Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бухоро дарвозалари

Бухоро дарвозалари
15 Ağustos 2019 - 11:42 'да юкланди ва 519 марта ўқилди.

БУХОРО ДАРВОЗАЛАРИ

XX аср бошларидан олиб борилган археологик тадқиқотлар Бухоро тарихининг қатор номаълум саҳифаларини очиб берди. Жумладан, 1935­-1936 йилларда В.А.Шишкин томонидан Мағоки Аттори масжиди, Исмоил Сомоний мақбараси ҳамда Чашмаи Айюб ёдгорликлари атрофида олиб борилган археологик қазилма ишлари ушбу бинолар ҳақида маълумот берибгина қолмай, Бухоронинг Эски Қальа деворлари қолдиқларининг бир қисми топилишига сабаб бўлди.

1970 йилда Я.Ғуломов, А.Аҳроров ва А.Муҳаммаджонов раҳбарлигида Арк ва Зиндон яқинида, Мир Араб мадрасаси ҳамда Тоқи заргароннинг шимолий томонида шурфлар қазилиб, археологик тадқиқотлар ўтказилган. Бу археологик тадқиқотларда “Бухоро махсус илмий-ишлаб чиқариш устахонаси”нинг ўша пайтдаги раҳбари, меъмор-муҳандис И.Муҳсинов ҳам қатнашди.

Ушбу тадқиқотлар натижасида қадимий шаҳарнинг учта пахса деворли қалъа билан ўралганлиги маълум бўлди. Тарих эса бу маълумотларни яна бир карра исботлайди. Жумладан, С.Толстовнинг “Древний Харезм” китобида ҳамда Л.Ремпелнинг “Далёкое и близкое Бухары” китобида бу маълумотлар тасдиқланади. Биринчи қалъа девори шимол томондан Зиндон биносидан, шарқ томондан эса Мадрасаи чуқур ёдгорлиги ўртасидан бошланиб, жанубдан Тоқи телпакфурушон, гарбдан Арк ёнидан ўтиб, яна бориб Зиндон яқинидаги қисмга қўшилган. Бу қалъа деворлари 849-850 йилларда қурилган бўлиб, еттита дарвозаси бўлган. Дарвозалар қуйидагича номланган:

Темир дарвоза.
Кўҳандиз дарвозаси.
Бинни Асад дарвозаси.
Бинни Саьд дарвозаси.
Атторлар дарвозаси.
Нур (Нав) дарвозаси.
Ҳакроҳ дарвозаси.
асрнинг биринчи ярмига келиб, Чингизхон томонидан бузилган Арк ва қальа деворлари, мўгулларнинг ўзи томонидан қайта тикланган.
XVII асрга келиб эса аҳоли сони кўпайиб, шаҳар кенгаяди ҳамда қадимги қальа деворлари шаҳар ичида қолиб кетади. Абдулазизхон даврида шаҳарнинг ғарбий қалъа деворлари қайта барпо этилиб, 11 дарвоза барпо этилган. Улар қуйидагича номланган:

Самарканд дарвозаси.
Ҳазрати Имом дарвозаси.
Ўғлон дарвозаси.
Шергирон дарвозаси.
Қоракўл дарвозаси.
Шайх Жалол дарвозаси.
Хўжа Исмат (Хўжаён) дарвозаси.
Намозгоҳ дарвозаси.
Саллохона дарвозаси.
Қавола (Қарши) дарвозаси.
Мозор Шариф дарвозаси.
Абдулазизхон барпо эттирган қалъа деворларини Абдуллахон ғарбга томон кенгайтириб, “хиёбон” ҳосил қилади. Майдони кенгайган шаҳарнинг дарвозаси ҳам биттага кўпаяди. Ўғлон дарвозасидан кейин шимоли-ғарб томонда Хоразмга йўналган Талипоч дарвозаси қурилади ва дарвозалар сони 12 тага етади. Дарвозалар сони ва кўриниши XIX асргача шу ҳолатича сақланган.

Қадим дарвозаларнинг қурилиши, номланиши ҳам ўзига хос тарихга эга. Мазкур иншоотларнинг асрлар синовидан эсон-омон ўта олиши учун дастлаб қурилиш материалларига, технологиясига алоҳида эътибор қаратилган. Чунончи, қурилишда ишлатилган биргина лойни тайёрлаш учум кўмир кукуни, қамиш кули, оҳак-ганч, кум ва сувдан иборат қоришма ўн икки соат қайнатилган. Тайёр қоришма дарвоза девори мустаҳкамлигини таъминлаш билан бирга, ўзидан нам ўтказмаган ва шу орқали емирилишининг олдини олган.

Шунингдек, асос (фундамент) буйра ёки қамиш билан ёпилиб, унинг устидан икки қатор 25×25 см. ўлчамдаги ғиштлар терилган. Сўнг иккита “гулдаста” ясалиб, арка, тимпан, китоба, дандоналар қалъа девори баландлигига тенглаштириб ясалган. Лекин ҳар бир дарвозанинг ташқи кўриниши, меъморий ечими бир-биридан фарқ қилган. Қуйида Бухоронинг ўн икки дарвозаси ҳақида қисқача маълумот берамиз.

Самарканд дарвозаси
Шайбоний ҳукмдор Абдулазизхон (1541-1549) томонидан қурдирилган бўлиб, 1557-1560 йилларда Абдуллахон томонидан қайта таъмирланган. Самарканд йўли орқали Ғиждувон, Тошкент, Қўқон ва бошқа шаҳарлардан, узоқ хориждан келган меҳмонлар, савдогарлар шу дарвозадан шаҳарга киришган. Дарвоза яқинида аравасозлик, ёғоч материаллари, эшик, дераза бозори бўлган. Кейинчалик амир Абдулаҳадхон, Олимхон даврида тикланган ёзги сарой – Ситораи Моҳи Хоссага элтувчи йўл шу дарвоза орқали ўтгани боис бу маскан савдогарлар учун жуда аҳамиятли ҳисобланган. Дарвозанинг баландлиги (11,4 м.) қадимий девор баландлигига тенг бўлиб, арка ва тимпанли, китебасиз.

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube