Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Қорахонийлар

Қорахонийлар
05 Eylül 2019 - 16:38 'да юкланди ва 665 марта ўқилди.

10-аср охирида Еттисув ва Шарқий Туркистон ҳудудларида “подшоҳ яғма” ёки “эликхон” бошчилигидаги қорахонийлар давлати ташкил топади. Бу давлат таркибига турли туркий миллатлар – қорлуқлар, чиғиллар, арғулар, яғмалар ва бошқа халқлар кирган бўлиб, улар 960-йилга қадар ислом динини қабул қилганлар. 992-йили эликхон Буғра бошчилигидаги қорахонийлар қўшини Мовароуннаҳр ҳудудига бостириб киради. Қорахонийлар ғалабасига Буғрахон билан Хуросоннинг сомоний ҳокими Абуали Симжур ўртасида тузилган ҳуфёна иттифоқ ҳамда лашкарбоши Фоиқнинг сотқинлиги сабаб бўлган. Натижада қорахонийлар Бухорони жангсиз ишғол этадилар, амир Нуҳ эса Чоржўйга қочишга мажбур бўлади. Аммо Буғрахон касалланиб, ўз ватани Кошғарга кетаётганда вафот этади. Қорахонийлар Бухородан катта ўлжа билан қайтадилар. Қорахонийларнинг янги йўлбошчиси бўлган эликхон Наср Бухорога қайта ҳужум уюштиради. 995-996-йилларда Нуҳ IIСабуқТегин мадади билан қорахонийлар ҳужумини даф этади. 999-йили қорахонийлар яна Бухорони ишғол этиб, амир Абдул Малик II ва подшоҳ оиласини асирга оладилар. Бу ҳол Мовароуннаҳрда ҳокимият қорахонийлар фойдасига узил-кесил ҳал бўлишига олиб келади. Қорахонийлар давлати Кошғардан Амударёгача чўзилган Шарқий Туркистон, Еттисув, Шош, Фарғона ва қадимги Сўғд ерларини ўз ичига олган. 1005 йилгача сомонийларнинг сўнгги вакили ал-Мунтасир қорахонийлар билан муваффақиятли курашган, бироқ рақибнинг кўп сонли қўшини пировард ғалабани таъминлаган. Боғдод ҳалифи фатвоси билан эликхон Наср ибн Али Мовароуннаҳрда ўз ҳукмронлигини ўрнатди. Мовароуннаҳрни забт этгач қорахонийлар деҳқонлар табақасини яксон этдилар ва уларнинг ерлари ва сувларини давлат тасарруфига топширганлар. Эликхон Наср 1012 йили вафот этгач, унинг давлатига укаси Али Тегин ворислик қилади. Қорахонийлар Амударё водийси ерлари учун ғазнавийлар давлатига қарши мунтазам урушлар олиб боришади, 11-аср охирида эса салжуқларнинг кучайган давлатига тобе бўлиб қолишади. Эликхон пойтахти дастлаб Узгенда жойлашган, сўнгра Самарқандга кўчирилган. Бухоро ҳам Самарқандга тобе бўлган. Қорахонийлар Самарқандда, Бухорода, Бинкентда кўплаб бинокорлик ишларини амалга оширишган, саройлар, масжидлар ва мадрасалар бунёд этишган, мусулмон дини нуфузини сақлаш ва мустаҳкамлашга ҳисса қўшишган.

Қорахонийлар давлати, хонийлар ёхуд Хоқонийлар давлати — Шарқий Туркистон, Еттисув ва Тяншаннинг жанубий ён бағрида ташкил топган давлат. Қорахонийлар сулоласи бошқарган. Қорахонийлар давлатининг барпо этилишида қарлуқ, чиғил ва яғмо қабилалари етакчи рол ўйнаган.

Қорахонийлар давлатининг салтанат даражасидаги ривожи ва тараққиёти 10-асрнинг 2-яр-мига тўғри келади. Абдулкарим Сотуқ Буғрохон ҳокимиятни эгаллаб, ўзини “Қорахон” деб эълон қилади. Буғрохондан кейинги барча хонлар ҳам ушбу унвон билан улуғланган.

Мазкур давлат чегарасида ислом дини кенг ёйилган. Қорахонийлар ўз давлат чегарасини сомонийлар сулоласига тегишли ҳудудлар ҳисобига кенгайтириш сиёсатини олиб боришган. Сомонийлар ҳокимияти бу вақтга келиб, чуқур сиёсий, ижтимоий-иқтисодий инқирозга юз тутиб заифлашиб қолган эди. Ана шундай вазиятда қорахонийлар сомонийлар пойтахти Бухорони деярли қар-шиликсиз ишғол этишади. Бироқ, Ҳасан Буғрохон бетоблиги туфайли Бухорода узоқ турмай, Қашқарга қайтишда йўлда вафот этади. 996 йил қорахонийлар яна Мовароуннаҳр сари юриш бошлайди. Ғазнавийлар билан олиб борилган музокаралар натижасида ўртада шар-тнома тузилиб, унга кўра, Сирдарё ҳав-заси қорахонийлар қўлига ўтади. Амударёнинг жан.даги ерларда ва Хуросон ҳудудида Сабуктегинш ҳукмронлиги ўрнатилади. Сомонийлар ихтиёрида эса Мовароуннаҳрнинг марказий қис-мигина қолади. Сомонийлар ҳокимияти тугатилгач, 10-аср охирларига келиб, Қорахонийлар давлати Амударёнинг юқори ва ўрта оқимларидан то Еттисув, шарқда эса Торим дарёсигача бўлган катта ҳудудга эгалик қилади. Амударё Қорахонийлар ва Ғазнавийлар давлати ўртасида чегара бўлиб қолади. Лекин ушбу 2 туркий давлат ўртасида ҳам Хуросон ҳудуди учун ўзаро урушлар бўлиб ўтади. 1006 ва 1008 йилларда қорахонийлар Хуросонга қўшин тортиб, Балх, Тус ва Нишопур шаҳрини забт этади. Лекин Султон Маҳмуд Ғазнавий қорахонийларга зарба бериб, Хуросонни ўз қўлида сақлаб қолади. Ғазнавийлар кейинчалик дастлаб ўзлари ер бериб, ҳомийлик қилган салжуқийлар билан зид-диятга киришиб, ўртада катта ҳарбий тўқнашувлар юз беради. 1040 йилда эса Данданакон жангиаа ғазнавийлар салжуқийлар томонидан қақшат-қич зарбага учраб ўзларини қайтиб ўнглай олмайди. Ғазнавийлар давла-тини бу инқирозидан, қорахонийларнинг маҳаллий ҳукмдори Иброҳим Бўритегин фойдаланиб қолади. У дастлаб Хутталон, Вахш ва Чағониённи ғазнавийлардан тортиб олади. Кейинчалик бутун Мовароуннаҳрни ва Фарғонани ўзига бўйсунди-риб мустақил сиёсат олиб боради. Оқибатда Қорахонийлар давлати 1041 йилга келиб 2 мус-тақил давлатга: шарқий ва ғарбий қисмга бўлиниб кетади. Шарқий қис-мига Еттисув, Қашқар, Тароз, исфижоб, Шош ва Шарқий Фарғона кирган. Пойтахти Боласоғун, маданий маркази Қашқар бўлган. Ғарбий қисм Мовароуннаҳрдан то фарғона водийсининг ғарбий чегарасигача бўлган ерларни ўз ичига олади. Маркази Самарқанд ҳисобланган.

Ягона Қорахонийлар давлати бу тарзда иккига бўлиниши ва улар ўртасида сулолавий курашларнинг давом этиши, ердан фойдаланишга иқто тартиботининг кенг ёйилиши ва маҳаллий ҳокимларнинг кучайиши марказий ҳокимиятни заифлаштириб қўяди. Натижада Қорахонийлар давлати 1130 йил салжуқийлар ҳукмдори Султон Санжарга тобе бўлиб қолади. 12-асрнинг 30-йиллари охирида Қорахонийлар давлати шарқдан келган янги истилочилар — кўчманчи қорахитойлар ҳужумига дучор бўлиб, парчаланиб кетди. Лекин Қорахонийлар давлати, гарчи тарқоқ ҳолда бўлса-да, 13-аср бошига қадар мавжуд бўлган. 1212 йилда қорахонийларнинг сўнгги вакили Усмон ибн Иброҳимнинг Алоуд-дин Муҳаммад Хоразмшоҳ томонидан қатл этилиши қорахонийларни сулола сифатида расман барҳам топишига олиб келди.

Қорахонийлар давлати вужудга келган дастлабки вақтда, унинг этник асоси ва аҳолисининг таркибини Еттисув, Исфижоб, Шош, Шарқий Туркистоннинг ғарбий қисми, Фарғонанинг шим.-шарқий ҳудудларида яшовчи қарлуқ, чиғил, халач, тўхси ва арғун каби кўплаб қабилалар ташкил этган. Қорахонийлар кейинчалик Мовароуннаҳр узра ўз ҳукмронлигини ўрнатгач, ўлкаларда қадимдан яшаб келаётган ўтроқ ва кўчманчи аҳолини, мазкур ягона давлатнинг умумий чегараларида ўзаро бир-бирига яқинлашиш ва аралашиб бориш жараёни тезлашди. Уларнинг иқтисодий, маданий ҳаёти, бир-бири билан алоқа-дорликда ривожлана борди. Туб ерли аҳоли таъсирида ярим кўчманчи ва ярим ўтроқликда яшаб келган этник гуруҳлар ўтроқлашиб деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан шуғулланадилар.

Бу объектив воқеа-ҳодисалар натижасида ўзбек халқининг этник, ҳудудий ва маданий жиҳатдан белгиларида умумийлик ҳосил бўлиб, бу даврда ўзбек халқининг халқ сифатида шаклланиш жараёнининг муҳим босқичи юз берди.

Маъмурий-бошқарув тизими . Қорахонийлар давлатчилик тизими ўзидан олдин ўтган Турк хоқонлиги, Туркеш давлати каби туркий давлатларнинг давлатчилик тажрибаси ва анъаналарига асосланган. Қорахонийлар сулоласи давлат бошқарувида бу тажрибалардан унумли фойдаланиб, ўз навбатида, уни ривожлантириб, янги тараққиёт босқичига олиб чиққан. Қорахонийлар давлати дастлаб ташкил топган вақтда (9-аср ўртаси) маъмурий-бошқарув тизими, қабилаларнинг ўзаро иттифоқи негизига асосланган эди. Бунда давлат бошлиғи “ябғу” деб номланган. Ўлкадаги барча қабилалар ябғуга бўйсунган, айни вақтда ябғу ўзи ҳукмронлик қилаётган ҳудуддаги барча қабилаларни ташқи ҳужумлардан ҳимоя қилган. Жойларда ҳар бир қабилани ўз сардорлари бошқарган. Қабила сардорлари айни вақтда, шу қабилани ҳарбий саркардаси бўлиб, хоқон ноиби ҳисобланган. Ҳарбий ҳара-катлар вақтида улар ябғунинг буйруғига биноан ўз ҳарбий бўлинмалари билан урушда қатнашишган.

Вақт ўтиши билан қорахонийларнинг бу маъмурий бошқарув усули ривожланиб, такомиллашиб борган. 10-асрнинг ўрталарига келиб, Қорахонийлар давлати ўз таркибига қўшни қабилаларни ҳам қўшиб олиб, ҳудудий жиҳатдан кенгайиб, катта сиёсий кучга айлангач, уларнинг давлат бошқарувида ҳам маълум ислоҳотлар юз берди. Давлат тепасида одатда “қорахон” унвони билан улуғланган “буюк хон” ўтирган. Хонлик тахтига оға-иничилик удуми асосида сулоланинг энг ёши улуғ кишиси ўтирган. Хонлар “қорахон” унвони билан бирга табғачхон, арслонхон, буғрохон каби фахрий унвонлар билан ҳам улуғланган.

Қорахонийлар давлат бошқаруви юқоридан қуйига қараб шакллантирилган бўлиб, давлат вилоятларга бўлиб идора қилинган. Эл-юрт ҳокимлари элоқхон деб номланиб, бу унвон эгалари “элнинг оқ хони”, яъни “буюк хон” қорахондан нуфуз ва даражасига кўра кейинги ўринда турувчи “кичик хон” ҳисобланган. Элокхонлар хоқон ноиби бўлишса-да, ўлкада ўз номлари билан танга-чақалар зарб этиб, ички ва ташқи сиёсатда мустақилликка интилишган. Элоқхонлар орасида, Моваро-уннаҳр элоқхони катта обрўга эга бўлиб, у, одатда, Самарқандда турган. Бу даврда вилоятларни “такин” унвонидаги кишилар бошқарган. “Такин” атамаси дастлаб қадим туркийларда хоқон вориси, валиаҳдига нисбатан қўлланилиб, кейинчалик ҳарбий лашкарбошилар унвони сифатида ҳам ишлатилган. сомонийлар ва қорахонийлар даврига келиб “такин” унвонидаги ҳарбий лашкарбошилар айни вақтда бирон-бир вилоят ноиблигини ҳам бошқарган. Қорахонийлар даврида такинларнинг нуфузи ошган. Чунки ҳарбий юришлар вақтида улар давлат ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Шаҳарлар бошқаруви эса шаҳар ҳокими, раис ва муҳтасиблар қўлида бўлган. Улар шаҳарнинг ички ҳаёти ва ижтимоий-иқтисодий равнақи учун масъул ҳисобланган. Диний ҳаётда ислом дини давлат мафкураси даражасига кўтарилган. Давлатнинг мустаҳкамлиги ва гоявий бирлиги учун қорахонийлар руҳонийлар билан яқин ва дўстона муносабатда бўлишга интилишган. Бу даврда имомлар, саидлар, шайхлар ва садрларга эътибор кучайиб, уларнинг об-рўси ниҳоятда баланд бўлган. Бу эса давлатнинг сиёсий ҳаётида улар таъсирининг кучайиши ва вақф ерларининг кенгайишига олиб келган.

Маданияти. Қорахонийлардаврида турли ўлкаларнинг бирлашиши фан ва маданият ривожига ҳам имкон берди. Бу даврда Бухоро, Самарқанд, Боласоғун, Қашқар, Ўзган каби шаҳарлар ҳам маъмурий, ҳам маданий марказ сифатида аҳамияти ошиб, янада кенгайиб, ривожланиб борган. Қорахонийлар фан ва маданиятнинг ўлка ҳаётидаги муҳим ўрнини англаб унга ҳомийлик қилишган. Буюк ипак йўли асосидаги ҳудудлараро савдо-сотиқ янада равнақ топди.

Шу даврда бунёд этилиб, ҳозиргача сақланган Работи Малик, Масжиди калон, Минораи калон, Вобкент минораси, Жарқўрғон минораси, Мағоки аттори масжиди ҳамда кўплаб сарой, масжид, мадраса, минора, хонақоҳ, мақбара, тим ва карвонсарой каби иншоотлар қорахонийлар даврида ҳашаматли бинолар қуриш санъ-ати юксак даражада тараққий этганлигинй кўрсатади.

Амалий безак санъати — нақшинкорлик, ганчкорлик ва кулолчилик йўналишлари ривожланган. Адабиёт юксалган. Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг”, Маҳмуд Қошғарийнит “Девону луғотит турк” каби асарлари шу даврда яратилган.

Адабиёт
Наршахий, Бухоро тарихи, Т., 1991;Кораев О., История Караханидского каганата Х — начало ХIII вв., Фрунзе, 1983; Муҳаммаджонов А.Р., Ўзбекистон тарихи, Т., 1994; Шониёзов Қ., Қарлуқ давлати ва қарлуқлар, Т., 1999.

Манба: facebook.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube