Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Инсонийлик фазилатлари…

Инсонийлик фазилатлари…
12 Ağustos 2019 - 9:53 'да юкланди ва 847 марта ўқилди.

Автобусдаман. Бир йўловчи аёл узоқ сафардан келаётган бўлса керак қўлида жомадони билан автобусга чиқди. Ёнимда бир аёл, тўғримда бир қиз ўтирган эди. Ёнимдаги аёлнинг тўғрисидаги ўриндиқ эса бўш бўлиб жомадон ушлаган аёл ўша ерга ўтирди. Орадан кўп ўтмай қўққисдан, кутилмаганда жомадон ушлаган аёл қайт қилиб юборди. Қайт қилганда хам куч билан ва кўп миқдорда худди фаввора каби қайт қилди. Рўпарасидаги аёлнинг кийими, ўзининг эса рўмолларию ҳижоблари булғанди. Аёл ҳамон қайт қилар, ҳижолатдан оғзини қўли билан беркитарди. Ёнимдаги аёл биринчи келган бекатдаёқ тушиб қолди. Менинг эса оёқ остиларим қусуқ бўлиб кетди. Эшитибоқ жирканиб кетмадингизми?

Менимча аксаримизда шундай бўлади. Менда ҳам шундай бўлди. Оёқларимни, этагимни йиғиштириб олдим. Сониялар ичида аёлга бир тарафдан хўл салфетка, бир тарафдан қуруқ салфетка яна бир тарафдан целофан халта, яна бири ялпизли сақич узатар, яна бири ерга отилиб кетиб қусуққа булғанган телефонини олиб қўлига берарди. Рўпарамдаги қизнинг ҳам у ер, бу ерига қусуқ тегди. Сумкасига ҳам яхшигина текканди. Сумкаси эса менга тегиб турарди. Кийимимни яна ҳам йиғиштириб олдим. Сумкангга ҳам тегибди қара дедим қизга. Қизга эътибор бердим. Юзида умуман хафалик, норозилик аломати йўқ. Қизнинг ёши 20 -22 ларда, кийинишидан талабага ўхшар эди. Ўзи ҳам кўҳликкина қиз экан. Бечора қусган аёл ўзи қолиб ҳалиги қизнинг усти бошини бир хўл, бир қуруқ салфеткалар билан арта кетди.

-Сиз менга қараманг. Ҳечам ҳижолат бўлманг опа. Ўзингизга қаранг дерди қиз ҳижолат чекиб. Ушбу ҳолатларни кузатиб ўзимдан ўзим ҳам уялиб ҳам жирканиб кетдим. Сен ҳам одаммисан. Кибринг қурсин сени. Ўзингни ичингда, ичакларингда бунданда бадбўй нарсалар бор. Нимангга кеккаясан. Нимага жирканасан. Битта сен бошқача тойифаю, бошқалар бошқа тойифами. Сен ҳам одамман деб юрибсанда дедим ўзимга. Талаба қиз кийимини салфетка билан тозалар эди. Кибримни синдириш учун салфетка олиб унинг сумкасини артишиб юбордим. Ҳаммадан ҳам қусган аёл ҳижолат эди. Шартта менинг қўлимдаги ва қизнинг қўлидаги салфеткани ҳижолат билан олиб халтасига солди. Бечора аёл ерга эгилиб ердаги қусуқларни хам салфеткаларда артиб тозалаб халтасига солар эди. Атрофдагиларга эътибор бердим. Ҳеч ким ундан жирканмас, аввал ёрдам қўлини чўзишган бўлса энди ҳижолат бўлмасин деб унга бошқа эътибор беришмас эди.

Бу ҳолатга иккинчи бор дуч келишим. Бир куни кемада эдик. Жияним йўлда қайт қилиб юборди. Ўшанда ҳам одамларнинг бириси пакет тутқазган, бириси салфетка узатган. Хатто баъзи аёллар қусуқдан ирганмай боланинг қусуқларини артиб қўйган эди. Турклар у, турклар бу деб кўпинча биздагилар ёмонлашади. Менга эса булардаги инсонийлик фазилатлари кўринаверади…

Хон Буви

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube