Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Қирғизистон, CPJ: Азимжон Асқаров ҳозирги қалтис тинчлик йўлида қурбон қилинди

Қирғизистон, CPJ: Азимжон Асқаров ҳозирги қалтис тинчлик йўлида қурбон қилинди
22 Eylül 2019 - 16:28 'да юкланди ва 368 марта ўқилди.

Қароргоҳи Нью Йоркда жойлашган Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ) қирғизистонлик журналист ва инсон ҳақлари фаоли Азимжон Асқаровнинг озод қилинишини талаб қилмоқда. Ташкилот масъули Гулноза Саид Асқаровни бориб кўрган ва у ҳозирги қалтис тинчлик йўлида қурбон бўлаётганини айтмоқда.

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитасининг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича раҳбари Гулноза Саид бир умрга қамоқ жазосига ҳукм қилинган инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси Азимжон Асқаровни бориб кўрди.

“Афсуски, бу ташрифдан сўнг Азимжон Асқаровга оид ташвишларимиз яна-да кучайди. Чунки аҳволи ҳам жисмоний ҳам руҳий ҳолати яхши эмас”, дейди у.

Асқаров Гулноза Саиднинг олдида ўзини яхши тутишга ҳаракат қилган. Фикрлари теран бўлган, аниқ-тиниқ ва баланд овозда гапирган. Ўзининг ва бошқа маҳкумларнинг ҳуқуқлари топталаётгани ҳақида айтган.

“Лекин шунга қарамасдан кўринишини қамалишидан олдинги расмлари билан қиёсласангиз, 9 йиллик қамоқ жазоси бу одам учун оғир кечганини тушунасиз. Бу мулоқот мен учун осон бўлмади. Чунки у кишини бундай аҳволда кўриш осон эмасди”, дейди у.

CPJ вакили кетганидан сўнг Азимжон Асқаровнинг соғлиғи ёмонлашган. Уни даволаш учун бошқа қамоқхонага олиб кетишган.

Бу ҳақда Асқаровнинг яқинларига юборилган мактубда айтилган.

Шифокорлар ҳуқуқ ҳимоячисига юрак, бўйрак ва бошқа қатор сурункали хасталиклар ташхисини қўйган.

Шундан сўнг яна Бишкек яқинидаги 19-сон колонияга қайтарилди.

“Айнан мана шу хавотирлар бизни БМТ Бош котиби Антониу Гутерришга очиқ мактуб юборишга ундади. Унга Азимжон Асқаров иши ҳақида гапирдик ва хавотирларимизни билдирдик. Шунингдек, Гутерришдан биз билан учрашиб мана шу ишни муҳокама қилишни сўрадик. Энг муҳими, Қирғизистон раҳбариятига босим кўрсатиб, бундан бир неча йил олдин БМТ томонидан берилган кўрсатмани бажаришга чақирдик”, дейди Гулноза Саид.

БМТ 2016 йилнинг апрел ойида Қирғизистон ҳукуматига Азимов борасида тавсия берган.

БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарлиги Асқаров ишини обдон ўрганган ва унинг қамалишидан тортиб барча босқичда ҳуқуқлари топталган дея хулоса қилган.

Ташкилот Қирғизисон ҳукуматидан Асқаровни ҳеч қандай шартларсиз дарҳол озод қилишни сўраган.

2017 йил сўнгида Қирғизистонда Асқаров иши қайта кўриб чиқилди, бироқ унга белгиланган бир умрлик қамоқ жазоси ўз кучида қолдирилган.

Қирғизистон Республикасининг жиноий кодексига ўзгартиришлар киритилиши ортидан 2019 йилнинг 30 июлида Асқаровнинг ишида яна бир бор кўриб чиқилди.

Бироқ унга белгиланган жазо ўзгартирилмади.

“Азимжон Асқаровнинг бегуноҳлигига ишонмасам, бундай ҳаракатларни қилмасдим. Бизнинг ташкилот ҳам бундай ташаббус билан чиқмасди. Азимов 2010 йил июн ойида қамалганидан бошлаб, бу ишга халқаро ҳамжамият эътиборини қаратишга ҳаракат қилиб келамиз”, – дейди Гулноза Саид.

Унинг айтишича, Қирғизистон ҳукумати Асқаровнинг жиноятларда айбдорлигини исботловчи ҳеч қандай далиллар келтирмади.

“Аксинча, уни жиноят содир бўлган жойда кўрмаганман, деган одамлар дўқ-пўписа қилиниб, ҳатто судга яқинлаштирилмади. Улар судга оз қолганда ўз кўрсатмаларини ўзгартирди. Бунинг ҳаммаси суд ва тергов жараёни адолатли ўтмаганидан дарак беради”, дейди у.

Гулноза Саид Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси бу ишни мсутақил равишда ўрганганини айтди.

Ташкилот ходимлари гувоҳлар, адвокат ва Асқаровнинг яқинлари билан гаплашиб унинг бегуноҳлигига амин бўлган.

Қирғизистон конституциясини ўзгартиришга сабабчи бўлган шахс

Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси (CPJ)нинг Европа ва Марказий Осиё минтақаси бўйича раҳбари Гулноза Саиднинг айтишича Азимжон Асқаров иши Қирғизистонда бош қомусни ўзгартиришга сабаб бўлган.

“Азимжон Асқаровни конституцияни ўзгартирган одам деб айтиш мумкин. У қамалганидан кейин унинг ишини БМТ кўриб чиқди. Бу Қирғизистон тарихида биринчи бор шундай мисол бўлди. Ундан кейин Қирғизистондаги айрим расмийлар ҳатто мамлакат конституциясини ўзгартирди. Яъни илгариги конституцияга кўра Қирғизистон фуқаролари агар уларнинг ҳуқуқлари пайпол қилинса ва мамлакатдаги суд тизимидан адолат топмаса БМТга шикоят қилишга ҳақли эди. Азимжон Асқаров ишидан кейин Қирғизистондаги айрим расмийлар конституцияни ўзгартиришимиз керак деб, ўгартиришлар киритилди. Ҳозирги конституция бўйича фуқароларнинг бундай ҳуқуқи йўқ”.

Гулноза Саид Азимжон Асқаровнинг озод қилинмаётганига бир неча сабаб борлигини айтади.

Унга кўра, 2010 йилги тўқнашувда Азимжон Асқаровнинг қамалишидан манфаатдор кишилар бор эди.

“Асқаров тўқнашувлар 10 йил олдин ҳам Қирғизистон жанубидаги инсон ҳуқуқларининг бузилишини қайд қилиб борган. Улар ҳақида журналист ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячиси сифатида ёзган. Албатта, Қирғизистон жануби бўлгани учун уларнинг орасида ўзбеклар кўпроқ бўлган”, дейди Гулноза Саид.

Унинг айтишича, Асқаров ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари ва милиция ходимларини жуда ҳам кўп танқид қилган.

“Яъни унинг қамалиши ва овози ўчирилишидан манфаатдор бўлган милиция ходимлари ҳам бўлган. Улар ҳамма учун ноқулай бўган одамни қамоққа тиқишга уринган”.

Гулноза Саид агар суд Азимовни озод қилса ва милиция ходимини ўлдирмаган, деса ҳақиқий қотилни топиш керак бўлади.

“Менимча расмийлардан бунга ҳеч кимнинг қўл ургиси келмаяпти. Қирғизистонда ҳозир қандайдир ўзига хос сиёсий мувозанат бор. Мана шу мувозанатни ҳеч ким бузгиси келмаяпти. Афсуски, айрим ўзбеклар ҳам бузгиси келмайди, буни. Яъни Азимжон Асқаров ва шунга ўхшаш кўплаб одамлар ҳозирги қалтис тинчлик йўлида қурбон келтирилди”.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube