Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Россия матбуоти ўтган ҳафта ўзбек мигрантлар ҳақида нималар деди?

Россия матбуоти ўтган ҳафта ўзбек мигрантлар ҳақида нималар деди?
21 Ağustos 2019 - 10:07 'да юкланди ва 778 марта ўқилди.

Россия матбуотининг ўтган хафта мобайнидаги ўзбекистонликларга алоқадор мавзуларини Би-би-си ўзбек хизматининг Москвадаги мухбири Соҳиба Ҳаёт шарҳлайди.Федерал ҳавфсизлик хизмати йил бошидан буён Россияга қанча ўзбекистонликлар кириб келганини маълум қилди.

Владимир Жириновский мигрантларни ҳавфли деб атаб, улардан воз кечишни таклиф қилди.

Ҳафта мобайнида аёлларни жинсий зўрлаган ўзбекистонликлар ҳақида хабарлар кетма-кет чиқди.

Самарада заҳарланган 69 нафар ўзбекистонликнинг бири, Москвада эса 2 нафар муҳожир ёнғинда ҳалок бўлди.

“Мигрантлар эндиликда нафақат қурилишларда, балки поликлиникаларда ҳам ишламоқда. Бу ҳавфли!»

Россия Либерал демократик партияси етакчиси Владимир Жириновский шундай чақириқ билан чиқди. Сиёсатчига кўра, Москва кўпмиллатли шаҳарга айланиб руслар камайиб бормоқда. Бу ҳавфли, дейди Жириновский.

– Охирги пайтларда Москва бўйлаб юриб, сайловчилар билан учрашаяпман, шаҳар аҳолиси мигрантлардан шикоят қилишмоқда. Улар хатто масалан, шифокор бўлиб ишлашмоқда, – деб ёзади сиёсатчи Facebookдаги саҳифасида.

Унга кўра, «Русларга яхши ҳақ тўлаш керак, шунда муҳожирларнинг кераги бўлмайди».

Жириновский ўтган йил ноябрида Ўзбекистонда дабдабали тарзда кутиб олинганди
Жириновский ўтган йил ноябрида Ўзбекистонда дабдабали тарзда кутиб олинганди

«Мигрантлар муаммоси Россия учун долзарб. Мамлакат бўйлаб ҳам, маълум ҳудудлар бўйича ҳам чегара қўйиш вақти келди» дейди Владимир Жириновский.

– Шу билан бирга Марказий осиё билан ҳамкорликни тўхтатмаслик, аксинча мустаҳкамлаш керак. «Россия улардан тўқимачилик, мева-сабзавот, пахта, гўшт сотиб олиши фойдали. Улар ўз юртида Россия учун маҳсулот ишлаб чиқаришсин», – фикр билдирди партия етакчиси.

Россияга 6 ой ичида 1 миллионга яқин ўзбекистонликлар кириб келган

Федерал Хавфсизлик Хизматининг чегара хизмати Россияга ишлаш учун кириб келаётган чет элликлар сонини эълон қила бошлади.

Маълумотга кўра, 2019 йилнинг биринчи ярим йиллигида 2,4 млн хорижлик ишлаш мақсадида келган. Улардан энг катта қисмини Ўзбекистон фуқаролари ташкил қилади.

Россияга ишлаш мақсадида келганларнинг аксарияти МДҲ мамлакатлари фуқароларидир. Ўзбекистон улар орасида 6 ойда 918 минг нафар фуқаролари ташрифи билан етакчи бўлиб турибди.

Тожикистонликлар 523,9 минг киши билан иккинчи ўринда бўлса, Қирғизистон 265 минг фуқароси билан учинчи ўринни эгаллаган.

Рўйхатнинг кейинги қаторларида Украина (164,6 минг киши) ва Қозоғистон (105,3 минг киши) фуқаролари сони кўрсатилган.

Ўзбекистонда ошган нарх-наво Россияга қандай таъсири қилади?

Ўзбекистонлик мигрантлар кўпаяётгани ҳақидаги маълумотлар ортидан Россия ОАВда Ўзбекистонда рўй бераётган жараёнлар таҳлилига оид мақолалар кўрина бошлади.

Масалан, Газета.ру каттагина таҳлилий мақола чоп этди, номи шундай:

«Уйда аҳвол ёмон: Нима учун Россияни Ўзбекистондан мигрантлар оқими кутмоқда?»

Сарлавҳадаги саволга «Ўзбекистонда яшаш нархи кескин кўтарилди», дея жавоб беради муаллифлар.

«Ўзбеклар – Россиянинг бош гастарбайтерлари, Ўзбекистондан четга кетган кишиларнинг 80 фоизи Россияда. Ўзбекистонда нархларнинг кўтарилиши яна келувчилар оқимини оширади», хулоса қилинади мақолада.

Ўзбеклар юртдошини аввал калтаклаб зўрлашди

Россия матбуотида бир хафта ичида кетма-кет Ўзбекистон фуқаролари томонидан содир этилган жинсий зўравонликлар ҳақидаги хабарлар чиқди.

Заҳарланган ўзбекистонликлардан бир нафари вафот этдиЗаҳарланган ўзбекистонликлардан бир нафари вафот этди

Санкт-Петербургда икки ўзбекистонлик ўз юртдоши бўлган аёлни аввал калтаклаб, кейин жинсий зўрлаган. 10 август куни тунги соат 02:00 да Бухарест кўчасида зўрланган аёлни кўрганлиги ҳақида полицияга хабар берган. Воқеа жойига етиб келган участка нозири 35 ёшли аёлни ўзи билан яшовчи 40 ёшли эркак ва унинг 43 ёшли таниши зўрлаганини аниқлаган.

Жабрланувчи шифохонага олиб борилган, унинг кўкрак соҳаси ва бош миясида ёпиқ жароҳатлар борлиги аниқланган.

Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам расмий маълумот бериб, ОАВда тарқалган хабарни тасдиқлаган.

Кейинги ҳодиса Парголовадаги супермаркетда юз берганлиги айтилмоқда. 32 ёшли аёл полицияга магазин ҳожатхонасида унга нисбатан зўравонлик қилинини хабар қилган. Ташқи кўриниши белгиларига кўра, кузатув камераларидан гумонланувчи аниқланган. Айбланувчи сифатида 29 ёшли ўзбекистонлик йигит қўлга олинган.

Комида 32 ёшли ўзбекистонлик кечки пайт ити билан сайр қилиб юрган маҳаллий аҳоли вакиласига жинсий зўравонлик қилишга уринганлиги хабар қилинмоқда. 27 ёшли қиз ортидан келиб ташланган эркак билан курашиб, қўлидан қочиб чиқишга муваффақ бўлган ва дарҳол полицияга қўнғироқ қилган.

Барча ҳодисалар юзасидан жиноий ишлар қўзғатилган.

Жасадлари ватанга қайтарилади

Сўнгги хабарлар Ўзбекистон фуқароларининг ўлимлари билан боғлиқ.

Самара вилоятида заҳарланган 69 нафар Ўзбекистон фуқаросидан бири вафот этганлиги хабар қилинмоқда. 48 нафари шифохоналарда оғир аҳволда қолмоқда. 20 нафар ўзбекистонликка касалхонадан жавоб берилган ва улар иш жойларига қайтишган.

Ўтган хафта охирида заҳарланган хоразмлик муҳожирларни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бир гуруҳ шифокорлар ибориб кўрди.

Эслатиб ўтамиз, 17 июль куни Самара вилоятида Ўзбекистоннинг 69 нафар фуқароси “номаълум модда билан заҳарланиш” ташхиси билан касалхонага олиб келинган эди. Кейинчалик бу номаълум модданинг инсон ҳаёти учун ўта ҳавфли – зоокумарин моддаси эканлиги аниқланган.

Ўзбекистон фуқаролари Самара вилояти Сизран тумани Кошелевка қишлоғига қишлоқ хўжалиги ишлари билан шуғулланиш учун келганлар.

Иш берувчи Ўзбекистон фуқаролари даволаниши билан боғлиқ барча ҳаражатларни қоплашга тайёрлигини билдирган. Маълумотларга кўра, улар барчаси расмий ишлаган ва меҳнат шартномасига эга бўлган.

Икки нафар ўзбекистонлик Москва вилоятининг Сергиев Посад шаҳри яқинида содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлган.

Слободка қишлоғидаги Дивное дала-ҳовлилар бирлашмасида маиший эҳтиёжлар учун ёғочдан қурилган уйча ёниб кетган. Ёнғин оқибатида 4 киши жабрланган, улардан 2 нафари ҳалок бўлган.

Маълум бўлишича, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг ёши 28 ва 40да бўлган.

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасининг билдиришича, ҳалок бўлганларнинг жасадини ватанига жўнатиш бўйича чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Манба: Би-Би-Си Ўзбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube