Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Муҳаммад Солиҳни ўқиш жиноят саналган юртда…

Муҳаммад Солиҳни ўқиш жиноят саналган юртда…
20 Ağustos 2019 - 11:46 'да юкланди ва 869 марта ўқилди.

Ёнидан Муҳаммад Солиҳ китоблари чиққани учун босимга учраётган шоир Маҳмуд Ражаб тергови республикада ўтган ҳафта кечган қуйидаги воқеалар фонида давом этди.

19 август куни Тошкентда “А-ля Жоха!” русумидаги “Любая бизнес хороша” ширкати рўйхатга олинди.

16 август куни Шовот туманида яшовчи тадбиркор Бунёд Сапаев Янгибозор тумани ички ишлар бўлимида терговчилар томонидан аёвсиз калтакланди.

15 август куни Олмазор тумани ҳокими ўринбосари Абдурасул Ваҳабов ҳокимлик биноси олдида тасвир олаётган Kun.uz мухбирига ташланиб, унинг видеоускунасини синдириб ташлади.

14 август куни ўзи ишлаётган корхона бошлиғининг отхонасини тозалашдан бош тортгани учун манзил колонияси маҳкуми Тоҳиржон Комилов калтакланди.

13 август куни ИИБ ходимлари Тошкент вилоятнинг Оққўрғон тумани деҳқон бозорида ўз савдо жойлари тортиб олинаётганидан норози бозорчи аёлларга қарши куч ишлатди.

“Элтуз” нашри 14 август куни Хоразм вилояти ИИБ тергов бошқармаси катта терговчиси У.Йўлдошев экспертиза хулосасининг кўздан кечириш қисмидан норози бўлган Маҳмуд Ражабнинг илтимосномасини рад қилгани ҳақида билдирган эди.

Рассом Туз ўхшаш ҳолатларни ўз карикатурасида акс эттирди ва айни воқеалар асносида ИИВ раҳбари Пўлат Бобожоновга хат ёзди.

Рассом Тузнинг ИИВ раҳбарига мактуби

“Бу мактубни сизга ëзаëтган пайтимда хоразмлик адабиëт ихлосмандлари вилоят ИИБ биноси олдида норозилик пикети ўтказиб турибди.

Уларнинг талаби ўта оддий. Китоб ўқигани ëки сумкасидан бадиий китоб чиққани учун қилинаëтган тазйиқларга нуқта қўйилишини исташади.

Хоразм вилоятида криминоген вазият ëмонлашган бир пайтда тергов бошқармаси “ким Муҳаммад Солиҳнинг шеърини ўқиди”, деган “жиноят” тафтиши билан ойлаб шуғулланиши уят, иснод ва исроф.

Машина ўғрилари, киссавур ва фирибгарлик билан боғлиқ ўнлаб жиноятлар очилмай ëтибди.

Қотиллик, номусга тегиш каби жиноятлар чандон урчиган бир пайтда давлат пулини беҳуда совуриб, ким нима китоб ўқиди, дея терговчиларни банд қилиши кулгили эмасми, жаноб генерал.

“Сиëсий полиция” бўлишнинг самарасизлигини тушунасиз. Китоб ўқиган одамнинг боласисиз. Шу юрт шоири Маҳмуд Ражаб шу миллатнинг улуғ шоири Муҳаммад Солиҳнинг бадиий асарини ўқигани жиноят эмаслигини мендан ҳам яхши тушунасиз.

Календарга қаранг, 2019 йил деб ëзилган, 1937 эмас.

Жаноб Пўлат Бобожонов, солиқдан келган пулни беҳудага совурманг.

Давлат пулини жиноятчиликни камайтиришга¸ қотил ва киссавурларни ушлашга сарфланг.

Мен сизни тушунадиган одам деб билиб эринмай бу сатрларни ëздим.

Интернет асрида “фалончи пистиëн китоб” ўқибди деб одамлар таъқиб қилинадиган мамлакат очиқ шаффоф мамлакат эмас.

Шоирларни китоб ўқигани учун тергов қиладиган давлат эркин эмас.

Манба: Eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

 Ушбу хабарга қолдирилган изоҳлар

( 1 Yorum )

  • Ахмад ҳожи Хоразмий ;

    “Элтуз” деган сайт, ҳозирга келиб, машҳурликда ўзбек тилида нашр қилинадиган барча сайтлардан ўтиб кетди, менимча.
    Олға “Элтуз”, кўз тегмасин сенга, ҳалқ, балки Ҳақ ҳам сен билан!

    20/08/2019 15:34
Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube