Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистон, Саид-Абдулазиз Юсупов: Ҳеч бўлмаса, боламнинг овозини эшитиб қолдим

Ўзбекистон, Саид-Абдулазиз Юсупов: Ҳеч бўлмаса, боламнинг овозини эшитиб қолдим
13 Eylül 2019 - 14:40 'да юкланди ва 896 марта ўқилди.

Жорий йилнинг 10 майида қўлга олинган таниқли журналист Саид-Абдулазиз Юсупов иши юзасидан 9 сентябрь куни ёпиқ суд жараёни бошланган. Маҳкамага журналистнинг оила аъзолари киритилмаган. Айни вақтда, унинг қўли билан ёзилганига ишонилаётган хат ҳибсхонадан ташқарига чиқарилган.

Ўзбекистон Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондига раҳбарлик қилган журналист Жиноят кодексининг 167 (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168 (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаларида (пора бериш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.

Би-би-си Ўзбек Хизмати журналистнинг онаси Жамила Бакаева билан суҳбатлашди.

Саид-Абдулазиз Юсуповнинг онаси фарзандининг иши нега ёпиқ тарзда кўриб чиқилаётганини тушунмаётганини айтади.

«Агар болам фирибгар бўлса, халқнинг олдига олиб чиқиб очиқ эълон қилсин фирибгар эканини. Биз боламнинг шунга яраша жазо олишига розимиз», сўзлайди у.

Жамила Бакаева ўғли ҳибсга олингандан буён уни кўришга на ўзи, на оиланинг бошқа аъзоларига имкон берилганини маълум қилади.

«Тергов тугагандан кейин кўришасизлар, деди. Тергов тугагандан кейин ҳам кўрсатишмади. Ҳозир адвокатга судьядан сўранг, бир боламни кўрайлик, деб илтимос қиляпман. Рухсат беришадими ё йўқ – билмайман».

Юсуповнинг онаси суд бошланиши арафасида оилага тегишли автомашинада бир хат пайдо бўлиб қолгани ва ундаги ёзувлар ўғлига тегишли эканига ишончи комил эканини таъкидлайди.

«Хатни айнан ўғлим ёзганини унинг имзосидан, ҳуснихатидан ва фақат оиламизгагина тегишли бўлган гапларни тилга олганидан билдим».

«Бу хат бизнинг оиламиз учун ёзилган. Болам хатни ўша ердан тирик чиқишига ишонмаганидан васиятдек ёзган. Ота-онамнинг, болаларимнинг олдида юзим қора бўлмасин, мен ҳеч қандай давлат хоини эмасман, деб ёзган хатда» , кўзига ёш олади она.

Шунингдек, Жамила Бакаевага кўра, ўғлининг саломатлиги яхши эмас. Унга кундалик ичадиган “қонни суюлтирувчи” дориси ҳам вақтида берилмаяпти экан.

Расмийлар нима дейди?

Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати Саид Абдулазиз Юсуповнинг суди нима сабабдан ёпиқ бўлаётгани ҳақида ‘эрта индин’ сайтда маълумот беришини билдирди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси Юсупов нима сабабдан тергов тугаган бўлса ҳам яқинларига кўрсатилмаётгани ва унга дорилари берилмаётгани ҳақидаги даъволарга жавоб беролмаслигини маълум қилди.

‘Терговни ДХХ органлари амалга оширган’, деган жавоб берди матбуот хизмати.

Саид Абдулазиз Юсуповнинг соғлиги борасида шов-шувлар кўтарилиши ортидан, ДХХ ҳибсхонасида сақланаётган журналист 8 июн куни Бош прокуратура назорати остида тиббий кўрикдан ўтгазилган эди.

Бу вақт оралиғида Ўзбекистон Бош прокурори ўзгарди.

Она 9 сентябрь куни фарзандининг судига боргани, аммо уни суд биносига яқинлаштирмаганликларини маълум қилади.

“Адвокатдан ўғлимни кўрсам бўладими, деб сўрадим. У машина келганда, тешикчадан кўришингиз мумкин, деди. Кейин машина келди, лекин унга яқинлаштиришмади. Дод, деб келиним билан қичқирдик. Шунда машинанинг ичидан ўғлимни овози эшитилди: «Аяжон, унақа қилманглар, ҳаммаси яхши, мен яхшиман,» деб қичқириб қолди. Ҳеч бўлмаса, боламнинг овозини эшитдим,” ҳикоя қилади журналистнинг онаси.

Жамила Бакаева ўғлининг бошига тушаётган бу ишлар фақат унинг журналистлик фаолияти билан боғлиқ экани ва унинг озод этилиши фақатгина президентнинг қўлидалигини таъкидлайди.

«Мен ишонаман – президентимиз бу ишлардан бехабарлар. Агар бу гаплар уларга етиб борса, адолат қилишларидан умидворман,» ишонч билдиради у.

Журналист Саид-Абдулазиз Юсупов қўлга олинишидан икки кун ўтиб, унинг бир неча ой олдин тасвирга олинган президент Шавкат Мирзиёевга видеомурожаати эълон қилинган.

2018 йилнинг 25 сентябрида Туркияда суратга олинган мурожаатда журналист “агар бу кўрсатув интернет тармоғига қўйилган бўлса, муҳтамалан, сиз кўраётган онларда мен ё ҳибсда, ё Ватандан ташқарида, ёки Худо кўрсатмасин, бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этган бўламан”, дейди.

1982 йилда туғилган Саид-Абдулазиз Юсупов Туркияда Президент Шавкат Мирзиёев ҳақида «Янги Ўзбекистон: Ривожланиш стратегияси ва либераллашув» номли рус тилида китоб чоп эттирган.

Унинг оиласининг билдиришича, журналист 10 май куни китобнинг нусхаларини қабул қилиб, уни юқори лавозимли амалдорлардан бирига кўрсатиш учун олиб кетаётганда, йўлда ҳибсга олинган.

Ўзбекистон расмийлари ҳозирга қадар Саид-Абдулазиз Юсуповнинг видеомурожаатидаги даъволар ва унинг китоби бўйича изоҳ бермаган.

Манба: bbc.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube