Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

АМИРЛАШКАР АЛИМҚУЛИ – ОЗОДЛИК ҲАРАКАТИ ЙЎЛБОШЧИСИ

АМИРЛАШКАР АЛИМҚУЛИ – ОЗОДЛИК ҲАРАКАТИ ЙЎЛБОШЧИСИ
05 Ekim 2019 - 18:23 'да юкланди ва 483 марта ўқилди.

Ушбу мақолани бошлашдан олдин анча мулоҳаза қилдим. Амирлашкар Алимқулдай тарихда ўчмас из қолдирган шахс тўғрисида ёзишнинг ўзига яраша салобати босди. Халқ озодлиги, миллат келажаги учун жонфидо қилган саркарданинг ҳаёти бугунги ёш авлод учун, айниқса, ёш ҳарбий кадрлар ва олий ҳарбий билим юртлари курсантлари учун ибрат мактаби бўлади. Қўқон хонлигининг олий ҳарбий қўмондони бўлган амирлашкар Алимқул хонлик ҳарбий иши тизимида туб ислоҳотлар олиб борган ҳарбий мутахассис сифатида тарихда ном қолдирган. Унинг ҳарбий соҳада олиб борган ислоҳотлари ва хонлик ҳарбий тузилмаларига татбиқ этган янгиликлари замон билан ҳамнафас ҳолда олиб борилганлиги сабабли ўрганишга арзигуликдир.

Алимқул Ҳасанбой ўғли (1831-32) Андижон вилояти, Қўрғонтепа тумани, Тоштоқ қишлоғида туғилган. Икки ёшида Алимқул отадан етим қолади ва шунда онаси Ширвонбиби Бужум қишлоғига, ҳозирда Қирғизистон Республикаси, Баткен вилояти ҳудудидаги қариндошлариникига кўчиб ўтади. Онаси Алимқулни акаси Мулла Дўстнинг тарбиясига топширади ва шу тарзда Алимқул олти ёшгача тоғасиникида яшайди. Ёш Алимқул Андижон мадрасасида, кейинчалик Қўқон хонлигида машҳур Аёз Махсум ўғли Махдум домла қўлида ўқийди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Шарқшунослик институтида тарихчи Муҳаммад Юнус бин Муҳаммад Аминнинг машҳур «Тарихи Алимқули амирлашкар» асари қўлёзмаси сақланмоқда. Алимқулнинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ушбу асар унинг вафотидан сўнг, фарзандлари илтимосига кўра ёзилган. Муаллиф Алимқулнинг яқин сафдоши, маслакдоши бўлган ва унинг деярли барча жанговар ҳаракатларида ва ҳаётининг сўнгги дақиқаларида ҳам ёнма-ён бўлган.

Асарда таъкидланишича, бир куни Андижон ҳокими Сўфибек катта тўй маросимини ўтказади. Ана шу тўйда ташкил этилган пойгаларда ва кураш мусобақаларида Алимқул ўзининг қўрқмас ва абжирлиги билан Худоёрхоннинг катта акаси, бўлғуси Қўқон хони Маллабекка ёқиб қолади. Бу воқеа тахминан 1847-48 йиллар оралиғида бўлиб ўтган. Шундан сўнг Маллабек Алимқулни ўз хизматига олади ва Алимқул унинг энг ишончли йигитларидан бирига айланди. Шу тариқа 16 ёшли Алимқул Қўқон хонлигида отлиқ-сарбоз сифатида ўзининг ҳарбий соҳадаги фаолиятини бошлайди. Оллоҳ инъом этган ақл-идроки, шижоати ва мардлиги туфайли орадан икки йил ўтиб, тахминан 1850 йилларда, 18 ёшли жасур йигит Маллабекнинг қўшинида юзбоши этиб тайинланди.

Амирлашкар Алимқул 1858 йилдан бошлаб то умрининг охиригача, яъни 1865 йилгача Қўқон хонлигида узоқни кўра оладиган, ҳарбий соҳага бир қанча янгилик ва ислоҳотлар олиб кирган амалдор сифатида давлат бошқарувида иштирок этган. Дастлаб 1858 – 62 йиллар давомида Маллабек қўл остида хизматда бўлган. 1862 – 63 йилларнинг суронли кунларида Бухоро амири Музаффарга Қўқон хонлигининг тобе бўлишининг олдини олган ва мустақиллигини сақлаб қолишга эришган давлат арбоби ва моҳир саркарда сифатида ўзини намоён этган.

Фарғона ҳудудидан Бухоро амири қувиб солингандан сўнг, 1863 йил 9 июль куни Марғилон яқинида Қўқон хонлиги тарихидаги муҳим қурултойлардан бири бўлиб ўтади. Қўқон хонлиги тарихида муҳим аҳамият касб этган бу қурултойда беш мингдан ўн минггача халқ вакиллари ҳамда Марғилон, Андижон, Ўш, Қўқон, Наманган ва Чустнинг уруғ бошлиқлари ва давлат бошқарувидаги машҳур шахслар иштирок этишди.

Фарғона тарихига оид кўплаб тарихий асарларда келтирилишича, 3-4 соат давом этган қурултой охирида Алимқул иштирокчиларга юзланган ва хонликдаги бетартибликларнинг барчаси халқнинг ягона ҳукмдор – хонни писанд қилмаслигидадир, шунинг учун сайлов йўли билан сайланган шахсни қонуний ҳукмдор деб тан олиш зарурлигини уқтирган. Шунда Қўқон хонлигининг кўзга кўринган уламоларидан бири Зиёвиддин Махсум ўрнидан туриб, Алимқул лашкарбошини Қўқон хони этиб сайлаш таклифини билдирган. Алимқул бу таклифни рад этиб, хонликка даъвогар шахс, давом этиб келаётган удумларга кўра, хонлар авлодидан бўлиши кераклигини айтган. Узоқ тортишув ва музокаралардан сўнг қурултой иштирокчилари хонликка Маллабекнинг ўғли Султон Саиднинг номзодини лозим деб топишди. Алимқулнинг ўзи ҳам айнан шу фикрда эди. Иштирокчилар Султон Саидни хон этиб сайлашди ва удумга кўра оқ намат устига ўтқизиб кўтаришди.

Султон Саид бор-йўғи 9 – 11 ёшлар атрофида, Алимқул лашкарбоши эса 32 ёшда эди. Алимқул лашкарбоши ёш хоннинг раҳнамоси сифатида хонликдаги ҳукумат бошқарувини ўз қўлига олди. Молиявий бошқарув, лавозимларга сайлаш, ҳаттоки, олий бош қўмондонни сайлашгача бўлган ваколатлар Алимқулнинг измига ўтди. Қурултой якунида иштирокчилар томонидан махсус шартнома қабул қилинди ва ҳужжатни хонликнинг машҳур уламолари, зиёлилари, амалдорларидан иборат қурултой иштирокчилари имзолашди. Шу кундан бошлаб Алимқул «амирул умаро», яъни амирлар амири мақомига эга бўлди. Хонликнинг бош лашкарбошиси лавозимидаги Алимқул зиммасига Россия империясининг мустамлакачилик юришларига қарши озодлик ҳаракатлари ва халқ қўзғолонларига бошчилик қилиб, курашлар олиб боришдек мураккаб вазифа тушди. Афсуски, ушбу озодлик учун бўлган жанг унинг ҳаётига зомин бўлди. 1865 йилнинг май ойида бўлиб ўтган бу кураш ва Алимқулнинг вафоти тўғрисида тарихчи Муҳаммад Солиҳхўжа домла Раҳим Қорахўжа ўғли ўзининг «Тарихи жадидайи Тошканд» асарида ёзган.

Воқеалар Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур даҳасидаги Дархон (Тархон – сайёд) ариғи ёнида бўлиб ўтган. Айнан шу ҳудудга Алимқул ўз лашкарини жойлаштирган, чор аскарлари эса Салор ариғидан ўтиб, улар билан юзма-юз жангга киришган.

Алимқул аскарлари душман томонга тўфанг ва замбараклардан тинимсиз ўқлар отиб, уч томондан кенгайиб, суворийлар ва ўқчилар томон тез суръат билан Назарбек қўрбоши қўрғончасидан ўтиб, Шўртепа тарафда, тепадан пастликка қараб тўхтаганлар. Рус аскарлари чекинишга мажбур бўлдилар. Мулла Алимқул амирлашкар жангда жонбозлик кўрсатган Жомадор тўпхонабоши, Ҳиндубача юзбоши, Хайрмуҳаммад афғон элликбоши, понсадғозилик Мирбобо понсадбоши ва уларнинг сарбозларини жасорати учун муносиб тақдирлайди.

Тошкент ҳимоячилари ғалаба қозонган бу жанг Алимқулнинг ҳалок бўлишидан бир кун олдин бўлиб ўтган эди. Кечқурун Алимқул барча лашкарбошилари билан йиғилиб, эртанги жанг режасини тузади. Эртасига шиддатли тус олган жангда душман томонга қарата олти замбаракдан ўқлар отилади, ҳимоячилар Салор ариғигача етиб келишади.

Тарихчининг гувоҳлик беришича, Алимқул амирлашкар катта кўчада душман билан жанг қилиб анча туриб қолади. Бироздан сўнг оғир яраланган Алимқулни табиб Асадуллабек елкасига олиб, ёрдам кўрсатишга шошилади. Қирилмос дарвозаси томондан «Ё отам!»лаб келган ўғли Шермуҳаммадбекни Алимқул ёнига имлайди, қулоғига нимадир деб, ўғли билан видолашади. Шундан сўнг амирлашкар Алимқулни жанг майдонидан олиб чиқиб, Тошкент ўрдасига олиб кетишади.

Шундай қилиб халқимиз озодлик ҳаракати тарихида муҳим из қолдирган мард ва жасур саркарда Алимқул амирлашкар ҳижрий 1281 йил зулҳижжа ойининг 19 кунида, милодий 1865 йилнинг 15 май куни Тошкент ҳимояси учун олиб борилган шиддатли жангларда мардларча ҳалок бўлди. У Ҳазрат Шайх Ховандтоҳур мозорига дафн этилади.

Зебо ХОЛБОЕВА, Ўзбекистон Қуролли
Кучлари давлат музейи экскурсоводи

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube