Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

СУРАТ ВА СИЙРАТ

СУРАТ ВА СИЙРАТ
27 Ağustos 2019 - 7:15 'да юкланди ва 704 марта ўқилди.

Бир куни кичкина қизчамни етаклаб бозорга тушдим. Узум олмоқчи бўлдик. Бир баджаҳл, қўрс одам узум сотяпти. Қовоғи меникидан ҳам баттар осилиб кетган. Яқинлашиб нархини сўрадим.

– Кўрмаяпсизми, ёзиб қўйибмиз-ку! – деб жеркиб берди у.

– Ҳа энди, бу бозор – харидор дегани савдолашади, тортишади.

– Сиз билан тортишиб ўтиришга вақтим йўқ! Олсангиз олинг, бўлмаса товарни тўсманг!

Барибир савдолаша бошладик. Мен у дедим, у бу деди, хуллас, ўн сўмлик узумни саккиз ярим сўмга келишдик.

Қараб турибман, ҳалиги амаки торозининг палласини тарақлатиб жаҳл билан узум тортяпти. Бир пайт қизчамга кўзи тушиб, бутунлай бошқа оҳангда сўради:

– Ие, бу яхши қизалоқ экан-ку! Исминг нима? Ма, манови сенга… – деб салкам ярим кило келадиган узум бошини қизимга узатди. Ҳайрон бўламан, мен билан шунча тортишгани нима-ю, шунча узумни текинга бериб юборгани нима? Беришга берди-ю, лекин огоҳлантириб қўйишниям унутмади: – Буни ўзинг егин, хўпми? Дадангга берма, шундоқ ҳам мени қароқчидай қақшатиб кетяпти!..

Қарасам, бошқа сотувчилар ҳам унга жилмайиб қараб туришибди. Улар бу одамнинг сирти қўпол, лекин ички дунёси нечоғлик ёруғлигини билишар, у савдо қилаётганида доим кузатиб туришар экан. Уйга қайтаётиб эътибор қилсам, ўзим ҳам жилмайиб кетаётган эканман…

Шароф Бошбек

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube