Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ажойиб имом

Ажойиб имом
13 Ağustos 2019 - 12:10 'да юкланди ва 586 марта ўқилди.

АЖОЙИБ ИМОМ

“Тоштурма”да мелисаларимизнинг намозга муносабати, умуман, тутқунликда намоз ўқиш машаққатлари менга икки кун бурунги бир воқеани эслатди.

Сентабирнинг 26-куни Истанбулдан Тошкентга қайтишда учоққа минмасдан олдин хуфтонни ҳаволимон (аэропорт) мачитида ўқиб олай дедим. Вақт ҳали мўл эди, учишимизга икки соатча бор.

Таҳоратларни янгилаб, ўғлим иккимиз мачитга кирдик. Янги жамоат намоз бошлаб қўйган экан, шоша-пиша пойафзалларни ечиб, иккинчи сафнинг чап томонига тез бориб қўшилдим. Файзуллохон ўнг томонга кетди.

Имом жуда чиройли қироат қилаётган эди. Овози ширали экан. Тажвидлари ҳам жойида. Машҳур қориларда кам ери йўқ! Орқасидан эргашиб турибман-у, бу қадар ширали овоз ва мукаммал тажвид эгасини кўргим келиб кетди! Биринчи ракатга улгурган эканмиз, тўрт ракатни ҳам унга эргашиб, тўлиқ ўқидик, алҳамдулиллоҳ! Икки томонга салом бераману имомга қарайман деб турибман ичимда.

Оллоҳ кечирсин, намозим камчиликли бўлгандир, аммо нима қилай: қироати гўзал имомни кўришга қизиқиш хаёлимга ўрнашиб қолган эди.

Ниҳоят, намоз тугади. Ўнгга ва чапга салом бериб, намоздан чиқдик.

Мароқ устун келди. Дуони ҳам кутмасдан, шартта ўрнимдан тиззамга турдим. Нигоҳим билан имомни изладим.

Не кўз билан кўрай, ҳозиргина бизга хуфтон намозини гўзал қилиб ўқиб берган имом полис йигит эди! Бошдан-охир хизмат кийимида!

Икки-уч одим олдга икки тўппончани тиккамачоғига бир-бирига тираб, сутра қилиб қўйибди!

Полис имом орқасида яна икки полис шериги турибди. Саф давомини бошқа йўловчилар тўлдирган.

Имомдан ва шерикларидан кўзимни ололмай қолдим. Бир онда нима-нималар келмади хаёлимга. Лип этиб олис ватанимни эсладим. Бизда эски иқтидор даврида йўлларда, ишхонаю ошхоналарда намоз ўқиш қаттиқ ясақланган эди. Ватандош намозини йўлларда яшириб ўқир ёки умуман ўқимай қўяқолар эди. Мелисанинг намоз ўқиши эса хаёлга ҳам келмайдиган иш эди. Не кунларни бошимиздан кечирдик-а!

Юртимдаги ишлардан аламми, ҳаволимон мачитида кўрганим мана бу манзарадан қувончми, кўзимдан сизилиб ёш чиқишига сабаб бўлди. Бирпас суннатни бошлаёлмай туриб қолдим…

Учоққа ўтираётганимда ҳам, учоқ ичида ҳам полис кийимли хушовоз қори имом, унга эргашган икки полис шериги ҳамда сутра ўрнида учлари тепага қаратиб суялган икки тўппонча сира кўз ўнгимдан кетмай қолди.

Мана, ҳозир ҳам бу ерда – “Тоштурма”нинг зах, эски, ваҳимали хонасида, биров сезиб қолмасин, “бошлиқ”ларга чақмасин, хатадошларимга гап тегмасин, деб намозларимни деворга қараганча, ёнбошлаб ётиб ўқирканман, қачон бу ерларда ҳам одам ўзининг бирламчи ҳуқуқларига эга бўларкин, қачон ибодатларини эмин-эркин адо этадиган бўларкин деб ичимдан эзилиб дуолар қилар эдим.

Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон
(“Беш кун” асаридан.)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Мухожир ;

    Ё тавбаааа!!! Таажжубда колди укиб…

    13/08/2019 19:44
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube