Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

МИРЗИЁЕВ, СИЗГА САВОЛИМ БОР?

МИРЗИЁЕВ, СИЗГА САВОЛИМ БОР?
05 Eylül 2019 - 16:41 'да юкланди ва 1437 марта ўқилди.

Ҳурматли президент, хафа бўлмангу, сизнинг барча сўзларингиз ростга ўхшамаяпти.

Акс ҳолда Зомин туман ҳокими Алишер Абдуғаниев собиқ ҳоким Баҳриддин Сафаровнинг жиноятини давом эттириб, 10 йиллик қамоқда ётган сиёсий маҳбус Нишонбой ака Худойбердиевнинг Даштобод шаҳридаги замонавий бозор биқинидаги 40 йиллик уйининг кадастрини бир қисмини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги ҳокимият номидан судга киритган даъво аризаси ижросини охирига етказиб қўймаган бўларди…

Оқибатда нима бўлди?

Нишонбой аканинг 40 йилдирки солиқ тўлаб ўтирган, касастири бор уйи хонавайрон этилди.

Нега?

Харидоргир жой!

Тўрт нафар чойхоначи ва шашликчига инъом этиш учун бир шўрликни қақшатишди!

Бозор биқинидаги харидоргир жойда жойлашиб қолган камбағалнинг уйини ярмини бузиб, тўртта бойга бериш учун ҳокимлик қайта қарор чиқариб берди!

Бўлгани шу!

Сизнинг ҳокимлардан узр сўратиш амалиётингиз рост бўлганида, ҳақиқий бўлганида эди, кечирим сўраш ўйинини Зоминдан – ўз туғилиб ўсган заминингиздан бошламасмидингиз?

Зомин туман ҳокимлиги фуқаро Нишонбой Худойбердиевга ниҳоятда катта ҳақсизлик қилди ва ҳамон ҳақсизликни давом эттирмоқда!

Бу дахшатнинг ўзгинаси!

Агарда кечирим сўраш жоиз бўлса, энг аввало, Зоминнинг собиқ ҳокими Баҳриддин Сафаров (айни дамда сизнинг шарофатингиз билан Жиззах вилоят ИИБсига бошлиқ ўринбосари сифатида кўтарилган одам), ва яна Зомин туманининг бугунги эркатой ҳокими Алишер Абдуғаниев жаноблари Нишонбой Худойбердиевдан кечирим сўраши ва шашликчиларга тортиқ қилган ҳокимлик қарорини бекор қилиб, фуқаронинг ноқонуний бузиб ташланган ҳовлисини тиклаб берган бўларди!

Жаноб Президент!

Нега шундай бўлмади?

Нега адолатни оёққа қўйишни ўз туманингиз мисолида бошламадингиз?

Биламан, сиз Баҳриддин Сафаров, Алишер Абдуғаниевлар билан бирга ишлаган, бир дастурхонда ўтирган бўлишингиз мумкин.

Бироқ бу дегани уларнинг қонун қолипидан четга чиқиши мумкин дегани эмас!

Президент!

Бугун Зомин туман ҳокимиятининг ҳақсизлигини, Нишонбой аканинг ҳақ эканлигини оламу одам билади!

Бироқ судлариям, прокурорлариям, журналистлариям туяқуш каби каллаларини қумга тиқиб олган: чурқ этмайди, этолмайди.
Бунинг боиси битта: Мирзиёевнинг Зоминдан эканлиги!

Шавкат Миромонович, Нишонбой Худойбердиев масаласида адолатни оёққа қўйиш учун токи ўзингиз ташаббус кўрсатмас экансиз, жамики ҳуқуқ идоралари гапиришга чўчиб, оғизларига талқон солиб, гунг бўлиб ўтираверишади!

Жаноб Президент!

Одамларининг уйини ноҳақ бузган ҳокимларингиз гарчи сохта бўлса ҳам халқ олдида узурини сўради!

Бу амалиёт Зомин туман ҳокими Алишер Абдуғаниевга тегишли эмасми?

Алишер Абдуғаниев қачон Нишонбой акадан узр сўрайди?

Ҳеч қачон!

Ул ҳоким Зоминлик бўлганлиги сабабли ҳам уларга ҳамиша “яшил чироқ” берилган. Боиси, мамлакат президентининг “земляги”, шундайми?

Шу сабаб ҳам Зомин ҳокими гарчи ҳаққоний танқид тиғига олган бўлса-да журналистга – менга нисбатан жиноят иши қўзғатишга муваффақ бўлган.

Хатоси учун кечиримини сўраш ўрнига ҳамон жиноят иши орқали таҳдид қилиб турибди.

Биз ўзбекларда “Ҳам ғарлик, ҳам пешгирлик” дейишади бунинг отани!

Ваҳоланки, қонунчиликда туҳмат, ҳақорат моддалари билан фуқаро илгари камида 2, 3 маротаба маъмурий жавобгарликка тортилмаган бўлса, туҳмат ва ҳақорат моддалари билан бирданига жиноят иши очилмаслиги лозим. Менинг эмас, депутатлар қабул қилган қонун талаби бу.

Биргина менга қолганида, сизнинг эркатойингиз Алишер Абдуғаниев жаноблари истаганида, қонун ҳам қўғирчоқ бўлиб қолаверадими?

Мен илгари бирор маротаба туҳмат ва ҳақорат моддалари билан маъмурий жавобгарликка тортилмаганман!

Аммо бугунги кунга келиб Алишер Абдуғаниевнинг истак ҳоҳиши билан уларнинг аризасига кўра туҳмат ва ҳақорат қилишга оид жиноят ишида тергов бермоқдаман.

Президент!

Шахсан менда сизнинг, президент Шавкат Мирзиёев сўзларининг чинлигига шубҳам бор!

Минбарлардаги куйиб-ёнишларингиз рост бўлганида эди, мамлакатда қонун шоҳга ҳам, гадога ҳам баробар бўлмоғи лозим эди.

Мен адолат ахтариб чарчадим.

Шоир Шукур Қурбон:

Замона зўрники дедилар менга,
Томоша кўрники дедилар менга,

дея зорланганида нақадар ҳақ эканлигига амин бўлдим.
Президентнинг тумандоши Абдуғаниевнинг яна қандай ҳунарлари бор, буниси менга қоронғу….
Қўлингизда осмон бўлса, бошимга ташлаб юборинг, розиман!

Мен “қўрқув” сўзини луғатимдан чиқариб ташладим!

Мирзиёевнинг олиб бораётган ислоҳатлари даврида айнан президентнинг тумандоши – Зомин туман ҳокими Алишер Абдуғаниев томонидан босимлар остида қолган Малоҳат.

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube