Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов ҳибсга олинди

Хоразмлик журналист Давлатназар Рўзметов ҳибсга олинди
05 Ekim 2019 - 18:30 'да юкланди ва 386 марта ўқилди.

“Озодлик радиоси”нинг хабар беришича, Пахтада мажбурий меҳнат масаласини ёритиб келган хоразмлик журналист, “Жамият” ижтимоий-сиёсий газетаси​ мухбири Давлатназар Рўзметов 5 октябр куни ҳибсга олинган.

Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманида яшовчи журналистнинг рафиқаси Ленинза Алиева бу ҳақда Озодликка маълум қилди.

– Бугун кундузги 11ларда уйдан чиққанидан ярим соат ўтар-ўтмас Урганч шаҳридан телефон қилиб, “мени органдагилар олиб кетаяпти”, деб айтди. Кейин унга боғланиб бўлмади, – деди журналистнинг турмуш ўртоғи.

Рўзметовнинг ҳибсга олиниши сабаблари Озодликка маълум эмас.

Хоразм вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати Озодлик мухбирининг Рўзметов борасидаги мурожаатини эътиборсиз қолдирди.

Ленинза Алиева ҳам турмуш ўртоғининг нега ҳибсга олингани ва унинг қаердалиги ҳақда маълумотга эга эмаслигини айтди.

– Хоразм вилоят ИИБсига бордим, билмаймиз, дейишди. Қўшкўпир тумани ИИБсидагилар ҳам шундай дейишди. Телефони ўчирилган, – деди Алиева.

Хоразм вилоятдаги оғриқли мавзуларни кўтариши билан таниқли Давлатназар Рўзметов ўтган йил октябр ойида “безорилик” айби билан 7 кунга қамалиб чиққан эди.

Журналист ўшанда касбий фаолияти учун жазоланганини айтган.

Рўзметов ўзининг Facebookдаги саҳифасида Ўзбекистонда бўлаётган воқеаларга фаол фикр билдириши билан машҳур бўлган.

Хоразмда икки ҳафта ичида учинчи ҳибс

Давлатназар Рўзметов ўз саҳифаси орқали 23 сентябр куни адолат излаб Тошкентга, ИИВ вазири билан учрашиши учун яқинлари билан Хоразмдан пиёда йўлга чиққан шоир ва журналист Маҳмуд Ражабнинг ҳаракатларини ёритган эди.

Журналист танишларидан бирининг иддаосича, юриш иштирокчиларига Урганч шаҳрида ташланган ва видеотасвирга тушган аёл 5 октябр куни Рўзметовга ҳам ҳужум қилган. Аммо, бу иддаони бошқа манбалардан текшириш имконсиз.

23 сентябр кунги юриш иштирокчиси Маҳмуд Ражаб ва унинг юришини ёритиб борган хоразмлик блогер Нафосат Оллошукурова 10 суткага қамалганди.

Маҳмуд Ражаб жазо муддатини ўтагач 3 октябр куни озод этилди.

Нафосат Оллошкурова эса 10 кунлик қамоқ жазосини ўтаб бўлганидан сўнг мажбурий тартибда руҳий шифохонага ётқизилди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот хизмати ҳозирга қадар хоразмлик журналист ва блогерлар Давлатназар Рўзметов ва Нафосат Оллошкуроваларнинг иши борасида баёнот чиқаргани йўқ.

Манба: ozodlik.org

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube