Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Болаларнинг кўзлари худди шишадан ясалгандек…

Болаларнинг кўзлари худди шишадан ясалгандек…
18 Ağustos 2019 - 12:24 'да юкланди ва 594 марта ўқилди.

Бугун Ёшлар Иттифоқи ходимлари билан бирга Сирдарё вилоятидаги болалар колонияси (Республика ўғил болалар тарбия муассасаси)га бордик.

Юрагим эзилиб кетди.

Кўзлари чақнаган, қадди-қомати расо, 14-16 ёшлардаги ўсмирлар… Булар ким – “маънавий юксалиш ва тўғри тарбия йўлига кирган” кичик безориларми, ёки бўлажак… буёғини тасаввур қилишга юрак бетламайди.

Энг кўп такрорлангани – “сизларга бу ерда барча шароитлар муҳайё…” деган гап бўлди-ёв. Тўғри. Спорт, дурадгорлик, чилангар(сварка ва ҳоказо), компьютер саводхонлиги каби тўгараклар мавжуд. Яхшигина кутубхона бор.

Лекин… болаларнинг кўзлари худди шишадан ясалгандек, меҳр ва илиқлик кўринмайди. Буни кўриб ва ҳис этиб, аъзои баданинг титраб кетади.

Суҳбатдан сўнг: “энди ҳаммамиз фикрни тўғрилаб, яхши инсон бўламиз, тўғрими? Ота-оналаримиз бағрига ёруғ юз билан қайтамиз, тўғрими?” деган хитобга жавобан болажонлар жўр бўлиб: “ҲАА-АА!” деб жавоб беришяпти.

Қанийди! Шу топда фаришталар “Омин”, деган бўлсин.

Муассаса раҳбарининг айтишича, 99 фоизининг ота-онаси ҳаёт, турмуш шароити ҳам ёмон эмас. Дубайма-дубай, Туркия-ю Таиланд қилиб юрармиш. Ойлаб-йиллаб хабар олмайдиганлари, ҳатто умуман қорасини кўрсатмайдиганлари бор, дейди бошлиқ.

Бир болани ўқитувчи ҳамроҳлигида уйига – ота-онасини кўриб келишга юбордик. Бола бечора, уйига етгунича юраги ҳаприқиб, ҳаяжондан титраб бораяпти. Шаҳд билан дарвозани очиб кирувдик ҳамки… уни кўриб бир туки ҳам ўзгармаган отанинг нафратли саволи: “нега келдинг?” бўлди. Ваҳоланки кўришмаганига икки йилча бўлганди. Ўсмирнинг шу топдаги аҳволини тасвирлашим жуда мушкул… дейди устози.

Ҳалиям ўзимга келолмаяпман…

Бахтиёр Ҳайдаров

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube