Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Хавф хатар мен билан ёнма-ён юради

Хавф хатар мен билан ёнма-ён юради
04 Eylül 2019 - 23:30 'да юкланди ва 1353 марта ўқилди.

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИ
ПЎЛАТ РАЗЗАҚОВИЧ БОБОЖОНОВга

Эшонқулова Малоҳат Худжамовнадан

Тел: +99893 5104292

Ш И К О Я Т А Р И З А

(Шу йилнинг 26 августь куни соат 20.00 га қадар гарчи “02” га қизим Алимбековага нисбатан ҳеч қандай қўнғироқ бўлмаса-да, қизимни қўрқитиб РУВДга олиб кетиш истагида хизмат мавқеидан фойдаланиб шантаж йўлига ўтган Чилонзор туман ИИБсининг “разборчик” ИИБ ходимлари устидан Президентнинг виртуал қабулхонасига, Бош прокуратуранинг ишонч телефонига ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ишонч телефонига мурожаат йўллаганим ортидан, Алимбековага нисбатан Чилонзор туман ИИБ ходимларининг ҳамлалари бошланиб кетди)

Муҳтарам Пўлат Раззақович!
Билман, шусиз ҳам хатар ҳамиша мен билан ёнма-ён юради.
Сиз буни тасаввур ҳам қилолмайсиз, бироқ хатарнинг ҳамроҳлик қилиши мени ларзага солмайди, аксинча, мен бундан лаззат оламан.

Ҳақ гап мана-ман деганларнинг ҳиқилдоғидан олиши ва бунинг ортидан минг бир талвасага тушган амалдорлар мени таъқиб қилишларидан завқланаман….

Бу менинг ҳаётим!
Мен ҳаётимни қандай ҳоҳласам, шундай тасарруф этаман!

Бу менинг тақдирим!
Ўз ихтиёрим билан шу хатарли йўлни танлаганман!
Ҳақиқатни айтиш ортидан ҳаётимни хатарга қўйишим – бу менинг танловим!
Аммо, менинг тақдирим болаларимнинг ҳаётига хатар солмаслиги керак!

Зотан мамлакат қонунларида ҳам “Фарзанд ота-онанинг ҳаракати учун жавоб бермайди” деган мазмунда уқтирилган.

ИИБ формасидаги бир тўда жиноий гуруҳ 26 августь куни қизим Алимбековага нисбатан гарчи “02” бўлмаса-да соат 20.00 ларда уйимга келиб, қизимни РУВДга олиб кетиш таҳдиди билан бир соат давомида қўрқитишди.
Мен ИИБнинг хизмат машинасидаги бу жиноий тўданинг ноқонуний ҳаракталари хусусида юқори давлат идораларига шикоятлар йўлладим, ишонч телеофнларига сим қоқдим.

Бу юмушни мен амалга оширдим.

Бизнинг милиция шу қадар яшин тезлигида ишлар эканки, биз бехабар эканмиз.
Аризабозликни мен қилдим. Бироқ негадир, менга эмас, қизим Алимбекова Зарнигорга нисбатан таъқиблар зўрайиб кетди, жаноб Вазир!
Гап шундаки, менинг фаолиятим туфайли ҳамиша фарзандларимнинг ҳаёти ҳам хатарда бўлганлиги сабабли, қизимнинг номидан ишонч қоғози олиб қўйганман. Унинг номидан барча идоралардаги ишларни ўзим ҳал қиламан. Ва ҳатто телефон сўзлашувларига ҳам ўзим жавоб бераман. Тенгқурларидан бўлак барча билан ўзим гаплашаман.
Хуллас, бундан анча илгари қизим ҳорижий паспортга ариза топшириб қўйганди.

Ўртада 26 августь куни ИИБ тизимидаги муттаҳамлар билан кўнгилсиз можоролар ва ёз-чизлар бўлиб ўтди…
Қизиғи, мен ИИБнинг зўравонлари хусусидаги шикоятларимни жўнатганимдан уч кун ўтмай, 30 август куни кеч соат 17 дан 54 дақиқа ўтганида +99890 9635130 рақамидан қўнғироқ бўлиб қолди: “Чилонзор паспорт столидан безовта қилаяпмиз. Алимбековамисиз? Зудлик билан 18.30 га қадар паспорт столига етиб келинг. Ҳориж паспортингиз тайёр бўлди.” деди гўшак ортидаги овоз амирона оҳангда.
– Узр, мен ҳоҳласам ҳам бора олмайман, байрамни нишонлаш учун Самарқандда юрибман.
– У ҳолда эртага етиб келинг!
– Эртага шанба куни-ку? Қачондан бери паспорт столи шанба куни ҳам ишлайдиган бўлган? Қолаверса, 31 августь байрам куни деб эълон қилинган. Сизлар байрам куни ҳам ишлайверасизларми?
– Келсангиз, келдингиз, эртага келмасангиз, акс ҳолда ҳориж паспортингизни аннулировать қилиб юборамиз, кейин қайтадан пул тўлаб ариза топширасиз – дейди.
-Кечирасиз, ким билан гаплашаяпман?
-Жўрабек Эгамбердиев бўламан…
-Эгамбердиев, айтингчи, паспортингни бекор қилдириб юбораман деган таҳдид билан қайси мақсадда мени ишдан кейин чақиртирмоқдасиз, байрам куни чақиртирмоқдасиз? Бугун иш пайти тугади, эртага шанба паспорт столига иш куни эмас, қолаверса байрам?….
Гўшак қўйиб қўйилди….
Ярим дақиқа ўтмасдан +99893 5270066 рақамидан қўнғироқ бўлди.
Яна ўша гап:
– Алимбекова, паспорт столидан безовта қилаяпман. Ҳориж паспортингиз тайёр, ҳозироқ етиб келинг!”
– Самарқанддаман, имконим йўқ.
– Эртагаёқ келиб, паспортингизни олинг! Йўлга чиқсангиз, 4 соатда етиб келасиз!
– Эртага шанба, байрам, 31 август, сизларга иш куни эмас.
-Паспорт тайёр бўлгач, уч кун ичида олишингиз шарт. Уч кун ичида олмасангиз, паспортсиз қоласиз….

Бу паспорт жониворга 265 минг сўм тўланган ахир!
Бу гапдан кейин жонингиз ҳиқилдоғингизга келмайдими?
– Қанақа уч кун ҳақида гап кетаяпти? Ҳозир соат неччи бўлди?
– Соат 18.00 дан ўтди.
– Демак, иш пайти тугаган бугун!. Эртага байрам, расман иш куни эмас, 1-, 2- сентябрь кунлари ҳам байрам куни деб эълон қилинган. Демак, иш куни эмас. Демак, 3 кунлик муддат ўз-ўзидан ўтиб кетмайди. Мен фақат 3- ёки 4- сентябрь куни Тошкентга боришим мумкин холос. Нега айнан иш пайти тугаганда чақиртирмоқдасиз? Ва нега айнан иш куни бўлмаган кунда чорламоқдасиз? Кимсиз ўзи? Муддаонгиз нима? Паспортим тайёр бўлган бўлса, олишим шунча зарур бўлса, шунча кундан бери нега қўнғироқ қилмадингиз? Нега паспортсиз қоласан деб менга таҳдид қилмоқдасиз? Бу қандайин муомила бўлди? Муддаога ўтинг, мени нима мақсадда иш кунидан ташқари шошилинч равишда чақирмоқдасиз?
– Билганингизни қилинг. Истаган пайтингизда келинг!
– Ким билан гаплашаяпман?
– Тўлаганов Абдуҳамид Абдуваҳобович бўламан!….
– Тўлаганов, паспортимни олиш учун 3 ё 4- сентябрь куни, иш куни борсам, бўладими?
– Истаган кунингизда келишингиз мумкин….
Гўшак қўйиб қўйилди….
Бунингдек қўнғироқлардан кейин гарчи 31 август, шанба куни иш куни бўлмаса-да, байрам бўлса-да, эрталаб Чилонзор паспорт столига бордим.
Ростанам паспорт столи очиқ, бироқ иш куни бўлмаганлиги сабабли ҳеч ким йўқ.
Аввалига Жўрабек Эгамбердиев деганлари билан гаплашдим, “Қизимга сим қоқиб, чақиртирдингиз. Паспортини бекор қилиб юбориш билан қўрқтидингиз… Қизим Самарқандда….” дедим.
“Ҳеч ким ҳеч кимни қўрқитган эмас. Биз хизмат бурчимизни бажариб, ҳаммага сим қоқмоқдамиз. Сиз кимсиз?”
“Мен Алимбекованинг онасиман”
“Қизингиз паспортини олиб кетиши керак.”
“4-сентябрь куни келса бўладими?”
“Бу ҳақда ёзма бериб, қайд этиб келинг, 4-сентябрдан кеч қолса, бўлмайди….”
Кейин Абдуҳамид Тўлагановга рўпару бўлдим, “Қизим Самарқандда, байрамдан кейин келади…..”
“У ҳолда қачон келишини ёзиб кетинг.”
“4 сентябрь куни келади” деб қайдномага ёздириб қўйдим…
Қизиғи, ҳали уйга келиб улгурмагандим, яна +99890 9635130 рақамидан устма-уст қўнғироқ бўлди. Гўшакни кўтардим, “Алимбекова, паспортингиз тайёр, зудлик билан келиб, паспортингизни олиб кетинг…..”
“Кечаям қўнғироқ қилгандингиз, Эгамбердиевман деб… Сизмисиз Эгамбердиев? Ахир 5 дақиқа олдин ўзим сизга учрашиб 4-сентябрь куни бораман деч қайд қилиб қайтдиму” дедим….
“Йўқ, мен Эгамбердиев эмасман. Бошқа бир ходимман” деди гўшак ортидаги овоз.
Бу ҳолатдан сўнг +99893 5270066 рақамига – кеча ўзини Абдуҳамид Абдуваҳобович деб таништирган паспорт столи ходимига сим қоқдим: “Менга Тўлаганов керак эдилар….”
Шу пайт гўшакни кўтарган киши , “Йўқ, адашдингиз, бошқа жойга тушдингиз” деса бўладими….
“Сиз кимсиз? Паспорт столи ходими эмасмисиз?”
“Йўқ, мен Тўлаганов эмасман”….
Шундан билдимки, қизимни иш кунидан ташқари “Паспорт столиданмиз” дея уст-устига тинимсиз қўнғироқ қилиб чақираётган шахслар паспорт столи ходимлари эмас экан…. Боламни мутлақо бошқа шахслар қўнғироқ қилиб чақиришмоқда экан.
Икки кундирки қизимни алдов йўли билан паспорт столига иш кунидан ташқари чақираётганлар кимлар бўлиши мумкин деб ўйладим?

Улар 26 августь куни соат 20.00 ларда гарчи қизим Алимбековага нисбатан “02” қўнғироғи бўлмаган бўлса-да, уйимиз ҳовлисига наряд билан келиб, “02” га асосан заявка билан келдик, қизингизни РУВДга олиб кетамиз” дея қизимни қўрқитган ИИБ ходимлари ҳам бўлиши мумкинми? Негаки, мен уларнинг устидан юқори идораларга шикоят қилганман…..

Ҳурматли ички ишлар вазири!

Бир фуқаронинг тайёр бўлган паспортини олиш масаласи шунчалар ҳам долзарбми? Бир телефон қилгандан минг бор сим қоқадими ходимлар? Олдинроқ қаерда эди улар? Бу бир тасодифми?
Нега айнан иш куни тугаганида ва ё байрам кунлари Алимбекованинг паспорт столига зудлик билан етиб боришини талаб қилишмоқда?
Иш кунидан ташқари кунларда фуқарони идорага чақиришга паспорт бўлимидагиларнинг нима ҳаққи бор?
Сизга шу каби саволларни берай десам, бугун ўша рақам эгаси “Мен Тўлаганов эмасман” деб ўтирибди.
Бу ерда қандайин синоат бор?

Бир пайтлар мен ИИБ ходимларини сариқ чақага ҳам олмасдим.
Негаки, биргина далолатнома тузишда ўз исмини ёзишда тўртта хато қиладиган саводсиз ИИБ ходимларини кўўўп кўрганман.
Шу сабаб ИИБ ходимларини менсимасдим….
Бугунга келиб ИИБ қанчалар маккор, зўравон, шантажчи ва қонунбузар куч эканлигини, улар билан ўйнашиб бўлмаслигини жуда яхши биламан.
Ўзбекитсон милицияси 2019 йилнинг 11 йюнь куни кеч соат 17.00 лар атрофида Чилонзор туман ИИБсининг чақирув қоғози билан ИИБ терроризимга қарши кураш бўлими ходими Ижодбек Турғунов қўли билан мени уйдан олиб чиқиб, оқ рангли рақамсиз машинага алдов йўли билан ўтказиб, Жиззахга, Зоминга деб ўғирлаб кетган кунларида Ўзбекитсон милицияси ўз олчоқлиги билан кўз ўнгимда ўз обруини бир тийин қилиб бўлган. Менинг Ўзбекистон милициясига нисбатан ишончим ўлган.
Бу борада мени ўғирлаб кетганларга қарши “одам ўғирлаш” моддаси билан жиноят иши очишларини сўраб юқори идораларга мурожаат қилгандим.
Аммо қонун идоралари пинагини ҳам бузган эмас.
Бундан кўриниб турибдики, “Ўзбекистонда қонун фақатгина мени, Малоҳат Эшонқуловани ва мен каби қора халқни қўрқитиш, қўрқувда ушлаб туриш учунгина қабул қилинганми?” деган хатарли савол саросимага солмоқда мени.
Негаки, биз каби оддий қора халқ қаттиқроқ акса уриб қўйсак ҳам, “Халқнинг ҳаловатини буздинг” дея статья қўйиб беришади, жазолашади-ку, Чилонзор туман ИИБ терроризим бўлими ходими Ижодбек Турғуновнинг алдови, чақирув қоғози билан шу йлининг 11 июнь куни кеч бўлганда мени рақамсиз машинада Тошкент шаҳридан Жиззах вилоятига, ўзга бир музофотга ўғирлаб кетишмоқда! Аммо бунга ҳеч ким жавоб бермайди! Ҳатто прокуратура ҳам пинагини бузмайди! Ҳеч ким қонун олдида жавоб ҳам бермайди, ҳеч ким жазога тортилмайди ҳам!
Чунки бу одам ўғирлаш жинояти милиция ходимлари томонидан содир этилган. Милицияга ҳамма нарса, қонун бузиш, одам ўғирлаш – қонунларни оёқ ости қилиш мумкин бизнинг мамлакатда!
Ҳақиқатни айтиб, амалдорларнинг кирдикорларини матбуотга олиб читқиб, ҳаловатини бузаётган Эшонқулованинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш Ўзбекитсон милицияси, прокуратураси учун эмас.
Айни дамда милицияга нисбатан менинг кўнглимда нафрат қолган холос.
Мен бу энди мен, менинг ўзимга қанча зарба берилса, кўнаман, розиман. Аммо фақат болаларимга эмас.
Бу гал паспорт столи ниқоби остида иш куни бўлмаган кунда қизимни ким, нима мақсадда паспорт столига чақирди? Юқоридаги рақамлар аслида кимга тегишли эди?
Гарчи иш куни бўлмаса-да, кимлар эди улар қизимга минг бир марта сим қоқиб паспорт столига чақиртирганлар? Яна алдовми? Яна тузоқми? Милиция мени алдаб ўғирлашганлари каби, энди ИИБ устидан арз қлиганлигим сабабли, иш куни бўлмаса-да алдаб чақириб, қизимнинг ҳаётига хатар солиш ниятидами?
Муддао нима?
Гарчи ноқонуний чақиртирилган бўлса-да, ўзим паспорт столига бориб, узр-маъзуримни айтиб, “Қизим 4- сентябрь куни келади” деб ёздириб келганимдан кейин ҳам, ҳали уйга етмасимдан яна қайта уч бор “Паспорт столиданмиз, Алимбекова, келиб паспортингизни олиб кетинг” дейишларининг боиси, синоати нимада ахир?
Шахсан менинг милицияга ишончим қолмаган.
Милициянинг халққа дўстлигини менга исботланг!
Қизимга қўнғироқ қилган рақамларни, бу рақам эгалари ҳақиқтадан ҳам паспорт столида ишлайдими, ёки бошқа бўлимлардами, шунга аниқлик киритинг?
Нима сабабдан паспорт столи ходимлари қизимни иш кунида, иш соатида эмас, иш соатидан кейин, дам олиш кунларида паспорт столига қонунга зид равишда чақирганликларининг сабабига аниқлик киритиб беринг.
Байрам кунлари бизнинг тинчимизни бузганларга қонуний чора қўлланг.
Илтимосим, менинг боламга нисбатан таъқиблар, босимлар тўхтатилсин!
ИЛОВА: Хизмат текшируви чоғида “Паспорт столиданмиз” дея юқоридаги рақамлардан бўлган бир-нечта телефон қўнғироқларининг сўзлашувини тақдим этаман.

Ҳурмта билан Эшонқулова Малоҳат
1 сентябрь, 2019 йил

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube