Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Оқсарой

Оқсарой
20 Ağustos 2019 - 11:30 'да юкланди ва 791 марта ўқилди.

Оқсарой — Шаҳрисабздаги меъморий ёдгорлик (1380—1404). Амир Темур қурдирган. Шаҳарнинг шим.шарқидаги бош майдонда жойлашган. Бир за-монлар муҳташам, хашаматли бўлган бу саройнинг бизгача емирилиб, хароба ҳолга келган улкан пештоғи, икки чеккасидаги минораси, сарой пойдеворининг бир қисмигина сақланган. Оқсаройнинг ҳозирги кўриниши ҳам салобатли ва гўзалдир. Бу салобатлилик ва гўзалликка ғиштларнинг яхлит бўлиб кўринишини таъминлаш — олд ва шим. девор юзасини сиркор парчинлар билан бир текисда ишлаш туфайли эришилган. Пештоқ равоғининг эни 22,5 м, баландлиги 40 м, умумий баландлиги 50 м дан ошади. Пештоқ минораси ичидаги айланма зина орқали юқорига чиқилган.

Оқсаройнинг аввалги ҳолати тўғрисида фақат ёзма манбаларга қараб фикр юритиш мумкин. 20 йил давомида қурилган бу бино тўғрисида Абдураззоқ Самарқандий қуйидагича маълумот беради: “Темур ишга яроқли бўлганларнинг ҳаммасини Хоразмдан Мовароуннаҳрга кўчириш учун буйруқ берди… Хоразмлик усталар баланд ва салобатли сарой қуришди, ҳозир у Оқсарой номи билан машҳур”. Кпавихо саройни кўздан кечирганда (1404, 29 авг .) у ҳамон қуриб битказилмаган, баъзи жойларининг кошинли нақшлари тугалланмаган эди. Шунга қарамай, жуда ҳайратланганлигини, унинг ниҳоятда гўзаллигини ёзади. Сарой қурилишида хоразмлик усталар қатори, маҳаллий ва бошқа давлатлардан келган усталар ҳам қатнашган. Пештоғидаги ёзувлар орасида эронлик Муҳаммад Юсуф Табризий номи 2 марта такрорланган.

Ёзма манбаларга кўра, Оқсарой турар жой ва жамоат биноси сифатида қурилиб, хоналар ҳовли атрофида жойлашган. Бобур маълумотларига кўра, ҳовли ўртасида ҳовуз, тўрида гумбазли катта хона — девонхона, ёнларида маслаҳатчилар учун кичик хона, ҳашаматли равоқли бостирмалар, ички томонида ҳарам ва амирнинг хонаси жойлашган. Девонхона пештоғида арслон ва қуёш тасвири ва Темур давлатининг 3 ҳалқа шаклидаги нишони бўлган. Гумбаз ичи ва ёнларига, бурчаклардаги минораларга кошин-ғиштлардан қалқон шаклидаги гириҳ нақшлар ишланган. Бу нақшлар силлиқланган ғишт ва феруза рангли сиркор парчиндан ёзилган куфий хатлар замини йўғон кўк белбоққа ўхшаш мужассамотни ташкил этган. Оқсарой деворларидаги ранглар жилоси, тарихий, фалсафий ва диний мавзудаги, куфий, сулс ёзувлари, кошинкори безаклар, ислимий, гириҳ нақшларнинг ўзаро уйғунлиги бинога ажойиб ва сеҳрли мазмун бағишлаган. Рангларнинг ой ёруғида жилоланиб оқариб кўринишидан бино Оқсарой деб номланган.

Саройнинг ўзига хос хусусиятларидан бири — том тепасига ишланган ҳовуздир. Ҳовузга сув Тахтақорача довонидан қўрғошин қувурлар орқали оқиб келиб, ундан шаршара ҳосил қилиб пастга туширилган.

1707 йилда Бухоро хони Убайдуллахон Оқсарой пештоғи остида тож кийиб, тахтга ўтирганлиги пештоқнинг ўша пайтда бутун эканлигидан дарак беради. 1973— 75 йилларда археологик тадқиқотлар, 1994—96 йилларда консервация ишлари олиб борилган.

Адабиёт
Манковская Л. Ю., Қашқадарё воҳасининг архитектура ёдгорликлари, Т., 1979.[
Манбалар
ЎзМЭ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube