Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Рауф Парфи: Муҳаммад Солиҳга туҳмат қилманг!

Рауф Парфи: Муҳаммад Солиҳга туҳмат қилманг!
02 Ekim 2019 - 23:10 'да юкланди ва 585 марта ўқилди.

“Ёзарнинг саси” рукнида “Элтуз” нашри шоир Рауф Парфининг ўз дўсти Муҳаммад Солиҳга бағишлаган китобидан ўқиган шеърий туркумни мухлислар эътиборига тақдим этади.

Рауф Парфи: “Муҳаммад Солиҳга бағишланган кейинги китобни номини Қутлуғ Туркистон деб атадим. Бу китобда шу 60-йиллардан то бугунги кунгача Туркистон билан боғлиқ бўлган, Чўлпонлар, Фитратлар, Қодирийлар билан боғлиқ бўлган оҳангларни тикламоқчи бўлдим ўзимни шеъримда. Ана шу китобни Муҳаммад Солиҳга бағишладим. Бу Қутлуғ Туркистон деб аталади”.

Муҳаммад Солиҳга мактуб

Эй туҳмат, айритил судранган илон,
Танимга чирмашиб йиртар бўғзимни.
Туҳмат чангалида бир пулдир иймон,
Чалпир ўзлигимни юрқар сўзимни.
Ёвуз шайтанатнинг чиркин амоли ,
Наҳот бир миллатнинг бошига етар.
Наҳот чекинмасдир вабо шамоли,
Наҳотки Ўзбекнинг ватани битар.
Кишанлар занжирлар шовқини тинмас,
Наҳотки тескари айланмас борлиқ.
Коинот михвари бузилмас синмас,
Алданган ақлнинг маҳрами зорлиқ.
Бу аянч поданинг чўпони қайда,
Ўлимга шайланган қўйларни ҳайда.

***

Сен шоир чорлайсан осмон ҳурларин,
Ойнинг сочларини суюб тарайсан.
Кўзларингга ютиб куннинг нурларин,
Болаликнинг кўзлари ила қарайсан.

Сен бугун Манфред-банда ва банди,
Сен учтинг мусиқор оғзини боғлаб.
Чекки чексизликнинг чегаси санда,
Кул ҳайқир танингни ўтларда доғлаб.

Бошинг узра Румий дарвишу Набий,
Қошингда Навоий сен бобо Тоҳир.
Сен шоир мангулик оҳират каби,
Шеърият ибтидо шеърият оҳир.

Изтиробдан ўлмас шоирнинг қалби,
Шоирнинг онаси изтироб ахир.

***

Халқ туҳматнинг остида қолганлиги учун, чет элда ҳам, ватан ичида ҳам курашлар бўлди. Асосий зулм бир миллатга туҳматлик кўпайиши, туҳмат ҳамиша бизни бошимизга етди. Ўзимизни кўрган, бошимиздан ўтган, кичкина яқин тарихдан биламизки бундай кишилар бўлавераркан, “Билмай қолдик дейди, биз Рашидни сеҳрига учдик дейди, ноиложликдан мана шундай ёлғон ишларни қилдик дейди”, деб у оқланган бўлади. Битта шоиримиз бу кунларни жилмайиб эслайман дейди, яқинда кўриб қолдимда бу кунларни ҳам жилмайиб эслайсиз ҳали дедим. 
Рауф Парфи

Манба: eltuz.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube