсуа ва Сандро Амир Темур ҳузурига иккинчи марта ташриф буюрганда агар у Йилдирим Боязидга уруш очадиган бўлса, одатда, Боязидга мўлжалланган хирож Амир Темурга берилиши ҳақидаги мажбуриятларни баён этган. Бинобарин Франсуа воситасида европаликлар билан Амир Темур ўртасида дўстона мулоқотлар бошланган. 1400 йил мобайнида Венеция сенати Амир Темур ҳузурига ўзининг икки вакили-Андреа Жистиниани ва Матео Барбадиголарни жўнатди.

1401 йилда Амир Темурнинг элчиси Перага келган ва Пера генуяликларининг Усмонлилар билан иттифоқдан ва ҳар қандай холисликдан воз кечишини илтимос қилишган. Ушбу илтимос мамнунлик билан қабул қилинди ва элчиларга иккита от туҳфа этилди.

Перадаги ҳисоб дафтарида 1402 йил 18 майидан 21 июнигача бўлган даврда Амир Темурнинг элчиси келиб-кетганлиги таъкидланган.

Тарихда бу каби бизга маълум бўлмаган элчиликлар кўп бўлиб, уларни чуқур ўрганиш келажакда баъзи номаълум тарих саҳифаларини тўлдиришда асқотиши мумкин.

Шоҳиста Ўлжаева
тарих фанлари доктори, профессор

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube