Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Мелиса “разбор” билан шуғулланиши учун хизмат формаси кийганми?

Мелиса “разбор” билан шуғулланиши учун хизмат формаси кийганми?
04 Eylül 2019 - 23:27 'да юкланди ва 858 марта ўқилди.

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ
ПЎЛАТ РАЗЗАҚОВИЧ БОБОЖОНОВга

Эшонқулова Малоҳат Худжамовнадан
(Яшаш манзили ўчирилди)

Тел: +99893 5104292

Ш И К О Я Т А Р И З А

(Чилонзор туман ИИБнинг ўзини Дўстмуродов Дилмурод деб таништирган бир ходими ва ўзини Чилонзор туман ИИБнинг участка норзирлари бошлиғи деб таништирган ходимини ИИБ сафида қолиш-қолмаслик масаласини кўриб чиқишингизни, шунингдек, бир нафар миллий гвардия ходимининг шахсини аниқлаб, уларнинг ўз хизмат ваколатидан фойдаланиб “кўча разбори” ўтказиш мақсадида қизимни қўрқитиш мақсадида уйга келиб, шантаж билан шуғулланганлиги ва милиция номига доғ тушурганлиги сабабли Ўзбекистон Республикаси жиноят Кодексининг 205-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш), 206-моддаси (Ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) моддалари билан жиноят иши қўзғатиш талаби юзасидан).

Муҳтарам Пўлат Раззоқович!

Айтингчи, нега сиз раҳбарлик қилаётган ИИБ тизими “кўча разбори”-ю, шантаж билан шуғулланмоқда?
Негалигини биласизми?
Негаки, сиз ўз хизмат ваколатидан четга чиққан, ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилган ходимингизни қонун қўли билан жазолаш ўрнига, “гап тегмасин” қабилида айбини ҳаспўшлаш билан шуғулланасиз чамаси. Бунинг натижасида, Ички ишлар идоралари ходимлари ўртасида бошболдоқлик болалаб кетган!
Гап шундаки, 2019 йилнинг 26 августь куни иш билан юрганимда соат 20.00 ларда қизим Алимбекова Зарнигор менга қўнғироқ қилиб, “Ойи, мен қўрқаяпман, зудлик билан уйга етиб келинг. “Дом”имиз ҳовлисига иккита ИИБ машинаси келган. Менга “Сизнинг устингиздан “02” га қўнғироқ бўлган, Алимбековамисиз, пастга тушинг, РУВД га олиб боришимиз керак, сизга наряд чақиртирилган” деяпти” деди….
Қизимнинг ҳали 3 ёшга тўлмаган боласи бор, қолаверса, яқинда жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган.
“Ҳозир бораман, эшикни очма, пастга тушмай тур” деб тайинладим ва орадан 40 дақиқалар ўтганда уйга етиб келдим.
Кўпқаватли уйимиз олдига етиб келганимда, қизим айтганидек, иккита эмас, томи чироқларини ёқиб, ўчириб битта милиция машинаси, (Иккинчи ИИБ машинаси то мен келгунимга қадар кетиб бўлган экан) иккита ИИБ формасидаги ва 1 нафар миллий гвардия формасидаги кишилар 2 нафар аёл киши билан гаплашиб туришарди.

Мен улар билан саломлашиб, ўзимни таништирдим ва “Алимбекованинг онасиман. Сизлар “Алимбекованинг устидан “02” бўлган, заявкага асосан келганмиз” дебсизлар. Уйга киринглар, ёруғда нима гап эканлигини гаплашамиз” деб ИИБ машинасида келганларни уйга таклиф қилдим.
Шунда ҳужжатини кўрсатиб “Мен Дўстмуродов Дилмурод бўламан(соат 20 дақиқа кам 21.00 бўлаётганлиги сабабли мен қоронғуда ходимнинг ҳужжатини ўқий олмадим) деб таништирган йигит, “Сиз билан гаплашмаймиз, Алимбекованинг устидан “02” бўлган, қизингизга айтинг, тушсин РУВДга олиб кетамиз” деди.
Хизмат машинасида келган ИИБ ходимларидан бири исм-шарифини айтмади, фақат ўзини “Чилонзор туман ИИБнинг участка нозирлари бошлиғи бўламан” деб таништирди. Миллий гвардия формасидаги йигит ўзини умуман танишгтирган эмас.
ИИБ ходими (агар исм шарифини рост айтган бўлса) Дўстмуродов Дилмурод “Алимбековани РУВДга олиб кетишимиз керак, “02” бўлган” деб туриб олгач, мен унга “02” бўлган бўлса, заявка билан чиққан бўлсанг, у ҳолда ҳужжатларини кўрсат ва РУВДга олиб кетиш учун чақирув қоғози келтир, кейин қизимни ИИБга олиб кетасан. Аслида, “02” бўлмаган, сен таниш-билишчилик ортидан ўзингча фуқарони қўрқитиб, разбор қилгани келгансан, қонуний келган бўлганингда эди, уйга кирардинг, қўрқмасдинг, сен уйга кирмасдан, қизимни чақириб, ИИБга олиб кетишни истаяпсан, тўхтаб тур, аввал мен “02” бўлган-бўлмаганини аниқлай, агар қизимнинг устидан “02” бўлмаган бўлса, сени маззангни қочираман. “02” бўлган бўлса, менга заявка орқали чиқаётганлигингни исботловчи ҳужжатларни кўрсатасан, чақирув қоғози берасан” ” дедим…

Бир соатлар чамаси қизимни РУВДга олиб кетаман деб қўрқитиб ўтирган ИИБ ходимлари ҳужжат талаб қилишим билан хизмат машиналарига ўтиришди-ю, қочиб қолишди.
Мен онаман. Ҳар қандай инсонда еттинчи сезги бўлади.
Мен “Қизимнинг устидан ҳеч қанақанги “02” бўлмаган” деган шубҳада эдими. Бир соатлар давомида қизимни ИИБга олиб кетиш истагида “дом”имиз олдида одамларни тўплаб ғавғо қилиб, дағдаға қилиб турган ИИБ ходимлари тегишли ҳужжатларни сўраганимдан кейин хизмат машиналарига ўтириб қочиб қолганларидан кейин, мендаги шубҳа янада ортди.
Шу сабаб мен уйга чиқиб, асабларимни жойига келтириб олгач, ИИБ ходимлари томонидан содир этилган қонунбузарлик хусусида сизга, яъни Ички ишлар вазирлигининг ишонч телефонига 2019 йилнинг 26 август кунининг ўзидаёқ тунда қўнғироқ қилиб, шикоят қолдирдим. Мурожаатимнинг тартиб рақами: 31509/19.

Ҳурматли Пўлат Раззақович!

Шу бугун аниқлик киритилишича, мен гумон қилганимдек, 2019 йилнинг 26 августь куни соат 20.00 га қадар қизим Алимбековага нисбатан “02”га ҳеч қандай шикоят қўнғироқлари бўлмаган экан.
Мен тўғри гумонда бўлган эканман, ўша куни соат 20.00 ларга яқин ўзини Дўстмуродов Дилмурод деб таништирган ИИБ ходими, участка нозирлари бошлиғи ва Миллий гвардия формасидаги ходимлар “02” заявка тушгани учун эмас, хизмат машинасида, хизмат формасида, хизмат ваколатидан фойдаланиб, ўз таниш-билишларининг ҳожатини равон қилиш мақсадида қизимни РУВДга олиб кетиш мақсадида “Дом”имизга келиб, текин томоша кўрсатишгани бугунги кунда маълум бўлди. Мен улардан ҳужжат талаб қилгач, қочиб кетиш онидаёқ биз истиқомат қилаётган даҳа атрофидан соат 21.05 да қайндайдир аёл киши номидан Алимбековага нисбатан қилинган “02” қўнғироғи СР214071 – рақами билан рўйхатга олингани аниқланди.

“02” қўнғироғи бўлмаган эмас, бўлибди. Фақат ИИБнинг таҳдидидан сўнг – соат 21.05 да.

Ҳурматли ички ишлар вазири!

Сизнинг бошгқарувингиздаги ИИБ ходимлари Нострадамусми? Ходимларингизнинг башоратчилик қобилияти ҳам борми?
Қарангга, қизим Алимбекованинг устидан соат 21.05 да “02” га шикоят қўнғироғи бўлаяпти. Аммо сизнинг Дўстмуродов Дилмурод отлиғ ходимингизнинг фолига Алимбековага қарши “02” қўнғироғи бўлиши бир соат олдин аён бериб, 20.00 да, ҳали “02” бўлмасдан туриб, менинг қизимнинг олдига ИИБ ва миллий гвардия формасидаги ҳамтовоқлари билан бир пода бўлиб “разбор” қилгани келмоқда.
Ҳурматли ички ишлар вазири!
Айтингчи, ИИБ ходимлари жамоат тартибини сақловчи идорами? Ё кўча разбори билан шуғулланувчи зўравонларми?
Босар-тиусарини билмай қолган бу ИИБ форрмасидаги зўравонларга одамларни қўрқитиш ва шантаж қилиш ваколатини ким берган?
Иккита хотин “Биттаси билан чиқишолмай қолдим, юр, кўзини қўрқитиб қўяйлик” деб етакласа, индамай эргашиб кетаверадиган бўйнига бўйинтуруқ солинган бузоқлар ишлайдими ИИБ идорасида?!
Нега ИИБ ходими мамлакат президентининг куйиб-пишишларини сариқ чақага олмасдан, ички ишлар вазирини менсимасдан ўз хизмат вазифаларини қўрқмасдан суиистеъмол қилишмоқда?
Бунинг боиси нимада?
Ички ишлар вазири Пўлат Раззақович БОБОЖОНОВнинг ўз вазифасини уддалай олмаётганлигидами?
ИИБ ходилмарига қонун қолипидан чиқишга ким изин берган?
Талабим:”Разбор” билан шуғулланувчи ИИБ формасини кийиб олган зўравон ходимларингизга нисбатан зудлик билан чора кўришингизни талаб қиламан.
Ўзбекистонда қонун устивор бўлса, ходимларингиз жиноятини ҳаспушламай, жазога тортинг ва мамлакатда қонун устиворлигини исботлаб қўйинг!
Ходимларнинг “разбори” билан боғлиқ видео ва аудио файлларни хизмат текшируви чоғида тақдим этаман.
Илова: 2019 йилнинг 26 август кун кеч соат тахминан 21.30 ларда ички ишлар вазирлигининг “11-02” рақамли ишонч телефонига қилган телефон мурожаатимнинг аудиоси илова қилинади.

Ҳурмат билан Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА
31 август, 2019 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube