Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Набижон Боқийнинг, Муҳиддинов Нуриддин Акрамович билан бўлган суҳбати

Набижон Боқийнинг, Муҳиддинов Нуриддин Акрамович билан бўлган суҳбати
05 Ekim 2019 - 18:19 'да юкланди ва 587 марта ўқилди.

…– Тушунарли, – деди Нуриддин Акрамович. – Мен 50-йилларда КГБ ходимларидан ҳукм ижро этиладиган жойларни кўрсатинглар деб талаб қилганман. Улар мени подвалга олиб тушган, каттагина битта хонани кўрсатишган. Цемент сувоқ қилинган, бетон хонага фақат эшикдан кирилади. Отув ҳукми шу ерда ижро этилар экан. Соқчи маҳбусни ўша хонага киритади, Ҳукм ўқиб эшиттирилади, махсус рота солдатлари эса ҳукмни ижро этади. Отиб ўлдирилган маҳбус цементланган полга йиқилади, жон беради. Қонга беланган уст-бошлари ечиб олинади. Жасад эса замбилда подвалдаги бошқа бир хонада жойлашган крематорий ўчоғига тиқиб юборилади. Минг даражадан юқори иссиқлик тўпланган, қип-қизил чўғдек қиздирилган пўлат ўчоқда жасад бирпасда бир ҳовуч кулга айланади-қолади.

– Наҳотки, Қодирий ҳам куйдириб юборилган бўлса!
– Нафақат Қодирий, отиб ўлдирилган ҳамма маҳбуслар куйдириб юборилган.

– Улар Ажинакўл ёнидаги қабристонга дафн этилган дейишади-ку?!
– Бундай миш-мишни ўша пайтларда ГПУ идорасининг ўзи тарқатган.

– Нима учун?
– Одамларни чалғитиш учун миш-миш тарқатилади. Агар Қодирий, Чўлпон, Фитрат каби миллат фидойилари куйдириб юборилди деган маълумот халқ орасига тарқалиб кетса, нима бўларди!

Ғазабланган оломон ГПУ идорасинин таг-туги билан қўпориб ташламасмиди?!. Эсингиздами, Париждаги Бастилия қамоқхонасини ҳам ғазабланган оломон-инқилобчилар ер билан яксон қилган.

– Тўғри, – дедим.
– Бор ҳақиқатни сиз билиб қўйинг. Эҳтимол, вақти-соати келса, ҳақиқатни одамларга айтиш мумкин бўлар…

– Демак, Қодирий қаерда отиб ўлдирилди деган масала аниқ бўлди.
– Шундай. Хўш, Қодирий бир кун олдин отилганми, бир кун кейинми?

– Бир кун олдин отилган бўлса керак, – дедим. – Чунки одамнинг Ҳаёти у пайтларда жуда қадрсизланган.

– Шундай-ку, лекин шўро ҳукумати ўз душманидан батамом қутилиш йўлларини яхши биларди… Сиз мантиқ бўйича фикр юритяпсиз. Бу соғлом мантиқ, оддий мантиқ. Лекин ҳукуматнинг мантиғи бошқача бўлган. Ҳукумат ўз душманини фақат жисмонан маҳв этиш билан чекланмайди, душманни маънавий жиҳатдан ҳам янчиб ташлашни истайди. Хўп, душманнинг жисми жони кудириб юборилади, аммо унинг ғояси озодликда қолиши мумкин-ку! Масалан, бирорта маслакдоши озодликда қолса нима бўлади? Маслакдош маълум муддат жим юради, қулай фурсат келган заҳоти устозининг ғоясини одамлар орасида тарқатиши ва шу йўсинда ҳукуматга қарши бўлган яширин мухолифатни шакллантириши мумкинми? Албатта мумкин. Шунинг учун ГПУ озодликда қолган ғоя уруғини ўсиб-униб чиқмасдан олдин юлиб олиши, уни ҳам йўқотиб юбориши лозим. Бунинг учун эса отувга ҳукм қилинган маҳбусдан максимал даражада қўшимча маълумот, информация олиши даркор. Қодирийни бир кун олдин эмас, аксинча, бир кун кейин отилишидан Ҳукумат манфаатдор эди. Қодирий қамоқда бир-икки кун ортиқроқ сақлаб турилса, Ҳукумат деярли ҳеч нарса йўқотмасди. Тўғрими?

Абдуҳамид Пардаев (Abdixamid Pardayev)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube