Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистон: Каримовсиз уч йил

Ўзбекистон: Каримовсиз уч йил
04 Eylül 2019 - 18:51 'да юкланди ва 734 марта ўқилди.

2016 йил 2 сентябрида Ўзбекистонни 27 йил бошқарган Ислом Каримовнинг 78 ёшида оламдан ўтгани хабар қилинди.

2003 йилдан Ўзбекистон Бош вазири лавозимини эгаллаб келган Шавкат Мирзиёев муваққат президент этиб тайинланди ва мамлакат ҳаётига оид муҳим қарорлар Ислом Каримовсиз қабул қилина бошлади.

Хўш, Ўзбекистоннинг биринчи президентисиз ўтган дастлабки уч йил мамлакат сиёсий-иқтисодий ҳаёти, инсон ҳуқуқлари вазияти ва сиёсий мухолифати учун қандай бўлди?

Алишер Илҳомов, сиёсий таҳлилчи: Каримов бошқарувидан Мирзиёевга оғир мерос қолди. Расман жуда чиройли рақамлар эълон қилинса-да, Ўзбекистон иқтисодий инқироз ҳолатида эди. Ваҳоланки Ўзбекистон улкан табиий ресурсларга эга мамлакат: табиий газ, нефть, кўплаб фойдали қазилмалар бор. Деҳқончилик учун қулай табиий иқлимга эга. Ривожланиш учун омиллар бор, аммо Ўзбекистон ривожланмади. Мамлакат иқтисодиёти турғунлик ҳолатига келиб қолганининг бир индикатори ўн минг, юз минг сондаги, миллионлаб меҳнат мигрантларининг вужудга келганидир. Бу Мирзиёевга Каримовдан қолган оғир мерослардан биринчиси. Кейингиси, жон бошига тўғри келадиган хорижий сармоялар ҳажми. Ўзбекистон киши бошига тўғри келадиган тўғридан-тўғри хорижий сармоялар бўйича бутун собиқ Шўро республикалари ўртасида энг пастки ўринга тушиб қолди. Бунинг сабаби Каримов танлаган ҳаддан зиёд марказлашган давлат бошқарувида эди. Бу усулда барча мулк давлат тасарруфида бўлиши лозим, мамлакатнинг қандай ривожланиши ҳақидаги қарор юқоридан қабул қилиниши лозим, деб кўрилди, тадбиркорлик, иқтисодий эркинлик бўғилди. Марказий ҳокимиятнинг авторитетини ушлаб туриш учун давлат ҳар қандай танқидни, ҳар қандай эркин фикрни бўғди. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари кўплаб сонда қамоқхоналарга ташландилар ёхуд уларга нисбатан репрессив усуллар қўлланди. Ҳар қандай ўзгача фикр таъқибга учради. Давлат миқёсидаги қарорларни фақат бир инсон қабул қилар, президент Каримовга фильтрланган маълумотни МХХ ва тор доирадаги амалдорлар олиб киришар эди. Бу эса Ўзбекистоннинг халқаро саҳнада ҳам сиёсий ва ҳам иқтисодий жиҳатдан ихоталаниб қолишига, иқтисодиётнинг аҳволи абгорлашишига олиб келди. Аҳолининг аксар қисми қашшоқлашди. Мен ҳамма нарсани қора бўёқда тасвирлашни истамайман. Позитив жиҳатлар ҳам бор эди. Хусусан, ташқи сиёсат масаласида. Каримов Кремлнинг империяпараст курсидан Ўзбекистонни ихоталашга, масофада ушлашга интилди. Шавкат Мирзиёев кўпчилик кутганига зид равишда очиқлик сиёсатини бошлади. Президент Мирзиёевнинг сиёсати мамлакатнинг ичида кўпчиликни руҳлантирди, хориждагиларни эса ҳайратлантирди ҳамда қувонтирди. Уч йил давомида кўплаб ижобий ўзгаришларга қўл урилди. Ўзбекистон анча очилди. Оммавий ахборот воситалари анча дадиллашди. Бизнес кўпроқ эркинликни ҳис қила бошлади. Қўшнилар билан муносабатлар яхшиланди. Аммо Каримов даврига хос бўлган ва ҳозирги вазиятнинг асосий driving factorларидан ҳисобланган қатор муаммолар ҳамон ҳал этилмаганича қолмоқда. Энг биринчиси – қонун устуворлиги. Ҳуқуқ, қонун устуворлиги ва суд мустақиллигини таъминлаш йўналишида ҳали Ўзбекистонда кўзга кўринарли олдинга силжиш кузатилгани йўқ. Бу йўналишда қатор қадамлар қўйилди. Аммо уларнинг натижаси ҳаётда сезилмаяпти. Бу эса хаос вазиятини юзага келтирмоқда. Нега? Чунки Каримов даврида бошқарув Миллий Хавфсизлик хизматига таянган репрессив аппарат воситасида бошқариларди. Мирзиёев хавфсизлик хизматини сиёсий ҳаётдан бироз узоқлаштирганидан кейин амалдорлар аппарати муайян эркинликни ҳис қила бошлади. Ва бугун биз бутун мамлакат бўйлаб ўзбошимчалик фактларининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Бу нарса, айниқса, қурилиш, уйларни бузиш ҳолатларида кўпроқ кўзга ташланмоқда. Бу эса аҳолида норозилик кайфиятини уйғотмоқда. Чунки Ўзбекистондаги эски репрессив назорат тизимининг ўрнига янги назорат ва ҳисобдорлик тизими барпо этилмади. Бу янги тизим ҳуқуқ ва адолатли судга, мустақил прокуратурага таяниши лозим. Бугунги кунда прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари эса ижроия ҳокимиятнинг қўлидаги қамчи бўлиб қолмоқда. Биз бугун ниманинг гувоҳи бўлаяпмиз? Олдинги ҳокимиятдан кўп муаммоларни мерос қилиб олиб, бу муаммоларни ҳал этмай туриб, адлия тизимини мустаҳкамламай туриб, янги ҳокимият ўзи учун янги муаммоларни яратаяпти. Каримов даврида “қабристон сукунати” ҳукмрон эди, ҳар қандай норозилик шафқатсизлик билан бостирилар эди. Ҳозир эса инсонлар озроқ эркинликни ҳис қила бошлаганлар, аммо улар амалдорларнинг ўзбошимчалигига, адолатсизликка дуч келмоқдалар. Айниқса, жойлардаги ҳокимлар назоратдан чиқиб кетдилар, улар қонунларни назар-писанд қилмаяптилар. Бунинг оқибатида биз оммавий намойишларнинг гувоҳи бўлдик. Бу хавфли тенденция. Чунки ўзининг мулкий, турар-жой ҳуқуқлари топталаётганини кўрган одамлар бу адолатсизликка қонуний органлар – прокуратура, судга мурожаат қилиб, адолатли ечим тополмасалар, ҳоким ўринбосарини ёқиб юборишдек радикал қадам ташлашга мажбур бўладилар. Бундай вазиятда эса Президент Мирзиёев Каримов давридек ҳар қандай норозиликни бостириш учун “гайкаларни қотириш”, ҳуқуқ-тартибот органларига чекланмаган қудрат беришга мажбур бўлади ёки қонун олдида ҳамманинг тенглиги таъминланган, қонун ижроси қаттиқ талаб қилинадиган тартиб билан, адолатли суд билан муаммони ҳал этиши лозим бўлади.

Сурат Икромов, мустақил инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси: Бизнинг ташкилотимиз(Мустақил Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари Ташаббус гуруҳи – таҳр) Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқлари вазиятини 1999 йилдан бошлаб кузатиб келади. Мана шу вақт давомида инсон ҳуқуқлари бузилгани тўғрисида кўплаб материаллар, фактлар берганмиз. Агар ўша пайтларни кўрсак, инсон ҳуқуқлари бузилиш ҳоллари жуда кўпайган эди. Кўплаб мониторинглар ўтказганмиз, ўзимиз судда иштирок қилиб, кузатиб, ҳаммасини ёзма равишда ахборот берардик инсон ҳуқуқларининг бузилиши ҳақида, одамларнинг тергов пайтида қийноққа солиниши, айбловларни сохталаштирилиши ҳақида. Мана шу нарсаларни кўп кўтарганмиз. Инсон ҳуқуқлари вазиятини уч йил олдинги вақтга солиштирсак, БМТ комиссарининг Президент Шавкат Мирзиёев билан учрашгани ёки диний эркинликлар бўйича маърузачисининг Ўзбекистонга келгани ва Ўзбекистондаги диндорлар ёки диний эътиқоди учун қамалганларнинг ўзлари ёки яқинлари билан гаплашгани ва кейин маърузасини бергани, ва Ўзбекистондаги қилинган ишлар ва камчиликларни гапирган ва уларни тез орада тузатишни тавсия этгани, охирги мисол, “Жаслиқ” қамоқхонасининг бекитилиши инсон ҳуқуқлари борасида олдинга қўйилган қадамлардан бири деб биламан. Аҳвол кейинги уч йилда қандай бўлаяпти? Очиғини айтиш керак, инсон ҳуқуқларининг бузилиш ҳоллари ҳали ҳам бор. Лекин уч йил олдинги даражада эмас. Мисол учун, ўша пайтдаги инсон ҳуқуқлари топталишини 100 фоиз деб оладиган бўлсак, ҳозир 20, балки 25 фоизи ҳали ҳам мавжуд. Масалан, қийноқлар бугун ҳам бўлаётган бўлса ҳам у даражада эмас, қамоқхоналарда, колонияларда жуда ҳам камайиб кетган. Фақат тергов изоляторида ёки кучишлатар тизимлари қўлга олиш вақтида кузатилаяпти. Анча камайган, 75 фоизга камайган деса бўлади. Жиноят ишларини сохталаштириш масаласи, афсуски, ҳали ҳам мавжуд. Лекин улар ҳам камайган. Диний эътиқод бўйича айблов қўйиш ёки қўлга олишлар деярли йўқ бўлди, деса ҳам бўлади. Қийноқ, айбловни сохталаштириш ва баъзи ҳолларда, чет элларда анча йиллар бўлиб қайтиб келганлар, улар орасида намозхонлар бор, ўша вақтларда қидирувга қўйилган намозхонларнинг фамилиялари ҳали ҳам қидирувда бўлгани учун аэропортларда, чегарадан ўтиш пайтида хавфсизлик хизмати ёки ички ишлар ходимлари томонидан текширувлар бўлаяпти. Фарқини оладиган бўлсак, ўша пайтдаги инсон ҳуқуқларини бузилиш ҳолларининг тўртдан учи камайди. Тўртдан бири қолди.

Муҳаммад Солиҳ, мухолифат лидери: Каримовнинг қандай одам эканлиги, қандай сиёсатчи ва 27 йил ичида нималар қилгани ҳақида, у ҳокимиятда экан, у президент экан, мен жуда кўп марта айтганман. Яъни, Ўзбекистонга ҳеч бир хайр ва ҳеч бир яхшилик олиб келмаган бир сиёсатчи сифатида тарихда қолди. Лекин Каримовнинг қолган мероси – сиёсий режим ўзгаради, деб кутдик биз уч йил давомида. Афсуски, режим ўзгаргани йўқ. Баъзи ретушлар бўлди, уни ўзгартириш учун гўё ҳаракатлар қилинган бўлди. Ва биз умид билан мана уч йил кутдик. Аммо орқамизга қараганимизда, ўзгарган ҳеч бир нарса кўринмайди, афсуски. Табиий, бироз юмшади режим. Бироз инсонларнинг гўё дардига қулоқ солинаётгандек кўринди. Лекин умумиятла режимни ҳали ҳам Каримов режими деб атаса бўлади. Бугунги Мирзиёевнинг бошқараётган услуби, унинг ижтимоий ҳаётда, сиёсатда ва иқтисодда олиб бораётган сиёсати Каримовнинг сиёсатидан жуда кўп ҳам фарқ қилмайди. Фақат ташқи кўриниши бироз ўзгаргандек. Бу, албатта, Каримовнинг характери билан Мирзиёевнинг инсоний характери ўртасидаги фарқ. Инсон сифатидаги фарқ режимнинг фаолиятида ҳам акс этаётган бўлса, ўша фарқ кўринади, холос. Яъни, Каримовга қараганда бироз юмшоқроқ кўринади Мирзиёев олиб бораётган сиёсати. Аммо маъно жиҳатидан, мазмун жиҳатидан ҳеч қандай фарқи йўқ. Каримовнинг чорак асрдан кўпроқ олиб борган сиёсати натижасида Ўзбекистон 1991 йилда расман мустақил давлат эълон қилинганидан кейинги давр ичида бўлиши керак бўлган жойда эмас бугун. Чунки Советлар қулаган пайтда Ўзбекистон ўша 15 та Совет жумҳуриятларининг ичида инфраструктураси жуда соғлом, бой ресурсга эга, иқтисодий жиҳатдан ҳам анча олдинда бўлган жумҳуриятлардан биттаси эди. Ва бу потенциал билан, мустақил бўлганидан кейин бор ресурслар миллатнинг ўзига қолди. Биз ўша пайтда севиндик: “мана мустақил бўлдик, олтинларимиз, бошқа бойликларимиз Москвага кетмайди, биз ўзимизда бўлади” деб. Лекин шунча имконият бўлишига қарамасдан, шунча катта потенциалга эга бўлган бир ўлка бугун жуда олдиндаги ўлкалар қаторида бўлиши керак эди. Ўша пайтда Ўрта Осиёда энг олдинда бўлган ўлка бугун энг орқада. Бу – Каримовнинг хизмати, агар хизмати дейдиган бўлсак. Мен буни Каримовнинг фалокати дейман. Афсуски, ўша фалокатини бугун ҳам яшаяпмиз. Бунинг асоратидан қутулиш учун яна 10-15 йил керак бўлади. Агар, табиийки, сиёсат ўзгарса. Лекин бугунгидай Каримов режими давом этадиган бўлса, Каримовнинг асоратидан қутулиш истиқболда кўринаётгани йўқ бугун.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube