Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Журналист Бобомурод Абдуллаев яна назоратга олинди

Журналист Бобомурод Абдуллаев яна назоратга олинди
19 Eylül 2019 - 15:11 'да юкланди ва 979 марта ўқилди.

Усмон Ҳақназаров тахаллуси билан танилган журналист Бобомурод Абдуллаев суд томонидан белгиланган жазо муддатини ўтаган бўлса ҳам хорижга чиқиш паспортини ололмаяпти. ИИБ ходимлари журналистга унинг устидан назорат ўрнатилганини маълум қилишган.

Бобомурод Абдуллаевнинг Би-би-сига айтишича, унга белгиланган жазо муддати тугагач у 20 август куни Яккасарой туманига паспорт олиш учун ариза топширган ва суратга тушган.

Белгиланган тартиб бўйича унинг паспорти 10 иш кунида чиқиши керак эди.

Бироқ орадан қарийб бир ой ўтаётган бўлса-да, унинг хорижга чиқиш паспорти берилмаяпти.

“Ўтган бир йил давомида мен узоқ ва яқиндаги ҳамкасбларимдан турли журналистик форумларда қатнашиш, у ерда маърузалар ўқиш, ўз тажрибамни гапириб бериш тўғрисида жуда кўп таклифлар олдим. Лекин мен бу таклифларнии рад қилдим. Чунки мен суд томонидан белгиланган жазони ўтаётган эдим”, дейди у.

Шу йилнинг 28 июл куни жазо муддати тугаган.

Яккасарой туман ИИБ томонидан берилган расмий хатда журналистнинг жазо муддатини ўтаб бўлгани ҳақида айтилган.

“Паспорт идорасидагиларнинг айтишича, менинг аризам ўрганилаётган экан. Ким ўрганаяпти, десам. Биз эмас, ўзингиз биласиз-ку, дейди. Мен тахмин қилдим, паспортимни берилишини пайсалга солаётган идора – ДХХ. Менимча, ДХХда ўрганиляпти, пайсалга солиняпти”.

Бобомурод Абдуллаевнинг таъкидлашича, паспортини ололмаётгани сабаб журналист сифатида тўлиқ фаолият юрита олмаяпти.

Шунингдек, чет элга чиқиб соғлигини тиклашга тўсқинлик бўлмоқда.

Унинг айтишича, унинг соғлиғига ДХХ ертўласида қийноқлардан қолган асоратлар ҳамон таъсир ўтказмоқда.

Журналист келаётган октябр ойида Германияга бориб соғлиғини тиклаш ва журналист сифатида 3 ой маҳоратини ошириш бўйича таклиф олган.

Би-би-си Персонификация ва идентификация давлат марказининг Тошкент шаҳар бошқармасига (собиқ паспорт стол) қўнғироқ қилди.

У ердаги манба Бобомурод Абдуллаевнинг паспорт олиш масаласини билан у номини айта олмайдиган идора кўриб чиқаётганини билдирди.

Бобомурод Абдуллаевнинг айтишича, яшаб турган жойидаги участка нозири уни идорага келиб кетишни, чунки устидан назорат (надзор) қайта тикланганини айтган.

“Қандай назорат? Мен жазо муддатини ўтаб бўлганимга 2 йил бўляпти. 2017 йилнинг ноябр ойида Мирзиёев чиқарган қарорга кўра, жазо муддатини ўтаб бўлган собиқ маҳбусларга ёки судланган кишиларга уларни кейинчалик назоратга олиш. Улардан турли тумани ҳисоботлар талаб қилиш тақиқланган-ку. Ёки бу милиция ва ДХХ идораси Мирзиёев чиқарган қарор ва фармонларни бир тийинга олмайдими?” дейди Бобомурод Абдуллаев.

Би-би-си изоҳ олиш учун Тошкент шаҳар ИИББ матбуот котиби Ирина Сайфутдиновага боғланди.

Сайфутдинова аввалига мурожаатни почта орқали юборишни сўради.

Кейинчалик у мурожаатни электрон почта орқали қабул қилишга рози бўлди ва қонунчиликдаги белгиланганидек, 10 иш кунида жавоб беришини маълум қилди.

‘Усмон Ҳақназаров’

Ўзбекистонда мустақил журналист ва спорт шарҳловчиси сифатида танилган Бобомурод Абдуллаевнинг интернетда “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида марҳум Ислом Каримов режимини фош қилувчи мақолалар чоп этиб келган аноним муаллиф экани ҳақида биринчи марта мухолифатдаги Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳ 2017 йил 3 октябрида баёнот берган эди.

Солиҳ ўз баёнотини журналист тақдиридан хавотирда экани билан изоҳлаган.

6 октябрь куни МХХ Бобомурод Абдуллаевни айнан “Усмон Ҳақназаров” сифатида айблаётгани ўртага чиққан.

1 октябрь куни Юнусобод туман маҳкамаси чиқарган ажримда Бобомурод Абдуллаев “Усмон Ҳақназаров” тахаллуси остида давлат ва унинг раҳбариятига қарши мақолалар ёзиш ва ҳокимиятни босиб олишга қаратилган “Жатва” (“Ўрим”) режасини ишлаб чиқишда айбланган.

МХХ икки ойгача Бобомурод Абдуллаевнинг яқинлари ва адвокатлари билан кўришишга рухсат бермаган.

Яқинлари икки марта мустақил адвокатдан воз кечишга мажбурлангани хабар қилинган.

Тошкент шаҳар судида март ойининг бошида бошланган маҳкамада Бобомурод Абдуллаев тергов жараёнида ўзига нисбатан мунтазам қийноқлар қўлланганини айтиб, терговдаги кўрсатмаларидан воз кечган.

У Усмон ҳақназаров тахаллуси остида 2003 йилдан бошлаб мақолалар чоп этиб келганини тан олган, аммо айни ном остида эълон қилинган барча мақолалар ҳам унинг қаламига мансуб эмаслигини айтган.

Журналист қийноқлар остида собиқ Бош прокурор ва ҳозирда Давлат Хавфсизлик Хизмати раҳбари Ихтиёр Абдуллаев ва Ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновлар, шунингдек, бир қатор мустақил журналист ва фуқаро жамияти фаолларига қарши кўрсатма беришга мажбурланганини айтган.

Маҳкама Усмон Ҳақназаров мақолалари юзасидан икки марта экспертиза ўтказган ва 142 мақоладан 66 тасини Бобомурод Абдуллаев Муҳаммад Солиҳ билан ҳаммуаллифликда ёзгани ҳақидаги хулосани тақдим этган.

Экспертлар айрим материалларда ҳокимиятни куч билан ағдаришга оид чақириқлар мавжудлиги, аммо диний ва ирқий низо қўзғаш йўқлини айтганлар.

Бобомурод Абдуллаев интернетдаги мақолалари учун ҳеч кимдан пул олмагани, уларни ўз эътиқоди ва касбий этикасидан келиб чиқиб ёзганини таъкидлаган.

Ҳакам адвокат Майоровнинг Туркияда муҳожиротда яшаётган мухолифатдаги Эрк партияси ва Ўзбекистон Халқ Ҳаракати раҳбари Муҳаммад Солиҳдан кўрсатма олиш ҳақидаги сўровини қондирмаган.

Муҳаммад Солиҳнинг ўзи Ислом Каримов даврида ҳокимиятни куч ишлатиш йўли билан босиб олиш ва рангли инқилоб қилишга урингани ҳақидаги айбларни рад этган.

Очиқ маҳкама

Бобомурод Абдуллаев устидан маҳкама Ўзбекистон жиноий судлов тарихида мисли кўрилмаган очиқликни намойиш этган.

Суд биринчи марта терговдаги қийноқлар юзасидан суд-тиббиёт экспертизаси тайинлаган.

Аммо экспертиза “Бобомурод Абдуллаев қийноққа солинмаган”, деган хулосани берган.

Халқаро инсон ҳақлари ташкилотлари журналистга қўйилган айблар сиёсий эканини айтиб, уни дарҳол ва шартсиз озодликка чиқаришга чақириб келганлар.

Ҳюман Райтс Уотч ташкилоти Бобомурод Абдуллаев иши Президент Мирзиёев учун муҳим синов эканини айтган.

2018 йилнинг 7 май куни Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди журналист Бобомурод Абдуллаев ва яна уч кишини суд залидан озод этган.

Конституциявий тузумга тажовузда айбланган Бобомурод Абдуллаевга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланганди.

Бобомурод Абдуллаевга прокурор томонидан қўйилган айб судья Зафар Нурматов томонидан Жиноят Кодексининг 159 моддаси, 3 қисм Б бандига қайта малакаланган.

Ҳакам шунингдек, маҳкамада янграган қийноқ иддаолари юзасидан ички текширув ўтказиш ҳақида ажрим чиқарган.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube