Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Амир Темур мақбараси, Гўри Амир

Амир Темур мақбараси, Гўри Амир
12 Ağustos 2019 - 9:12 'да юкланди ва 534 марта ўқилди.

АМИР ТЕМУР МАҚБАРАСИ, ГЎРИ АМИР

Амир Темур мақбараси, Гўри Амир (14-аср охири — 1405 й.) — Самарқанддаги меъморий йодгорлик. Халқ орасида Гўри Амир ёки Гўри Мир (Мир Саййид Барака) деб номланиб келинади. Мақбарага темурийлар сулоласига мансуб кишилар (Амир Темур, унинг пири Мир Саййид Барака, ўғиллари Умар-шайх, Мироншоҳ ва Шоҳрух, набиралари Муҳаммад Султон, Улуғбек ва бошқалар) дафн этилган. Бобурнинг таъкидлашича, дастлаб Темурнинг набираси Муҳаммад Султон Мирзо Самарқанд қалъаси жан.да Тошқўрғон — чақарда Мадраса қурдирган. Муҳаммад Султон ҳалок бўлгач (1403), Амир Темур унинг хотирасига мақбара қуриш ҳақида фармон берди. Мақбара Мадраса ҳовлисининг тўрига бунёд этилган.

Амир Темур мақбараси Ўрта Осиё меъмор-чилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилади. Мақбара қурилиши 1403 йилда бошланиб, Мирзо Улуғбек даврида тугалланган, ҳамда темурийлар хилхонасига айлантирилган.

Мақбара, ўрта аср Самарқандининг жанубий-шарқий қисмида, Темурнинг набираси Муҳаммад Султон томонидан, ХИВ асрнинг охирида бино қилдирган мажмуа қошида тикланган.

Муҳаммад Султон 1403 йилда Кичик Осиё соҳилларига қилган узоқ сафаридан қайтиб келаётганда, тўсатдан касал бўлиб вафот этади. Шаҳзоданинг жасади Самарқандга олиб келиниб, ансамблнинг жануб томонидаги айвони орқасидаги даҳмага дафн қилинади. Амир Темур шаҳзодага атаб мақбара қуриш ҳақида фармон беради. Шундан кейин дахма устига саккизёқли бино қурилади.

Амир Темур вафотидан кейин Шоҳруҳ Мирзо Ҳиротни пойтахт қилиб ўғли Мирзо Улуғбекни эса Самарқанд ҳокими қилиб тайинлайди. У мамлакатда маданият ва қурилиш ишларини ривожлантириб юборади. Мирзо Улуғбек буюк бобосига ҳурмат юзасидан саккизёқли мақбарани темурийлар авлоди дафн қилинадиган мақбарага айлантиради.

Мақбара битгач, Амир Темурнинг маънавий устози Мирсайид Бараканинг жасади шу мақбарага кўчирилади ва Соҳибқироннинг бош томонига дафн этиладилар. Баъзи ривоятларга қараганда, Амир Темур пирининг оёқ томонига дафн қилинишини васият қилган. Мақбарада Мироншоҳ ва Шоҳруҳлар ҳам дафн қилинган. Бинонинг ичи янгидан безатилади, мақбара саҳнига дахмалар қўйилиб, атрофи нафис мармар тошдан панжара қилинади. Мақбарага 1424 йилдан бошлаб унинг шарқ томонига тақаб қурилган кўп гумбазли галереядан кирилади.

Мақбаранинг ғарб ва жануб томонига ёндош қилиб қурила бошлаган, лекин чала қолган улкан иморатлар Мирзо Улуғбек ҳукмронлигининг сўнгги йилларига тўғри келса керак. Буюк астрономнинг жасади ҳам шу хилхонага дафн қилинган.

Муҳаммад Султон мажмуасидан фақат пештоқигина сақланган. Бу пештоқ моҳирлик билан ишланган бўлиб, кошинлар билан девор фонида яққол кўриниб туради. Кошинлар орасига бинони қурган уста – Муҳаммад бинни Маҳмуд Исфаҳонийнинг номи ва «Дини жаннат дили покларникидир», деб жимжимадор қилиб ёзиб қўйилган. ғиштин устунлар безагида гириҳ деб аталувчи геометрик шаклларга асосланиб, нафис қилиб ишланган композиция асосий ўринни эгаллайди. Гумбазда жез, ложувард ва тилло сувлари ишлатилган.

Дастлаб мақбарага шимолий эшикдан кирилган. Мирзо Улуғбек томонидан шарқий эшик 1425 йилда очилган, чунки Мир Саййид Бараканинг бош томонларидан киришни Мирзо Улуғбек ҳурматсизлик деб ҳисоблаган. 1868 йилда Чор Россияси истилоси йилларида мақбара дарвозалари ўғирлаб кетилган. Соҳибқирон Амир Темур саройи дарвозаларидан бири Лондонда, яна бири Эрмитажда ва учинчи эшик эса Ўзбекистон маданияти ва тарихи давлат музейи фондида сақланмоқда. Ҳовлининг шарқ томонидаги девор ортида Муҳаммад Султон мадрасасининг қолдиқлари кўриниб туради. Чорсу ҳовлисининг атрофига икки қаватли ҳужралар туширган.

Мадрасанинг бурчакларида гумбазли дарсхоналар бўлган. Мақбара деворларига зангори, ҳаво ранг ва оқ сирли кошинлар қопланган, бу кошинлар геометрик шаклда терилиб, арабча хат битилиб, усталик билан ишланган. Меъмор бир-бирига мос шакллардан фойдаланиб, биноларнинг катта сатҳларини моҳирлик билан безаган.

Мақбаранинг ташқи томони бунёд қилинганда унинг гумбазига катта аҳамият берилган. Гумбаз остки қисмининг айланаси 15 метр, баландлиги 12,5 метр бўлсада, унинг оғирлиги сезилмайди. Гумбазнинг ранг-баранг қилиб ишланиши катта аҳамиятга эга. Гумбазда ҳаво ранг кўпроқ ишлатилгани учун бу ранг гумбазнинг эгри чизиқли қобирғаларида товланиб, қуёшда чарақлаб, гуё осмонга қадалиб туради. Гумбазнинг усти сирли кошинлар билан қопланган. Шарафаларида ҳам шундай кошинлардан ҳажми бир-бирига мос қилиб ишланган чиройли жимжималар бор. Мақбаранинг ташқи гумбази йодгорликнинг ташқи қиёфаси янада салобатли бўлиши учун унинг устига иккинчи гумбаз ўрнатилган.

Галерея залларининг шаклини деворлар қолдиғидан, деворга ишланган безакларни эса шарафа парчаларидан билса бўлади. Иншоотнинг қанчалик катта бўлганлигини унинг ғарб томонида битмай қолган мажмуага қараб аниқлаш мумкин. Катта залдан уни тўрт томонига қачонлардир қўйилган тўртта равоғидан биттасигина сақланиб қолган. Эни 10 метрлик равоқнинг икки томонидан йўлак ўтган. Йўлакнинг шимол томонидан қўш гумбазли икки қаватли бинога, жануб томондан эса галереяга кирилади. Амир Темур мақбараси ва даҳмасига шу галереядан ўтилади. Демак, мақбара атрофи бинолар билан ўралган экан.

Муҳаммад Султон хонақоҳи ва мадрасасидан девор қолдиқлари ва кошин парчаларигина сақланган. Шу қолдиқлар асрлар бўйи пинҳон бўлиб келган иншоот сирини билишга имкон берди. Хонақоҳ ўртасида катта гумбазли кенг зал, залнинг атрофида икки қаватли, биридан иккинчисига ўтиладиган хоналар бўлган, бу хоналарнинг баъзиларида кишилар яшаган, баъзилари қазноқ бўлган. Ҳовли атрофини ўраб турган деворлар икки қаватли безакли равоқларга бўлинган. Ҳовлининг ташқи бурчакларида тўрт миноралар бўлган. Юқорига кўтарилган сари ингичкалашиб борган минора Регистон майдонидаги Мирзо Улуғбек мадрасаси миноралари каби шарафа билан безатилган. Миноранинг асоси билан тепаси орасидаги тафовут кошин плиталар теришда усталик билан бартараф қилинган. Кошинлар ҳар бир қаторига бир хил миқдорда кошин плиталар терилган ҳолда, улар орасидаги чоклар юқорига кўтарилган сари торайиб боради ва тепасига етиб туташади. Мирзо Улуғбек даврида мақбарага кириш учун қурилган эшикнинг ёни ва тепалари нафис безатилган. Илгари эшик тепасида: «Бу шавкатли Амир Темурнинг қабри…» деб ёзилган кошинли лавҳа бўлган (бу плита ҳозир Санкт-Петербургдаги Давлат Эрмитажида сақланади). Мақбарага қатор гумбазли галереядан ўтиб кирилади.

Галереядан ўтиб, Темурийлар мақбарасига кирилади. Мақбара ғоятда нафис безатилган. Деворнинг пастки қисмида кўкимтир шаффоф оникс тошидан ишланган изора бор. Оникснинг чоклари кўкимтир тошлар териб безатилган. Мақбарага рангдор ойналар солинган панжарали дарчадан ёруғлик тушади. Шу ойналардан ўтиб тушган қуёш нуридан мақбара ичи ранг-баранг товланиб туради.

Мақбаранинг ўртасига ўрнатилган сағаналар устида Темурийларга бағишланган ёзувлар бор. Шулар орасида Амир Темурнинг қабри устига қўйилган тўқ яшил рангли нефрит тош диққатни ўзига жалб этади. Мирзо Улуғбек 1425 йилда мўғуллар устидан ғалаба қозонганда қўлга киритилган ўлжалар ичида икки бўлак нефрит ҳам бўлган. Шу иккала тошни яхшилаб ишлаб, бир-бирига улаб, Амир Темур қабри устига қуйилган. 1740 йилда Эрон шоҳи Нодиршоҳ Бухоро хонлигини забт этган вақтида (ўша вақтда Самарқанд Бухоро хонлигига қарар эди) Амир Темур қабри устидаги тошни Машҳадга олиб боришга буйруқ берган. Лекин, шаккок бўлишдан чўчиган Нодиршоҳ бу ниятидан қайтган ва ўша замон учун узоқ ва қийин бўлган сафарлардан кейин тошни яна қайтадан жойига келтириб қўйдирган.

Мақбаранинг шарқ томонидаги равоқда пастга тушадиган зина бор. Бу зинадан мақбаранинг остки қаватидаги даҳмага тушилади. Остки қаватдаги бинонинг шипи ўн икки қиррали гумбаз қилиб қия ишланган, ички безаклари жуда содда. Темурийларга қўйилган сағаналар юқори қаватда қандай тартибда бўлса, бу ерда ҳам шу тартибда. Ҳар қайси қабр усти мармартош билан қопланган.

1994-1996 йилларда мақбарада катта ҳажмдаги таъмирлаш ва тиклаш ишлари амалга оширилди.

Бизгача, асосан, пештоқли дарвозаси бор ҳовли ва мақбара биноси сақланган. Археологик тадқиқотлар натижасида мақбара ҳовлисининг икки ёнидан Муҳаммад Султон қурдирган Мадраса ва хонақоҳ қоддиқлари топилган. Мадраса ва хонақоҳ чорси ҳовлининг шарқий ва ғарбий томонларини эгалла-ган. Ҳовлининг жан.да гумбазли мақбара жойлашган. Мақбарага жан. дан, Улуғбек қурдирган далон (1424) орқали кирилади. Мақбаранинг чортоқ тарҳли зиёрат-хонаси баланд тоқи — равоқли, тепа-си ёзув ҳошиялари ва ички гумбаз билан қопланган. Ташки гумбази 64 қобирғали, баланд пойгумбаз (диаметри — 15 м, бал. 12,5 м)га ўрнатилган.

Зиёратхона ўртасидаги мармар панжара билан ўралган мурабба хазира саҳнига қатор қабртошлар қўйилган. Юқориси (тўри)да Амир Темурнинг ҳарбий юриш-ларида унга ҳамроҳ бўлган ва унинг юк-сак ҳурматини қозонган Мир Саййид Барака сағанаси жойлашган. Саййид Барака қабрининг оёқ томонига Амир Темурнинг ўзи дафн қилинган. Унинг уч томонида Муҳаммад Султон, Мироншоҳ, Умаршайх қабрлари бор. Кейинчалик бу ерга Темурнинг набиралари ва эвара-ларининг қабр тошлари қатъий тартиб-да жойлаштирилган. Темур сағанасига қўйилган кўк нефрит қабртошини Улуғбек Мўғулистонга қилган юриши вақтида олиб келган. Тошдаги лавҳада Темурни улуғлайдиган сўзлар, унинг шажараси ҳамда марсиялар ўймакори ёзувларда битилган. Ҳамма сағаналар Улуғбек томонидан яхлит ўйма мар-мар панжара билан ўралган. Зиёратхона-нинг шарқий қисмидаги равоқдан зина орқали остки қаватидаги гўрхонага ту-шилади. Гўрхона саккиз қиррали. Ундаги сағаналар юқрри қаватда қандай жойлаш-ган бўлса, бу ерда ҳам шу тартибда жой-лашган. Зиёратхонадаги қабртошларнинг 431ҳар бири юксак санъат асаридир. Зиёрат-хона серҳашам безакларга бой. Бўртма безак кундаллар заминига ложувард ранг гуллар ишланган. Изораси яшил тошдан гириҳ шаклида терилган. Тўртта чуқур равоқлардаги дарчаларга ўша вақтда рангли ойна ўрнатилган. Олтин ва кумуш қандиллардаги шамлар ёнганда зиёратгоҳ ичкариси улуғвор ва афсонавий тус ол-ган. Ташқариси циркор ғиштчалар билан безатилган. Гумбаз ва унинг пойидаги безаклар, турли арабий ёзувлар алоҳида кўзга ташланади. Мақбара дарчаларида ёғочдан ишланган нафис панжаралар, эшикларида эса мураккаб қўш заминли ўймакор безаклар бўлган. Мақбаранинг ғарбий томонига баланд пештоқ ён-дашган. Тахминларга кўра бу пештоқ қолдиклари 17-асрга мансуб.

Мақбаранинг мутаносиблик нисба-ти, нақшлари, турли безаклари катта маҳорат билан бажарилган. Ташқи пештоқ дарвозасининг тепасида меъмор — уста “Муҳаммад бинни Маҳмуд ал-банно Ис-фахоний” номи сақланган. Кейинчалик мақбара бир неча бор таъмирланди, гум-бази қайта тикланиб, хонақоҳ ва Мадра-са қолдиқлари кавлаб топилди, ички ва ташқи безаклар таъмир этилди. 1941 йилда мусулмон одатига зид равишда Амир Те-мур ва Улуғбек қабрлари очиб текшири-либ, улар руҳлари безовта этилди.

Марказий Осиё меъморчилигининг ноёб асари сифатида эътироф этилган Амир Темур мақбарасининг қурилиши 1403-йилда бошланиб, 1424-йилда тугатилган. Мақбара Амир Темурнинг тахт вориси, деб эълон қилинган набираси Муҳаммад Султон учун қурдирилган. Муҳаммад Султон 1403-йилда Кичик Осиёга қилган сафари вақтида, 29 ёшида бевақт вафот этади. Шаҳзода Самарқандга келтирилиб, дастлаб масжиднинг хонақосида дафн қилинади.

Мақбара архитектураси

Мақбара саккиз бурчакли гумбаз асосида барпо этилган. Ҳозирги замон мутахассисларини ҳам бирмунча ўйчанлик билан фикрлашга ундайди.Бинонинг мўтадил ҳароратини сақлаш, Шарқона қурилиш услублари орқали эл ардоғида бўлган шахсларни ўзига хос ҳурмат билан улуғлаш, уларнинг буюклигини бежирим безаклар орқали ифодалаш каби хусусиятлари ҳар қандай кишини лол қолдиради.

Соҳибқирон Амир Темур ҳам ушбу мақбарадан (1405-йил) абадий қўним топган.

1409-йилда Амир Темурнинг кенжа ўғли, Хуросон ҳукмдори Шоҳрух Мирзо отасининг маънавий пири Мирсаид Бараканинг жасадини (турбати) Андхойдан олиб келтириб, шу мақбарага, Соҳибқироннинг бош томонига дафн эттиради. Бу билан отаси — Амир Темурнинг васиятини бажаради.

1424-йилда Мирзо Улуғбек томонидан мақбара саҳнига қабртошлар қўйилиб, атрофи нафис мармар тошдан қилинган панжара билан ўралди ва кўк гумбазли галерия қурилиб, зиёратхонага Шарқ томон дан кирилиши таъминланди.

Мақбаранинг ички томони тилла суви югуртирилган бўртма қоғоз нақши билан безатилган. Безакларда ишлатилган композицияда Қуръони Карим оятлари исломий, ҳандасавий нақшлар ҳамда арабий хаттотлик санъатининг калиграфик нақшлари билан битилган.

Мақбарага, шунингдек, Мироншоҳ Мирзо ва Шоҳрух Мирзо ҳам дафн этилиб, темурийлар хилхонасига айланган.

1449-йилда Мирзо Улуғбек ҳам шу мақбарага, бобосининг пойига қўйилган.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube