Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўзбекистон: “ТАТУда троллар фабрикаси мавжуд эмас” (ми?) – Видео

Ўзбекистон: “ТАТУда троллар фабрикаси мавжуд эмас” (ми?) – Видео
18 Eylül 2019 - 11:30 'да юкланди ва 486 марта ўқилди.

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент Ахборот Технологиялари Университети (ТАТУ)да троллар фабрикаси иш бошлаган бўлиши мумкин. Бу ҳақида ўзбекистонлик талаба ва журналист Дилбар Исматуллаева ўзи гувоҳ бўлган ҳолатга асосланиб, 16 сентябр куни маълум қилди. Би-би-си Ўзбек Хизмати шу мавзу муносабати билан журналист ва университет масъулларини суҳбатга тортди.

16 сентябр куни журналист Дилбар Исматуллаева ва блогер Нурбек Алимов ТАТУ раҳбарияти томонидан ташкил этилганига ишонилган эҳтимолий “троллар фабрикаси” юзасидан суриштирув натижасини эълон қилдилар.

Исматуллаеванинг билдиришича, август ойи охирларида университет масъуллари у билан боғланиб, ёш журналистни “ижтимоий тармоқларда президент ва бош вазир шаънига билдирилаётган ғаламис фикрларга қарши” изоҳ қолдириш билан шуғулланадиган бўлажак гуруҳга таклиф этганлар.

Журналист Би-би-си Ўзбек хизматига лойиҳа ташкилотчилари ва аъзолари билан бир қанча суҳбатлардан сўнг уни Telegram’да очилган махсус гуруҳга қўшишганини маълум қилади.

У Telegram гуруҳда ТАТУ ўқув ишлари бўйича проректори Файзулла Агзамов лойиҳа иштирокчиларига кўрсатмалар берганига кўзи тушганини айтади.

Журналистнинг гуруҳдан олган скриншотларида қуйидаги кўрсатмани ўқиш мумкин:

“Ассалому алайкум 4-гуруҳ аъзолари. Шу ссилкалар бўйича бўлаётган ғаламис комментларга нисбатан тегишли жавоб қайтариш керак! Айниқса, халқ томонидан овоз бериб тайинланган Президент номига бўлаётган ёмон гапларга ва Президент томонидан тайинланган Бош вазир шаънига бўлаётган ғаламис гапларга…”

Шунингдек, Telegram гуруҳи аъзоларидан ўзлари ижтимоий тармоқда қолдирган ҳар бир изоҳни скриншот қилиш ҳам сўралган.

Би-би-си Ўзбек хизмати билан суҳбатлашган проректор Файзулла Агзамов Telegram’да шундай гуруҳнинг мавжуд бўлганини инкор қилмасада, Исматуллаеванинг “троллар фабрикаси”га доир тахминлари ҳеч қандай асосга эга эмаслигини таъкидлайди.

Ижтимоий тармоқларда ўзи ҳам фаол эканини билдирган Агзамов журналист Исматуллаева тилга олган гуруҳ фақатгина келажакда тижорий мақсадларни кўзлаган медиа лойиҳаларга ёш ва иқтидорли талабаларни жалб этиш учун мўлжалланганини айтади.

“Энди топшириқ берилган – ватанга содиқ, пулга сотилмайдиган, пулга ўч бўлмаган яхши талабаларнинг SMM-рассилкалар билан шуғулланиши ва келгусида бу фаолиятни тижоратлаштириш мақсадида очилган бу гуруҳ”, деди у Би-би-си Ўзбек хизматига.

Унинг таъкидига кўра, ТАТУда “ҳеч қандай троллар фабрикаси мавжуд эмас”.

“Гуруҳ аъзоларига ижтимоий тармоқларда президент ва Бош вазир обрўсини ҳимоя қилиш топшириғини берганмисиз?”? деган саволга у “йўқ”, деб жавоб қайтарди.

“Яна бир марта айтаман, ректоримиз ёки мен томонимдан ҳеч қандай оқлаш топшириғи берилмаган, шунчаки фикр билдириш айтилган. Мисол учун, менинг ўзим Facebook’дан кўп фойдаланаман. Ноҳақ фикрларни кўрсам чидаб туролмайман. Ноҳақликка чидолмаслигимни талабаларимиз ҳам яхши биладилар”, дейди проректор.

Дилбар Исматуллаева лойиҳада иштирок этиш эвазига ТАТУ вакиллари унга маълум миқдорда ҳақ таклиф қилганини ҳам айтади. Бироқ проректор Агзамов лойиҳага “пулга ўч бўлмаган” ёшлар зарур бўлганидан ўз қўл остидагилар журналистни пул билан “синаб кўрган бўлиши мумкинлиги”ни тахмин қилади.

Бундан ташқари Исматуллаева тарқатган гуруҳ скриншотида университет матбуот котиби Ғулом Назаров иштирокчиларни ижтимоий тармоқда “янада кўпроқ аккаунт очиш” ва “аккаунтлар ичини тўлдириб бориш”га ундаганига ҳам гувоҳ бўлиш мумкин.

“Дўстлар, аккаунтлар кўпроқ бўлсин. Ичида нимадирлар тўлдириб боринглар, худдики, актив профилдек бўлсин. Троллигимиз сезилмасин”, деб ёзган гуруҳ аъзоларига Ғулом Назаров.

Файзулла Агзамов cўзларига кўра, бу иши билан Назаров “ёшлик қилган”.

Ғулом Назаровнинг ўзи эса Би-би-си Ўзбек хизматига мазкур сўзларида Facebook’да таниқли Troll.uz саҳифасига тақлидан яратилажак лойиҳаларни назарда тутганини билдирди.

“Ўзимизда борку блогерлар, Troll.uz каби, мен ўша маънода талқин қилганман. Битта саҳифа қилсак, фаол бўлсак, одамлар келса, кейин биз ўзимизнинг SMM хизматини жалб қилсак, деган маънода”, деди Ғулом Назаров.

Назаровнинг ҳам сўзларига кўра, Telegram’даги гуруҳ келажакда тижорий мақсадларни кўзлаган лойиҳаларга ёшларни жалб этиш учун очилган.

Шунингдек, ТАТУ масъуллари ушбу лойиҳанинг сиёсатга умуман дахлдор эмаслигини билдирса ҳам, тарқалган Telegram гуруҳ скриншотида A.Khodjaev номли фойдаланувчи томонидан Facebook’даги, асосан, мухолиф кайфиятдаги саҳифаларга ҳаволалар ва бу саҳифалар тўғрисидаги маълумотлар эълон қилингани ҳамда рўйхатда келтирилган саҳифалардаги “ғаламис фикрлар”га қарши курашиш кўрсатмаси берилганини кўриш мумкин.

Айрим блогерлар тахминича, A.Khodjaev Ўзбекистондаги ахборот хавфсизлиги соҳасида фаолият юритадиган юқори лавозимли амалдорлардан бири ва ТАТУда ташкил этилган эҳтимолий “троллар фабрикаси” юқори сиёсий доира дастагига эга бўлиши мумкин.

Хусусан, Telegram’даги машҳур Davletov.uz канали бу борада шундай ёзади:

“Ўзбекистонга янги авлод айтишникларини етиштириб бериши керак бўлган ТАТУда ҳақиқатанам ҳам троллар фабрикаси борми? Унинг тепасида ким турибди? Пулни ким тўлаяпти? Бу троллар кимни кимдан ҳимоя қилаяпти? А. Ходжаевнинг исми бу суриштирувда нега чиқиб қолди?”

Бироқ проректор Агзамов блогерлар тахминини рад этиб, A.Khodjaev университет талабаларидан бири эканини айтади.

Шу тариқа, университет масъуллари Дилбар Исматуллаева олиб борган суриштирувда келтирилган далилларга жўяли изоҳ бера олмадилар ва, ҳозирча, ҳақиқатан ҳам ТАТУда “троллар фабрикаси” ташкил этилганми, деган савол очиқлигича қолмоқда.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube