Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Амир Темурнинг юришларининг асл сабаблари нимада эди?

Амир Темурнинг юришларининг асл сабаблари нимада эди?
16 Ağustos 2019 - 10:39 'да юкланди ва 716 марта ўқилди.

АМИР ТЕМУРНИНГ ЮРИШЛАРИНИНГ АСЛ САБАБЛАРИ НИМАДА ЭДИ?

АЗИЗ МУХЛИСЛАР, КЕЛИНГЛАР МУҲОКАМА ҚИЛАМИЗ!

Бахт Наби деган мухлисимиз Амир Темурнинг юришларини обьектив таҳлил қилиш талаби билан чиқиб, урушларда ўз мақсадига эришиш учун ҳар қандай усулдан шафқатсизларча фойдаланганини таъкидлаб қолди.

Мен ўз комментимда имкон қадар жавоб беришга ҳаракат қилдим ва айни дамда алоҳида пост ёзишни мақсад қилдим.

Амир Темурни калладан миноралар қурган деб тарғиб қилаётган ва уларга жўр бўлаётганлар балки унинг юришларининг аксариятига Амир Темурнинг душманлари сабабчи эканликларини билмаслар? Ўйлаб кўрганмизми нима учун Амир Темур Хоразмга беш марта юриш қилган? Нима учун Олтин Ўрдага қарши уч марта юриш қилган? Анқара жангги нима учун келиб чиққан? Буларда Амир Темурнинг қандай айби бор эди?

Маълумки, Хоразмда ўша пайтда Сўфийлар сулоласи ҳукмронлик қилган. Амир Темур шимолий томондан ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида улар билан дўстона муносабат ўрнатишни ният қилганди. Ҳатто у қуда-андачилик билан қариндошлик ришталарини боғламоқчи бўлган. Севинбекани тўнғич ўғлига олиб беради.

Амир Темур юришда бўлган пайтда Сўфийлар Амир Темур давлатининг сарҳадларига кириб босқинлар ясаб кетаверган. Хоразмга юришларининг бирида Амир Темурга янги чиққан қовунни олиб келишади. У “менинг бу қовунни қудамдан аввал ейишим жоиз эмас, аввал қудамга олиб боринглар” деб, янги қариндошининг ҳурмат-иззатини жойига қўйиб Сўфийларга юборади. Қовунни олтин товоққа солиб олиб борадилар. Лекин улар элчини ўлдириб, қовунни отиб юбориб, олтин товоқни дарвозабонга бериб юборади. Амир Темурнинг Хоразмга 5 марта юриш қилганининг сабаби, у ҳар сафар юришни бошлаганда Сўфийлаар элчи юбориб тавба-тазарру қилаверади. Ҳатто бир сафар Юсуф Сўфий ” Аскарларсиз жангга иккаламиз яккама-якка чиқамиз, майдонга бир ўзинг чиқ” дейди. Амир Темурга аъёнлари чиқмасликни қанча илтимос қилсалар ҳам Соҳибқирон қиличини кўтариб майдонга чиқади. Шу ерда рақиби майдонга чиқмай шарманда бўлади. Тарихчилар бу воқеаларни кула-кула ёзганлар.Сўфийлар Амир Темурни йўқ қилиш учун бошқа давлатлар билан мунтазам алоқлар ўрнатадилар ва бундан Амир Темур хабар топади. Охири бешинчи марта Хоразмга юриш қилиб, уни ўз давлати таркибига қўшиб олади. Энди у яна шимолий ҳудудларни мустаҳкамлаши керак эди. Шу мақсадда Олтин Ўрда тахтига Тўхтамишхонни қўйиб ўзининг мақсадига етмоқчи эди. Лекин Тўхтамишхон ҳам Амир Темурга қарши кўрнамаклик қилади. Табризни ва бошқа ҳудудларни Амир Темурдан олиб қўймоқчи бўлади.У ҳам Соҳибқиронни йўқ қилиш пайига тушади. У ҳам Амир Темурнинг юришдалигидан фойдаланиб, бу ерга босқин ясайди. Натижада Амир Темур Олтин Ўрдага қарши уч марта юриш қилиб, унинг пойтахти Сарой Беркага ўт қўйиб юборади. Шундан кейин Олтин Ўрда қайтиб ўзига кела олмайди.

Анқара жангидан олдин Амир Темур Йилдирим Боязидга бир неча бора хат ёзиб, “душманларимга ҳомийлик қилма, улар авбошлар, халқни қийнаган, зулмкор, агар адолатли подшоҳ бўлсанг нима учун зўравонларни қўллаб-қувватлайсан, уларни мамлакатингдан чиқариб юбор, ёки ўлдир. Сен Фаранг лашкарига қарши юриш қиляпсан, бу масалада мен сенга ёрдам бераман, аскар бераман, мени қариндошларимни зиндонга ташлабсан уларни озод қил” деб хат ёзса-да, қайсар Боязид бунга қулоқ солмайди. Боязид ва унинг душманлари бу урушни келиб чиқишига сабабчи бўлиб қоладилар. Амир Темур ҳаж йўлларини талаган Қора Юсуф Туркман, золим Ироқ ҳокими султон Аҳмад Жалойирларга қарши юриш бошлаган маҳалда Йилдирим Боязиднинг олдига қочиб бориб, уни гиж-гижлаб ўтирадилар. Ибн Арашоҳ Ироқ аҳли Аҳмад Жалойирдан безор бўлиб “бизни унинг зулмидан қутқаринг” деб хат ёзганлиги ҳақида маълумотларни ҳам келтирган. Соҳибқирон том маънода адолат ва ислом қалқони эди. Чунки ана шулар на ҳаж йўллари ва на карвон йўлларида одамларга тинчлик бермаганди. Шу урушнинг келиб чиқишида Тўхтамишхоннинг ҳам ҳиссаси бор. “Агар Амир Темурга қарши юриш қилсангиз 200 000 қўшин бераман”, деб Боязидни ишонтирган. Миср султони, қози Бурхониддин тўрттаси бир бўлиб, Амир Темурга қарши альянсга бирлашиб уни янчиб ташлашга ҳаракат қилганлар. Амир Темур Евроосиё султони бўлиб, бу ерда тинчлик ва адолат ўрнатган. Ҳиндистонга ҳам у ердаги ўзаро урушларни тўхтатиш учун кириб борган. Қайси бирини таҳлил қилайлик? Амир Темурга биз холис баҳо бермасак, ким баҳо беради? Ким холис тарихдану буюк давлатчилигимизнинг юзага чиқишидан манфаатдор? Шунинг учун ҳам Ўзбекистоннинг биринччи Президенти Ислом Каримов тарихчиларни йиққанда “Нима учун биз бошқалар ёзиб берган тарихни ўрганишимиз керак? Қани тарихчиларимизнинг адолатли ва обьектив тадқиқотлари?” деб масалани кўндаланг қўйганди. Бошқалар ёзиб берган тарих бошқанинг мафкурасига хизмат қилади.

Уруш бу ҳийладир. Урушда ҳар қандай ҳийла найранглар қилиш мумкин, одам ўлдиришсиз ҳам уруш бўлганми? Амир Темурнинг адолат, ислом, ўз шаъни ва виждони йўлида қилган жангларини биз нима деб баҳолашимиз мумкин? Биз тарғиб қилмасак, унинг шахсидаги қуёш каби ёрқинлик кимга ҳам керак? Шусиз ҳам улар Амир Темурнинг давлатини қайтадан тузади, деб ҳам бизга шубҳаю гумонлар билан қарайдиганлар бор ва нимагадир Амир Темурни улар ёмон кўради. Эй барака топкурлар қайси ҳукмдорга Европада олтиндан ҳайкал қўйилган? Унинг хизматлари туфайли не-не давлатлар йўқ бўлиб, не-не янгилари пайдо бўлмаганмиди? Унинг таъсири Тинч океанидан то Атлантика океанигача етиб бормаганмиди? У дунёнинг сиёсий харитасига наинки, харитасига балки ички моҳияти ва ташқи тузилишига, маънавиятига ҳам катта ўзгариш киритмаганмиди? Менга агар тарихда шундай подшоҳ яна ер юзида бўлган бўлса кўрсатиб юборинглар…

Эрталабдан сизларга ПОСТ!

Шоҳиста Ўлжаева

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube