Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

У кунларнинг бошимиздан аригани рост бўлсин

У кунларнинг бошимиздан аригани рост бўлсин
17 Ağustos 2019 - 12:32 'да юкланди ва 678 марта ўқилди.

…тергов бераётганимнинг иккинчи куни жумага тўғри келди. Вақт яқинлашганда, “жумага бориб келай?” деб изн сўрадим. Бу гапим шундоқ ҳам ғазаблари ичига сиғмай турган терговчиларнинг асабини ўйнатиб юборди.

– Нима?! – деди ёрдамчи терговчи. Ўзи унча эмас, ёрдамчиси ёмон эди.
– Жумага бориб келай, – деб яна такрорладим. Ичимда қўрқув, умид, таваккул… ҳаммаси аралаш-қуралаш бўлиб ётибди. Лекин, иложи борича, ўзимни босиқ, сипо тутиб турибман.
– Очиқда юрганингизга шукур қилинг-ей! Шу пайтда жумада бало борми?!
– Нима қипти? Демократик давлатмиз. Жума ўқиш жиноятмас. Мен ҳам жиноятчимасман. Тўғри, айбим бор, лекин, давлатга, сиёсатга қарши жиноят қилган жойим йўқ. Ҳадемай, сизлар ҳам тушликка чиқасизлар. Фақат бугун сал олдинроқ чиқинглар.
– Йўқ, сиз тушунмаяпсиз. Сиз очиқда юрганингизга шукур қилинг, деяпман. Қамалмай юрганингиз мингта ҳайитдан ҳам катта байрам сизга, аслида…

Ёрдамчи терговчи шундай гаплар билан менга тушунтирмоқчи бўлди. Аслида, ўзи меним намозга рухсат сўраётганимни ҳазм қилолмаётган, ақлига сиғдира олмаётган, ҳеч қанақасига тушунмаётган эди.

Битта гапим уларга таъсир қилди:
– Президентимизнинг ҳам исми Ислом-ку. Ҳаммамиз мусулмонмиз-ку!
Шу гапдан кейин бир-бирига қараб олишди.
– Бориб келсинми? – деди биттаси иккинчисига.
– Майли, бориб келсин.

Раҳмат айтиб, ўрнимдан турдим. Эшикка етганимда: “Тўхтанг”, деди ёрдамчиси. Ортимга ўгирилдим.
– Бизни ҳам дуо қилиш эсингиздан чиқмасин!
– Хўп…

Бордим, жума намозини ўқидим. Жамоатга қўшилиб дуо қилдим. Алоҳида ҳам дуо қилдим. Ҳалиги икки терговчининг ҳақларига ҳам дуо қилдим. Унақа пайтда одам Оллоҳга бошқача ёлворади…

Улар тушликдан кечроқ қайтишди. Хонага кириб ўтиришлари билан биринчи сўраганлари бу бўлди:
– Бизни ҳам дуо қилдингизми?!
– Ҳа, дуо қилдим.
– Нима деб дуо қилдингиз?
– Эй Оллоҳим, дедим, ким менга битта яхшилик қилса, Сен унга мингта қилиб қайтар, деб дуо қилдим, – дедим.
– Вой, бл…., – деб юборишди беихтиёр. – Сиз жуда катта дипломат экансиз!

Икки кундан бери сиқиб сувимни, йўқ, қонимни ичаётган терговчилар ўша сониядан бошлаб ўзгаришди. Оллоҳга қасамки, улар ўша сониядан менга бошқача муомала қила бошлашди. Энди терговнинг у ёғи ўйин-кулги, ҳазил-ҳузул билан ўтди. Тўғри, менга ҳам бошқалар қатори жазо тайинлашди, лекин қийнамасдан, сўкмасдан, яхши муомала билан бўлди ҳаммаси…

Мусулмон элим катта қатағонни бошидан ўтказди. У ялтироқ кунларнинг ҳали кўп миси чиқади. Мен-ку Оллоҳнинг марҳамати билан осон қутулдим. Аммо осон қутилмаганлар сон мингта. Оллоҳим мадад берса, бир йигитнинг тақдирини ёзмоқчиман. (Агар ёзишга ўзимда куч, бардош тополсам, албатта.) Яқин ўтмишимиздаги қатағонга энг типик мисол бўла оладиган тақдир!

Ким яхшилик истаса, Оллоҳ уни бизга ёндоштирсин. Ким ёмонлик истаса, уни биздан адаштирсин! У кунларнинг бошимиздан аригани рост бўлсин!

Убдуғофур Искандар

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube