Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистонда «троллар фабрикаси» фош этилди

Ўзбекистонда «троллар фабрикаси» фош этилди
17 Eylül 2019 - 10:24 'да юкланди ва 867 марта ўқилди.

Ўзбекистонда «троллар фабрикаси» фаолияти фош этилди. Унинг раҳбарларидан бири проректор эканлиги айтилмоқда.

Сўнгги пайтларда ижтимоий тармоқларда троллар (исми, фамилияси ва бошқа шахсий маълумотларини кўрсатмасдан турли постлар тагига буюртма асосида изоҳ қолдирувчилар) кўпайиб кетмоқда.

Фото: «РИА Новости»

Журналист Дилбар Исматуллаева ва Alimoff канали ҳамкорликда троллар қандай пайдо бўлиши, уларни ким ва қандай ёллашини аниқлашга ҳаракат қилиб кўрди. Улар тролликка ёлловчилар билан суҳбатлашди.

«Хабар тагига ‘Ўзи нима ишни қойиллатиб қўйибди?’ деб ёзишади. Ўшанақа изоҳларга биз ҳар хил профиллардан кириб, ижобий изоҳ ёзиб туришимиз керак. Мана бунақа ишлар бўляпти, мана бунақа қилдилар, деб ёзасиз, кейин бошқа профилдан кириб ўзингизнинг гапингизни маъқуллаб изоҳ қолдирасиз. Бу ишга пул ҳам тўлаймиз. Сизни ишончли одам деб тавсия қилишди, иложи борича оғзингизга маҳкам бўлишингиз керак, иложи борича актив бўлишингиз керак», — дейди «троллик»ка ёлловчи аёл журналист билан суҳбатда.

Кейин уни ишончли одам сифатида Telegram’даги махсус гуруҳга қўшишади. 13 кишидан иборат гуруҳга Facebook ижтимоий тармоғидаги иштирокчиси кўп бўлган гуруҳлар («Озодлик» радиоси, «Халқ билан мулоқот», «Олға, Қорақалпоғистон», «Fergana.ru», «Голубое небо Узбекистана») ва улардаги энг кўп муҳокамаларга сабаб бўлаётган мавзулар ҳаволаси ташлаб турилар экан. Масалан, Шавкат Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотлар, уйлар бузилиши, Ўзбекистонда коррупцияга қарши кураш мавзусидаги постлар ҳаволалари гуруҳга бўлишилиб, гуруҳ аъзоларидан ушбу постлар остига ёзиб қолдирилаётган салбий фикрларга ижобий жавоб қайтариш ҳақида топшириқ берилади.

«Ёзган изоҳингизни скриншот қилиш эсингиздан чиқмасин, сабаби изоҳингиз гуруҳ админлари томонидан ўчирилиши мумкин», — дея эслатади гуруҳ админи.

Гуруҳ аъзоларидан бири гуруҳдошларига «Худди актив профиллардагидек, профилларга у-бу нарса жойлаб туришни» маслаҳат беради. «Троллигимиз сезилмасин» деб ёзади у.

Суриштирув натижасида Telegram’даги ушбу гуруҳни юритаётган ва гуруҳ аъзоларига постлар остига қандай изоҳ қолдириш ҳақида топшириқ бераётган «админ» Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент давлат ахборот технологиялари университети ўқув ишлари бўйича проректори Файзулла Агзамов эканлиги маълум бўлади.

Профилларни гўёки фаол қилиб кўрсатиш учун «у-бу нарса жойлаб туриш» ни тавсия қилган гуруҳ аъзоси эса Тошкент ахборот технологиялари университети матбуот котиби Ғулом Назаров бўлиб чиқади.

Alimoff каналининг ёзишича, Олий таълим вазирлигининг Telegram каналида бу йигитнинг ҳозирги стипендия тизимини оқлаши ҳақидаги мақоласи эълон қилинган.

«Олий таълимдагилар шу йигитни фикрларини, яъни троллни фикрларини чиқаришган бўляптими шунда каналларида? Ёшларни ортидан эргаштира оладиган лидерларми шулар? Заказга халқ муаммоларини оқлаб берадиган ва жамиятда сохта позитив настрой қилишга уриниб, халқ ва президентни алдайдиган йигитнинг ўша стипендия масаласидаги гаплари чин дилдан ёзилган ва у чин кўнгилдан шу қарорни чиқарганларни оқлаяпти деб ишониш мумкинми? Абсолютно йўқ! Чунки сўзларингнинг салмоғи йўқ укам. Сув», — деб ёзади Alimoff.

Rassom Tuz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube