Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Адолат, адолат ва адолат қани?

Адолат, адолат ва адолат қани?
05 Ekim 2019 - 18:12 'да юкланди ва 822 марта ўқилди.

Ҳақиқат, адолат тантана қилиши учун астойдил курашаётган, ҳақ-ҳуқуқлари топталган инсонларга қурби етгунча ёрдам бериб келаётган Шабнам (Нафосат) Оллашукурованинг дастлаб 10 суткага ҳибсга олиниши, сӯнгра руҳий касалликлар диспансерига мажбурий тарзда жойлаштирилиши юртимизда эски тузум, каримовча бошқарув усули қайта жонланаётганини англатади.

Тӯғри, мамлакатимизни эскича тузумда бошқариш ҳали узил-кесил бартараф этилмаган. Лекин эътироф этиш керакки, Шавкат Мирзиёев иқтидорга келгандан кейин Каримов даврида устувор кучга эга бӯлган “ӯзгача фикрловчи”ларни, “мухолиф қарашга эга шахслар”ни руҳий касалликлар диспансерида “даволаш” ва “тарбиялаш” усулига барҳам берилгандек бӯлганди.

Мана кӯриб турганимиздек, бизнинг наздимизда Каримов тузумига хос жазолаш усули яна қайта тикланди. Блогер Шабнам Оллашукурова ушбу жазолаш усулининг қурбони бӯлди.

Ӯзбекистон Республикаси Жиноят ижроия кодексининг “Тиббий йӯсиндаги мажбурлов чораларини ижро этиш” деб номланган 33-бобининг
181-194-моддалари руҳий ҳолати бузилган шахсларга бағишланган.

181-моддага кӯра руҳий ҳолати бузилган шахсларга нисбатан тиббий йўсиндаги мажбурлов чоралари соғлиқни сақлаш органлари томонидан суд-психиатрия экспертизаси хулосасига мувофиқ тартибда қӯлланилиши керак.

Блогер Шабнам Оллашукуровага нисбатан мажбурлов чорасининг бу тури қандай усулда қӯлланилгани, унинг руҳий ҳолати ҳақиқатанан бузилган-бузилмагани ҳозирча ҳеч кимга аён эмас. Аммо Шабнам Оллашукуровани яқиндан билган кишилар унда ҳеч қачон руҳий камчиликлар кузатмаганини билдиришмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқатилган хабарларга кӯра, “бемор”нинг қариндошларига ички ишлар, соғлиқни сақлаш органлари томонидан суд-психиатрия экспертизаси хулосаси тақдим этилмаган. Аммо блогернинг қариндошларига мутасадди ходимлар уни “восвос” ташҳиси билан руҳий касалхонага ётқизаётганликларини билдирган, холос.

Шабнам Оллашукурованинг қариндошлари ва уни қӯллаб-қувватловчилар Жиноят ижроия кодексининг “руҳий касалликлар шифохоналарида мажбурий даволанаётган беморлар адвокат хизматидан фойдаланишлари мумкин”лиги белгиланган 185-моддасига кӯра адвокат билан таъминлаши ва ҳақиқатни юзага чиқариш учун астойдил курашиши керак. Чунки Шабнам Оллашукурованинг руҳий касалликлар диспансерида икки ой тутиб турилиши тӯғрисида хабарлар тарқатилмоқда. Руҳан соғлом инсоннинг икки ой психдиспансерда қолиши, албатта, яхши омил эмас. Буни 2010 йилда Тошкент шаҳар руҳий касалликлар диспансерида икки ярим кун мажбурий тутиб турилган бир инсон сифатида маълум қилмоқдаман. Ӯзбекистонда чоп этиладиган “Шарқ зиёси” газетасида “Долларфурушлар. Валюта айирбошлаш шоҳобчаларининг эгалари ким” деб номланган мақолам учун Тошкент шаҳар ИИББнинг гумроҳ, оми, саводсиз, калтабин ходимлари мени Тошкент шаҳар руҳий касалликлар диспансерига жойлаштирган эди.

Кӯрнамакларнинг мени руҳий носоғлом деб топиши учун атиги “Тошкент шаҳрида валюта қора бозорлари фаолият юритишини фақат мутасадди органлардан бошқа 7 ёшдан 70 ёшгача бӯлган ҳамма юртдошларимиз яхши билади” деган жавобим асос бӯлганди.

Психдиспансерда икки ярим кун ичида тортган азобларим, Тошкент шаҳар ИИББ ҳовлисидан қӯлимга кишан солиб Дамас машинасида психдиспансерга олиб бориб, панжарали хонага қамаб қӯйган пайтларни ҳали эсимдан чиқара олмайман… Бу қаттол Каримов даври эди. Янги Ӯзбекистон янгича одимламоқда, замон ӯзгарди, дея жар солаётган бир пайтимизда соғлом одамни “ӯзгача фикрлаши” учун икки ой руҳий касалликлар диспансерида тутиб туриш яхши иш бӯлмаса керак…

Аслида блогер Шабнам Оллашукуровани амалдаги қонун ҳужжатларига кӯра ҳибсга олиш мумкин эмас эди.

Ӯзбекистон Республикаси Конституциясининг “Маъмурий қамоққа олиш” деб номланган 29-моддасида “Маъмурий қамоққа олиш чораси ҳомиладор аёлларга, уч ёшгача боласи бӯлган аёлларга, ӯн тўрт ёшгача бӯлган боласини якка ӯзи тарбиялаётган шахсларга, ӯн саккиз ёшга тӯлмаган шахсларга, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронларига нисбатан қӯлланилиши мумкин эмас”лиги белгиланган.

Блогер Шабнам Оллашукуровани ҳибсга олишда ички ишлар органи ходимлари унинг ҳали 4 ёшга тӯлмаган эгизак фарзандлари борлигини ҳамда уларни якка ӯзи тарбиялаётганини инобатга олишмади.

Бундан ташқари, блогер ҳеч қандай қонун-қоидаларга хилоф иш тутмаган. Ӯзбекистон Республикаси Конституциясининг 33-моддасида фуқаролар ӯз ижтимоий фаолликларини Ӯзбекистон Республикаси қонунларига мувофиқ митинглар, йиғилишлар ва намойишлар шаклида амалга ошириш ҳуқуқига эгалиги аниқ ифодаланган. Шабнам Оллашукурова ва Ражабовлар оиласи ҳаракатларида қонунга хилофлик аломатлари йӯқ. Шундай бӯлса-да, Хоразм вилояти ички ишлар бош бошқармаси шоир Маҳмуд Ражаб ва унинг қариндошлари ҳамда блогер Шабнам Оллашукуровани йӯл қоидасини бузганликда айбдор деб топиб ҳибс қилди.

Дунёнинг ривожланган давлатларида ҳам митинг, норозилик намойишлари, ҳукумат идораларига қарши кӯча юришлари бӯлиб туради. Бундай “юриш”ларда биз намойишчилар ҳатто поездларни тӯхтатиб қӯйган ҳолатларни, автомобилларнинг серқатнов йӯлларини тӯсиб қӯйиш орқали ӯз норозиликларини билдирган ҳолларни оинаижаҳон, ижтимоий тармоқлар орқали кӯп кӯрганмиз.

Хуллас, давлат раҳбари томонидан “Адолат, адолат ва адолат, ҳақиқат, ҳақиқат ва ҳақиқат” деган шиор илгари сурилаётган бир пайтда эркин сӯз, ӯз фикрини эркин билдирган юртдошимизни руҳий касалликлар диспансерига қамаши Ӯзбекистонимизнинг имиджига салбий таъсир кӯрсатмасдан қолмайди. Шу боис Шабнам Оллашукурова зудлик билан озодликка чиқарилиши керак!

Рузибай Азимий (Ruzibay Azimiy)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube