Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

БУХОРО ДЕВОРИ ТАРИХИ

БУХОРО ДЕВОРИ ТАРИХИ
28 Ağustos 2019 - 15:08 'да юкланди ва 598 марта ўқилди.

Девор сўзининг асл луғавий маъноси “шаҳарнинг айланма кўйлаги” деган маънони англатади. Яъни шаҳар атрофини ўраб олган мудофаа иншоотидир.

Қадимги шаҳар-давлатчилик анъаналарига назар ташлайдиган бўлсак, шаҳарларнинг давлатчилик бўлишига асосий омиллардан бири бу – уларнинг мудофаа деворлари билан ўраб олинганлигидадир. Бухоро воҳасининг аҳолиси ҳам чўл ерларда яшовчи кўчманчи-чорвачи қабилаларни босқинчилик ҳужумларидан сақлаш мақсадида воҳа атрофи мустаҳкам девор билан ўраб олган.

Бухоро воҳаси аҳолисининг қаҳрамонона меҳнати натижасида бунёдга келган бу девор харобалари то ҳозирги вақтга қадар ҳам сақланиб қолган. У маҳаллий халқ орасида “Канпирак”, “Кампирдевор”, “Девори Канпирак” деб аталган. Воҳа атрофида ҳар хил даврларда барпо этилган 2 та девор бўлиб, улардан бири анча қадимийроқдир, иккинчиси эса VIII-IX асрларда оид бўлиб ҳисобланади.

Аҳоли орасида ҳозирги кунга қадар сақланиб келаётган бир афсонага кўра, Кампирдеворнинг барпо этилиши гўёки қадимги бир кампир подшоҳнинг номи билан боғлиқ бўлиб, у “Кампирдевор” деган атамага эга бўлиб қолган.

X аср тарихчи Абу Бакр Муҳаммад ибн Жаъфар ан-Наршахий ўзининг “Бухоро тарихи” асарида деворнинг қурилиши хусусида шундай маълумотларни келтиради: “Бухоро амири бўлиб турган Муҳтадий ибн Ҳаммод деворни қуришга, ҳар бир фарсанг (масофада) бир дарвоза қуришга ва ҳар ярим мил (масофа)да биттадан мустаҳкам минора кўтаришга буюради. Бухоро қозиси бўлган марҳум Саъд ибн Халоф ал-Бухорий бу ишга муттасаддий бўлди. Ниҳоят, девор ҳижрий 215 (28 февраль 830-17 февраль 831) йили Муҳаммад ибн Ҳалжод ибн Варақнинг даврида қурилиб битди”.

Ўрта аср тарихчи ва географларидан Ибн Хўрдодбеҳ, Қудами, Ибнал Фақиҳ, Истаҳрий, Ибн Ҳавқал, Мақдисий, Самъони, Масъудий ва бошқаларнинг асарларида Канпирак девори ҳақида баъзи бир маълумотлар келтирилган. Масалан Масъудийнинг “Китобут танбиҳ ва-л ашроф” номли асарида келтирилган маълумотларга кўра, девор Бухоро шаҳридан 4 фарсаҳ (1 фарсаҳ 6-9 кмга тенг) масофада Тавовисдан шарқда Самарқанд йўлини, Бухородан 3 фарсаҳ ғарбда Хуросон йўлини кесиб ўтади.

Ибн Ҳавқалнинг “Ал-масолик ва ал-мамолик” ва Мақдисийнинг “Аҳсанат тақосим фи маърифат-ал-аволим” деган асарларида қайси шаҳарлар деворнинг ичкарисида ва қандай шаҳарлар унинг ташқарисида ўрнашганлиги ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган. X аср географи Истаҳрий ўзининг “Китоби масоликул мамолик” (Йўллар ва мамлакатлар китоби) асарида Бухоро атрофини 22 районга бўлиб, шу районлардан 15 таси Канпирак деворининг ичкарисида, 7 таси эса Канпирак деворининг ташқарисида бўлган, деб ёзади.

Академик Абдулаҳад Муҳаммаджоновнинг маълумот беришича, Бухорода ўтказилган археологик экспедиция натижасида моддий маданият излари орасида 15,5 метр ҳамда 18,5 метр чуқурликда ковлаб очилган қадимги икки мудофаа деворлари қолдиқлари муҳим аҳамиятга эга бўлиб, биринчи мудофаа девори 2,5-3, иккинчиси 2-2,5 метр баландликда сақланган. Мирараб мадрасасининг яқинида олиб борилган қазишмалар чоғида 4,5 метр чуқурликда шаҳарнинг қадимги мудофаа деворлари қолдиқлари қайд этилди. Девор пахса ҳамда хом ғиштдан бўлиб, 5-6 метр баландликда сақланган. Ушбу мудофаа иншооти V-VI асрларда қад кўтарган бўлиб, бир неча бор таъмирланиб, қайта-қайта тикланган. Шу сабабдан илк ўрта асрларда келиб унинг кенглиги 17 метрга етган.

Профессор М.Е.Массон ҳам Канпирак девори ҳақида бироз маълумот бериб, у манбалар асосида деворнинг узунлигини 200 километр, деб аниқлаган. Аслида эса қадимги Бухоро воҳасининг обод ерларини ташқи душмандан мудофаа қилиш учун қурилган бу деворнинг узунлиги 350-400 километр масофага чўзилган бўлиб, унинг кенглиги 12-14 метр ва баландлиги 8-10 метр бўлган. Асрлар давомида табиат кучлари ва ўзаро урушлар натижасида девор нураб емирилиб, ҳозирги узун кетган сунъий қир ҳолига келиб қолган. Қирнинг баландлиги турли жойларда ҳар хил бўлиб, ўрта ҳисобда 1 метрдан 3 метргача, ҳатто 4 метргача етган. Унинг кенглиги ҳам ҳар жойда турлича сақланган ва ўртача 20-30 метрни ташкил этади.

Бухоро девори кўплаб ҳукмдорлар томонидан қайта қурилиб таъмирланган. Хусусан, Аҳмад ибн Холид, Масъуд Қилич Тамғочхон, Хоразмшоҳ Муҳаммад ибн Султон Такаш даврларида девор янгидан қурилиб, таъмир этилган.
Аммо Сомонийлар хукмдори Исмоил Сомоний Бухоро деворини қуришни ҳам, тузаттиришни ҳам рад этган ва у: “То мен тирик эканман, Бухоро вилоятининг девори мен бўламан” деб, устига олган вазифани тўла бажарган, у доимо жангларда ўзи қатнашган ва Бухоро вилояти устидан душманларнинг зафар топишига йўл қўймаган.

Бухоро шаҳрининг мудофаа деворлари мустаҳкам қурилганлиги туфайли, у “мисдан қуйилган шаҳар” ёки “мисдан ясалган истеҳком”га рамзий қиёс қилиниб, унга “мис шаҳар” маъносини англатувчи “Мадинат ус-суфрия” атамаси берилган. Бундан ташқари Бухоронинг мустаҳкам қўрғон шаҳар эканлигига нисбат берилиб, Нумижкат, Бумискат, деб аталган. Бу номлардан биринчиси Навмичкат, у учта форс-тожикча “нав”-янги, “мич”-қалъа, истеҳком ва “кат”- қишлоқ каби сўзлардан иборат бўлган. У “Янги қалъа”, “Янги қўрғон” маъноларини англатган.

Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, шуни айтиш мумкинки, Бухоро ҳудудлари мустаҳкам ва қалин мудофаа деворлари билан ўраб олинган ҳамда ўз даврининг қудратли давлати ҳисобланган.

Шавкат Бобожонов

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube