Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистон: Мирзиёев бошқарувининг уч йили – нима ўзгарди?

Ўзбекистон: Мирзиёев бошқарувининг уч йили – нима ўзгарди?
16 Eylül 2019 - 21:36 'да юкланди ва 881 марта ўқилди.

Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан уч йил ўтиб, унинг салафи Ислом Каримов қолдирган мерос ва мамлакатда бошланган ислоҳотлар борасида ўзбек жамияти қутблашганича қолмоқда.

2016 йилнинг 8 сентябрида Ўзбекистон парламенти бош вазир Шавкат Мирзиёевни муваққат президент этиб тайинлаганди.

Ислом Каримов вафотидан бир ҳафта ўтиб юз берган тайинлов Конституцияга мувофиқ эмасди.

Конституцияга биноан парламент юқори палатаси – Сенат раиси вақтинча президент вазифасини ўз зиммасига олиши керак эди.

Аммо Сенатнинг ўша вақтдаги раиси ва жорий Бош прокурор Ниғматилла Йўлдошев вақтинча президент вазифасини бажаришга лаёқатли эмаслигини айтиб, бу лавозимга Шавкат Мирзиёев номзодини таклиф этди.

Ҳокимиятнинг бош вазир қўлига ўтиши унинг қанчалик қонунийлиги борасида саволларни пайдо қилди.

Орадан бир кун ўтиб, унга изоҳ берган ҳуқуқшунос ва депутат Акмал Саидов парламент қарори қонуний эканини айтди.

Кутилмаган ислоҳотлар

Ҳокимият ўзгаришидаги ушбу муҳим эпизодни бугун Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисида эслаётганлар унча кўп эмас.

Бунга Мирзиёевнинг кутилмаган ислоҳотлари боис.

Ўн уч йил мобайнида мамлакатнинг иккинчи одами бўлишига қарамай, Ислом Каримов соясида қолиб келган ва қаттиққўллиги билан ном чиқарган 59 ёшли Мирзиёевнинг кутилмаганда мавжуд тартибни юмшатишга қаратилган чораларга қўл уриши Ўзбекистон ичкариси ва ташқарисида эҳтиёткорлик билан олқишланди.

Ташқи сиёсатда Ўзбекистон яқин ва узоқдаги ҳамкорларига шартсиз дўстлик қўлини чўзди-қўшни давлатлар билан муносабатлардаги музлар эрий бошлади.

Ўша йилнинг 4 декабридаги президент сайловлари ортидан Мирзиёев ички сиёсатда ҳам жиддий ислоҳотлар кун тартибини эълон қилди.

Ўнлаб сиёсий маҳбуслар қамоқдан озод қилинди, диндорларнинг “қора рўйхат”лари тугатилди.

Журналистлар ва матбуотга нисбий, аммо Каримов даврида мисли кўрилмаган эркинлик берилди.

Президент Ўзбекистондаги сиёсий бошқарувнинг асосий таянчи бўлган куч тизимларини бирин-кетин кескин танқидга тутди.

Ички ишлар ва прокуратура идоралари ортидан қудратли хавфсизлик хизматларида жиддий таркибий ва кадрлар ўзгариши эълон қилинди.

Бу ўзгаришлар жараёнида вақти-вақти билан ички курашларга доир фаразлар эшитилиб турган бўлса ҳам, қудрат талашишлар очиқча ташқарига сизмади.

Узоққа чўзилган ўтиш жараёни

Айни пайтда уч йил олдин бошланган ҳокимият ўтиш жараёни ўзининг мантиқий ниҳоясига етдими, йўқми, ҳануз қоронғу.

Мирзиёев ўз чиқишларида Каримовдан мерос қолган бошқарув услубини кескин танқид қилган бўлса-да, омма кўзида Каримов сиёсатининг давомчиси сифатида қолмоқда.

Янги ҳокимият ҳанузгача Каримов даврига сиёсий баҳо беришдан ўзини тийиб келади.

Давлат бошқарувидаги ислоҳотлар эса, асосан кадрлар ротацияси билан чекланиб қолмоқда.

Шу йил декабрида ўтадиган парламент сайловлари Каримов давридаги сайловларидан фарқли бўлишига доир жиддий ишоралар йўқ.

Мухолифатдаги “Эрк” демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳ ўтган уч йилда Ўзбекистонда ўтказилиши керак бўлган сиёсий ислоҳотларнинг биронтаси ҳам ўтказилмади, деб ҳисоблайди.

“Сўз эркинлиги таъминланмади. Давлат ва нодавлат медиаси айни савияда ҳукуматга маддоҳликда давом этмоқда. Мухолифат нашрлари ҳали ҳам тақиқланган. Маддоҳлар 37-йилларда қатағон қилинган зиёлилар ҳақида оғиз кўпиртиришади, аммо бугунги тақиқланган ёзувчилар, жумладан, Муҳаммад Солиҳ ҳақида сас чиқармайдилар”, – дейди муҳожиротдаги шоир ва сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, Каримов даврида репрессия қилинган мухолифат “ҳануз қатағон остида”.

“Акром Малик, Рустам Абдуманнопов ва Андрей Кубатинга ўхшаганлар ҳануз қамоқда. Мухолифат билан мулоқотга чақирган Саид-Абдулазиз Юсупов устидан ёпиқ маҳкама кечмоқда. Ислоҳот, деб ҳайқираётган Мирзиёев парламент сайловларида мухолифатнинг иштирокини таъминлаш ҳақида бир оғиз сўз айтмади. Яна Каримов давридаги қўғирчоқ партиялар билан сохта сайлов ўтказиб, халқни алдашга уриниш халққа катта ҳақоратдир”, – дейди Муҳаммад Солиҳ.
“Биз Ўзбекистон ҳақида шаклланган “золим, авторитар, тоталитар давлат” деган тасаввурни ўчириб, бошқа янги бир давлат эканини кўрсатишимиз керак”, дейди собиқ депутат ва журналист Карим Баҳриев.

Унинг фикрича, Ўзбекистон Каримов даврида қарор топган тузум моҳиятини сақлаб қолган ҳолда дунёни ҳақиқий ислоҳотларга ишонтиролмайди.

“Аввало ҳақиқий ислоҳотлар ўтказилиши, ҳақиқий иқтисодий ва сиёсий ислоҳотлар самара бериши керак”, – дейди Карим Баҳриев Би-би-си билан суҳбатда.

Қўрқув ўрнини эгаллаган умид

Сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимовнинг фикрича, ҳозирда Мирзиёев маъмурияти олдида турган энг қийин вазифалардан бири – у эълон қилинган ислоҳотларга ишонган одамларнинг умидларини бошқаришдир.

“Инсонлар Мирзиёев даврида яхшироқ (ва эркинроқ) яшашни бошладилар. Сўнгги уч йил ичида оммавий онгдаги қўрқув умид билан алмашди. Жамиятда аста-секин, аммо дадил ижтимоий фаоллик кузатилмоқда, ижтимоий тармоқлар ижтимоий фикр марказига айланди, блогерлар ва журналистлар ижтимоий аҳамиятга эга муаммоларни кўтаришга киришдилар. Муаммоларнинг очиқ муҳокама қилиниши шуни кўрсатадики, одамлар Мирзиёевнинг сиёсатига ишонишди ва уларни ҳокимият эшитаётганига умид пайдо бўлди. Инсонлардаги бундай кайфият Ислом Каримов даврига, айниқса, унинг бошқарувининг сўнгги даврига хос эмас эди. Одамлар ишончини синдирмаслик ҳозирда маъмурий ислоҳотларга боғлиқ бўлиб турибди. Ўзбекистонда маъмурий ислоҳотлар ўтказиш учун замин тайёр. Бу соҳадаги ислоҳотларнинг ўтказилмасилиги кейинги ўзгаришларга ғов бўлади”, деб ёзди таҳлилчи ўзининг Фэйсбук саҳифасида.

Ўзбекистон матбуоти Мирзиёев бошқарувининг уч йиллигини эсламади, аммо togri.uz нашри Камолиддин Раббимовнинг айни фикрларига ўрин берди.

Аввал иқтисод…

Тадбиркор ва молиячи Абдулла Абдуқодировнинг фикрича, ижтимоий-иқтисодий соҳада Мирзиёев ислоҳотлари аллақачон самара беришни бошлаган.

“Мирзиёев бошлаган ислоҳотлар натижаси ўлароқ, Марказий Банкнинг иқтисодий жараёнларни бошқаришдаги роли ошди; Иқтисодиётни жадаллаштириш учун қурилишга катта эътибор берилди; Экспорт салоҳияти анча ошиб, ранг-баранглиги кўпайди; Охирги 2 ой давомида имтиёзли кредитлар йўқ қилинди. Туризм соҳасидаги кўп тўсиқлар йўқ бўлди”, – дейди таҳлилчи Би-би-си билан суҳбатда.

Айни пайтда унинг назарида бюджет дефицитининг ошиб бораётгани, инфляция даражасининг юқорилиги, ташқи савдодаги салбий баланс ва сўмнинг қадрсизланиши жиддий муаммо бўлиб қолмоқда.

“Самарасиз ишлайдиган ва юқори нархли маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналарга алоҳида шароит яратиб бериш амалиёти тугатилмади”, – дея қайд этади Абдулла Абдуқодиров.

Таҳлилчилар ва танқидчилар ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларни эътироф этаркан, сиёсий соҳадаги ўзгаришлар суръати улардан ортда қолаётганига эътибор қаратишади.

Мухолиф сиёсатчи Намоз Нормўминнинг фикрича, Каримовнинг вафоти туфайли тўсатдан ҳокимиятга келишига қарамасдан, Шавкат Мирзиёев сиёсий ташаббусни ҳамда мамлакат учун масъулиятни ўз зиммасига ола билди.

У давлат ҳокимиятида ўзаро ихтилофга йўл қўйилмагани ва халқда ўзгаришларга умид уйғотганини Мирзиёев бошқарувининг ютуқларидан деб ҳисоблайди.

“Аммо кейинчалик Ш. Мирзиёевнинг Каримовдан мерос сифатида чуқур инқироз ичида бўлган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий соҳаларнинг ислоҳоти бўйича аниқ дастури йўқлиги маълум бўлди. Шу туфайли Президент ислоҳотлар масаласида қатъият кўрсата олмади. Масалан, иқтисодий эркинликлар (либерализация) сиёсатини йўлга қўя олмади. Давлат иқтисодда хўжайин бўлиб қолаверди. Ҳар қандай ислоҳотларга қарши бўлган каримовчи кадрлар Мирзиёев сиёсатидаги бу ноаниқликдан фойдаландилар. Улар ташвиқот маркази бўлган Ўзбекистон ТВни (давлат телеканали) ўз қўлларида тутиб қолдилар, ҳақиқий ислоҳотлар ўрнига эса “сити”лар қурилиши каби юзаки ислоҳотларни олға сурдилар”, дея фикрини давом этиради Намоз Нормўмин.

Унинг фикрича, Мирзиёев сиёсий ислоҳотларда ҳозирча қатъият кўрсата олгани йўқ.

“2019 декабрида ўтказиладиган Олий Мажлис сайловларининг Каримовча усул, яъни қўғирчоқ партиялар иштирокида ўтишига монеълик қила олмади”, – дейди у.

Намоз Нормўминнинг фикрича “ҳозирда уч йиллик чала ислоҳотларнинг энг салбий натижаси ўлароқ халқнинг Ш. Мирзиёевга бўлган ишончининг тушиб кетишига гувоҳ бўляпмиз”.

“Бу Хоразмда бўлгани каби стихияли оммавий норозилик шаклида бўй кўрсатмоқда. Халқнинг бундай норозилиги ошиб бораётган ва тобора оғирлашаётган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий вазиятда Мирзиёев ҳукумати эски режимнинг фуқароларга тазйиқ ва зулм сиёсатига қайтиши энг катта хато бўлади”, дейди Туркияда муҳожиротда яшаётган сиёсий фаол.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube