Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

МАНТИҚҚА ТАЯНИБ ФИКРЛАШ ШАРТМАС

МАНТИҚҚА ТАЯНИБ ФИКРЛАШ ШАРТМАС
04 Eylül 2019 - 19:10 'да юкланди ва 617 марта ўқилди.

Бизга азал-азалдан мерос бўлиб келаётган бундай фикрлаш шакли қулликдан озод бўлишимизга тўсиқ бўлаётган энг катта омилдир.

Қонунларимизни оёқ ости қилиб, бошимизга чиқиб олган амалдорларнинг халқ ҳаққини еб, уни қанчалар хўрлаб, зулм ўтказиб, давлат бойликларини талон-тарож қилиб бойлик орттиришини табиий хол деб қаровчи қулларча садоқатни қалби ва онгига жо қилиб олган тўда вакиллари ўзини айнан шу амалдорларнинг жабр-зулмидан қуткариш учун ўзи ва яқинларининг ҳаётини хавф остига қўйиб, халқ учун, ватан равнақи учун жон фидо қилаётган саноқли ҚАҲРАМОНларга қарата тош отишади, эмишки ХАЛҚ ДУШМАНИ. Халқ манфаати учун жон куйдириб, харомдан ҳазар қилмайдиган амалдорларнинг кирдикорларини фош қилишни қандай қилиб халққа душманлик деб баҳолаш мумкин? Ҳатто эшак ҳам шу даражада мантиқсиз фикрлай олмаса керак.

“МАМЛАКАТ СТАТУСИНИ ХАЛҚАРО МАЙДОНДА ТЎКЯПДИ, ХОИНЛАР”- Ҳуқуқ ҳимоячилари, блогерлару журналистлар мамлакат статусини туширармиш. Давлат мулкини талон тарож қилаётган, инсон ҳуқуқларини топтаётганлар эмасми мамлакат статусини, обрусини ўз манфаати йўлида бир тийинга ҳам илмасдан фақатгина нафси йўлида фидокорлик қилаётган муттаҳамлар.

Кўзларингизни каттароқ очинглар, сизнинг ҳуқуқингизни ҳимоя қилаётганлар, муаммоларингизни кўтариб чиқиб, ўз ҳаётини хавф остига кўйаётганлар асл ДЎСТЛАРдир.

Мамлакатимизда халқ манфаати олий қадрият ҳисобланган биронта жабҳани кўрсата оласизми? Халқаро майдонда Ўзбекистонда уйсизлар сони йўқ деган ёлғон маълумот тарқатиб, ногиронлару, бева-бечораларни кўчада қолдираётганлар амалдорлар эмасми? Ишсизлик сони юқори бўлган жойда уйсизлар сониям юқори бўлади. Куни кеча мен ва Давлатназар Рўзметов Наманган шаҳридаги уйсиз ногиронлар аҳволини кенг оммага олиб чиқдик, бизни мантиқсиз фикрловчи айрим Наманган аҳли халқ душмани деб атади ва давлат тўнтариши қилишда айблашди. Наҳотки, ногиронларнинг ҳаққини еб ўтирган ҳоким халққа дўст бўлсаю, унинг кирдикорларини оммага эълон қилаётган журналист давлат тўнтариши қилишда айбланса, ёки ҲОКИМНИ ДАВЛАТ ДЕБ ҲИСОБЛАШ КЕРАКМИ?

Эй, ХАЛҚ ўз душманларингни таниб ол, дўстларингни ҳам.

Хар қандай амалдорни ағдариш мумкин, бу давлат тўнтариши ҳисобланмайди, бу адолат учун кураш деб аталади.

Амалдорларнинг исталган бирини алмаштириш мумкин, аммо халқни алмаштириб бўлмайди.

Бу амалдорлар: “сиёсатимиз ёқмаса Ўзбекистондан чиқиб кет”- деб халққа бемалол айта оляпди, ким ўзи у, давлат унинг шаҳсий мулкими? Аслида, халққа ёққан амалдоргина амалда қолиши керак.

Одамларнинг уйини бузган ҳоким, ҳеч қандай қонунларга риоя қилмади бузишдан олдин, уни қонун бузганлиги учун ҳечким жазога ҳам тортмади. Халққа очиқчасига қилинаётган бундай душманликни нега ошкор қилган одам ХАЛҚ ДУШМАНИ деб жавобгарликка тортилиши керак? Қаеринг билан фикрлайсан, эй, жонзот?

Шабнам Оллошукурова
Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube