Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

“Ўзбекистон тарихи” телеканали ишини ташкиллаштириш бўйича баъзи таклиф ва мулоҳазаларимиз

“Ўзбекистон тарихи” телеканали ишини ташкиллаштириш бўйича баъзи таклиф ва мулоҳазаларимиз
16 Ağustos 2019 - 10:46 'да юкланди ва 480 марта ўқилди.

“ЎЗБЕКИСТОН ТАРИХИ” ТЕЛЕКАНАЛИ ИШИНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА БАЪЗИ ТАКЛИФ ВА МУЛОҲАЗАЛАРИМИЗ

“Ўзбекистон тарихи” каналига чиқадиган мутахассисларни бир-икки кишининг тавсияси ва раҳбарлиги остида танлаш ва йўналтириш мақсадга мувофиқ эмас. Миллий тарихимизни тўлақонли ёритиш учун ўрта махсус ва олий ўқув юртларида ишлайдиган малакали профессор-ўқитувчиларни ҳам ўша кўрсатувларга жалб этиш керак. Бунинг учун канал маъмурияти турли ОТМ, ХТМ вазирликларига мурожаат билан чиқишлари ёки мутахассисларнинг тўғридан-тўғри мулоқотларга чиқиш имкониятлари ҳам яратилиши керак.

Ижтимоий тармоқларда фаол бўлган тарихсеварлар ҳам назардан қолмаслиги ижобий натижаларни бериши мумкин..

ЎзФА Тарих ва Шарқшунослик институтларидан ташқари республика турли университетларининг тарих факультетлари ва номутахассис йўналишлари кафедраларида дарс берадиган ва илмий-тадқиқот ишларини олиб борадиган малакали тарихчилар талайгина. Археология институти билан узвий алоқа олиб бориш узоқ ўтмиш тарихларини тўлақонли очиб беришда муҳим рол ўйнаши мумкин.

Эътиборни аввало уларга қаратиш керак. Чунки педагог – олим Ўзбекистон тарихининг ҳамма қирралари бўйича маълум билимга эга бўлади. Масалан, номутахассислик йўналишларида дарс ўтаётган профессор-ўқитувчилар талабаларга Ўзбекистон тарихини қадимдан то бугунги кунга қадар олиб боради, уларнинг илмий-тадқиқот муассасалари олимларидан фарқли томонлари ҳам шундадир. Ҳар қалай улар турли мавзуларга оид ўзларининг оригинал фикрларини билдириш ва тизимли таҳлил қилиш имкониятига эга бўлади. Уларда бошқаларга нисбатан нутқ маданияти кучли бўлади.

Шунингдек, тарих фани билан бевосита алоқадор бўлган сиёсатшунослик, фалсафа, психология, социология, ҳуқуқшунослик ва бошқа гуманитар фанлар билан шуғулланадиган олимлар билан ҳам узвий алоқаларни ўрнатиш янги қизиқарли мавзуларнинг очиб берилишига сабаб бўлиши мумкин.

Ўзбекистонда фан тарихи яхши ўрганилмаган. Шундай экан, кимё, физика, математика, ҳандаса, тиббиёт, иқтисодиёт, меъморчилик, енгил саноат, қандолатчилик, қишлоқ хўжалиги, ирригация, астрономия ва бошқа соҳаларнинг вакиллари билан ҳам тарихий мавзуларда лойиҳалар қилиш керак бўлади.

Шунингдек, миллий тарих мавзусини очиб беришда қайсидир шаҳар, қишлоқларда яшаётган, тарихга қизиқувчан, ўз ҳудудлари ўтмиши ҳақида яхши маълумот тақдим эта оладиган кишиларни ҳам топиш керак. Бунинг учун онлайн мулоқотлар олиб бориш, бу кўрсатув учун алоҳида сайт очиш, у ерда фуқаролар билан бевосита онлайн-савол-жавоблар ва бошқа масалаларни ҳал қилиш имконияти бўлиши керак. Масалан ҳар бир иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг уруш ҳақидаги ҳикоялари ёзиб олиниши керак. Энг яхши кўрсатувлар турли тилларда субтитр ва таржималари билан Ютубга жойлаштирилган бўлиши лозим.

Ўзбекистон тарихини ўрганиш тегишли мутахассисларнингина эмас, барчанинг севимли машғулоти бўлиб қолишидан умидвормиз.

Шоҳиста Ўлжаева

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube