Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбек журналисти президент Мирзиёевга қарши жиноий иш очишни талаб қилди

Ўзбек журналисти президент Мирзиёевга қарши жиноий иш очишни талаб қилди
05 Eylül 2019 - 23:58 'да юкланди ва 1639 марта ўқилди.

ЎЗБЕК ЖУРНАЛИСТИ ПРЕЗИДЕНТ МИРЗИЁЕВГА ҚАРШИ ЖИНОИЙ ИШ ОЧИШНИ ТАЛАБ ҚИЛДИ

5 сентябрь куни АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида ўтказилган пикетда мустақил ўзбек журналисти ва ҳуқуқбони Малоҳат Эшонқулова президент Шавкат Мирзиёевга қарши жиноий иш очишни ва унга мамлакатдан чиқишга таъқиқ қўйишни талаб қилди.

Малоҳат Эшонқулова кўтариб чиққан плакатда: «ЗА КРИТИКУ ХОКИМА И СУДЬИ ЗААМИНСКОГО РАЙОНА ВЛАСТИ ВОЗБУДИЛИ УГ.ДЕЛО И ЗАПРЕТИЛИ МНЕ ВЫЕЗД ИЗ СТРАНЫ. ТРЕБУЮ ВОЗБУДИТЬ ТАКОЕ ЖЕ УГ.ДЕЛО ПРОТИВ ПРЕЗИДЕНТА МИРЗИЁЕВА И ЗАПРЕТИТЬ ЕМУ ВЫЕЗД ИЗ СТРАНЫ, ТАК КАК ОН ТОЖЕ КРИТИКОВАЛ ХОКИМОВ И СУДЕЙ! ПО КОНСТИТУЦИИ УЗБЕКИСТАНА ПРАВО КРИТИКИ ДАНО ВСЕМ И ВСЕ РАВНЫ ПЕРЕД ЗАКОНОМ!» (“Зомин тумани ҳокими ва судьясини танқид қилганим учун ҳукумат менга қарши жиноий иш очди ва менга мамлакатдан чиқишга таъқиқ қўйди. Президент Мирзиёевга қарши ҳудди шундай жиноий иш очишни ва унга ҳам мамлакатдан чиқишга таъқиқ қўйишни талаб қиламан! Ўзбекистон Конституциясига кўра, танқид ҳуқуқи ҳаммага берилган ва қонун олдида ҳамма баробардир!”), – деб ёзилган эди.

10-12 кишидан иборат пикет иштирокчилари олдига АҚШ элчихонаси вакиллари чиқишганида Малоҳат Эшонқулова норозилик тадбирига чиқиш сабаблари ҳақида гапириб берди. “Кеча, 2019 йил 4 сентябрь куни, Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек тумани ИИБ бўлими терговчиси Фурқат Лутфуддинов устимдан Ўзбекистон Жиноят Кодексининг 139-моддаси 2 қисми А банди (туҳмат) ва 140-моддаси 2 қисми (ҳақорат) бўйича жиноят иши очилганини, шу сабабдан ҳукумат менга мамлакатдан ташқарига чиқишга таъқиқ қўйганини айтди. Ушбу жиноят иши Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниевнинг аризасига кўра очилган. Шу йилнинг баҳорида мен ушбу ҳоким ҳақида “Каримов ҳукумати мухолифат фаолининг жонига қасд қилган эди. Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев унинг молига қасд қилдими?” – деган видеоматериал тайёрлаб, унда Алишер Абдуғаниев ҳамда ундан олдинги ҳоким Баҳриддин Сафаровларни ноқонуний уйбузарлик учун танқид қилган эдим. Танқидий видеоматериалимда Абдуғаниев ва Сафаровлар собиқ сиёсий маҳкум, мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси фаоли Нишонбой Худойбердиевнинг уйи ва ҳовлисини мутлақо асоссиз ва ноқонуний равишда бузиб ташлагани ҳақида хабар берган эдим. Видеоматериални Facebook ва Youtube тармоқларидаги саҳифаларимда эълон қилдим. Зомин тумани ҳокими Алишер Абдуғаниев ушбу материалим юзасидан 2019 йил 3 июнь куни туман ички ишлар бўлимига ариза билан мурожаат қилган. Менинг илтимосимга кўра, жиноий иш Тошкент шаҳар Мирзо-Улуғбек тумани ички ишлар бўлимига ўтказилган эди” – деди Малоҳат Эшонқулова.

Унинг фикрига кўра, мазкур жиноий иш мутлақо асоссиз ва ноқонуний равишда очилган. Чунки “туҳмат” ва “ҳақорат” моддалари бўйича ЖИНОИЙ иш очилиши учун жавобгар илгари айнан шу моддалар бўйича МАЪМУРИЙ жавобгарликка тортилган бўлиши керак.

“Мен эса илгари бу моддалар бўйича маъмурий жавобгарликка тортилмаганман. Бошқача айтганда, Зомин тумани мутасаддилари ҳеч бир асоссиз ушбу ишга дарров ЖИНОИЙ МАҚОМ беришган” – деди Малоҳат Эшонқулова.

Бундан ташқари, Малоҳат Эшонқулова шу йилнинг 16-27 сентябрь кунлари Варшава шаҳрида ташкиллаштирилган инсон ҳуқуқлари саммитига расман таклиф қилинганлигини, эндиликда эса ҳукуматнинг ноқонуний таъқиқи туфайли тадбирга бора олмаслиги ҳақида ҳам гапирди. “У ерда мен Ўзбекистонда “прописка” деган эскилик сарқити амал қилиши туфайли фуқароларнинг эркин ҳаракатланиш ҳуқуқлари поймол бўлаётгани ҳақида маъруза қилишим керак эди” – деди ўзбекистонлик мустақил журналист ва ҳуқуқбон.

АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси олдида ўтказилган пикетга кўтариб чиққан талаблари мавзусига қайтар экан Малоҳат Эшонқулова: “Президент Мирзиёев нима қилган бўлса, мен ҳам шуни қилганман: ҳоким ва судьяларни танқид қилганман. Шу иш учун мени жиноий жавобгарликка тортишди, уни эса – йўқ! Шу иш учун менга мамлакатдан чиқишга таъқиқ қўйишди, унга эса – йўқ! Мирзиёев ҳам ҳоким ва судьяларни танқид ва ҳаттоки ҳақорат қилгани учун жавоб берсин!” – деди.

ЎХҲ ахборот бўлими

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube