Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Алишер Соиповни ким ўлдирган? Жиноий иш қайта очилди

Алишер Соиповни ким ўлдирган? Жиноий иш қайта очилди
08 Ekim 2019 - 14:14 'да юкланди ва 825 марта ўқилди.

Ўш вилояти прокуратураси журналист Алишер Соиповнинг ўлдирилиши бўйича жиноят ишини қайта очди. Текширувлар 2013-йили тўхтатилган эди. Бу ҳақда марҳумнинг укаси Шоҳруҳ Соипов билдирди.

Сўз эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича халқаро уюшманинг (ИФЕХ) мувофиқлаштирувчиси Айнура Ешеналиеванинг маҳаллий матбуотга маълум қилишича, Соиповнинг ўлдирилиши бўйича иш 29-августда қайта очилган.

“Биз ҳар йили расмийларга ўлдирилган журналистларнинг очилмаган жиноят ишлари бўйича сўров жўнатиб турамиз. Алишер Соиповнинг иши бўйича сўровномани Бош прокуратурага 12-июлда жўнатганмиз, улар эса бизга 30-августда жавоб берди”, – деб билдирган Ешеналиева “Клооп” онлайн нашрига.

“Америка Овози” билан суҳбатда марҳум журналистнинг укаси қотилликка нима ва кимлар сабаб бўлгани ошкор бўлишидан умид қилаётганини айтди.

“12 йил аввал акамни ўлдирган қотилни топиш мумкин бўлмаса керак. Лекин нима учун ўлдиришган, қотилликка ким сабаб бўлган? Бизнинг оилага, жамоатчиликка бу ҳақда очиқ-ойдин маълумот берилишидан умид қиламиз”, – дейди у.

Шунингдек, у акаси ўлдирилган вақтда ёнида бўлган ягона гувоҳ, сиёсатшунос Иқбол Мирсаитов сўроққа олинишини талаб қилмоқда.

“Мана 12 йилдирки Мирсаитов биздан ўзини олиб қочади. Ҳатто бизга – Алишернинг яқинларига ҳам ўша кеча нима бўлганини, билганларини айтишни истамаяпти. Иқбол Мирсаитов 2010-йили бир мартагина судга келди. Унда ҳам фақат 15 дақиқага. Адвокатларнинг барча саволларига эса “еслолмайман” деб жавоб берган. Ҳеч йўқ тергов асносида Мирсаитов билан учрашишга ҳам тайёрмиз. Оиламиз уни нимададир айблашдан олис. Жабрланувчи қатори унинг ҳам фикрини тинглашни хоҳлаймиз. Акамнинг охирги дамлардаги аҳволи ҳақида билишни истаймиз”, – дейди Шохрух Соипов.

Алишер Соипов ўлдирилган кечада ёнида бўлгани айтилаётган Мирсаитов “Америка Овози” мухбирига ҳозирча бу ҳақда бирор изоҳ бермаслигини билдирди.

Алишер Соипов 2007-йили 24-октабрда Ўш шаҳрининг марказий кўчаларидан бирида отиб кетилган. 2010-йили журналистнинг ўлимида гумондор қатори фуқаро Абдуфарид Расулов қўлга олинган. Унинг автомобилидан Соипов отилган маркадаги тўппонча топилган. 20 йилга судланган Расулов икки йил ўтиб, Олий суд томонидан озод қилинган. Гумонланувчининг қариндошлари судга жиноят содир этилган куни у қариндошлари билан бирга тўйда бўлганини исботловчи видеокассета топширишган. Иш 2012-йили қайта очилиб, 2013-йили декабрда тўхтатилган.

Алишер Соипов “Америка Овози”, “Озодлик”, “ВВС”, “Фергана.ру” каби халқаро медиалар билан ҳамкорлик қилган. У асосан сиёсий, диний, инсон ҳуқуқлари мавзуларида турли мақолалар ёзган. Шунингдек, “Сиёсат” ҳафталик газетасига асос солган эди.

У 2005-йили Қирғизистондаги револютсияни ҳамда айни ўша йили юз берган Андижон воқеаларини яқиндан ёритиш орқали жамоатчилик назарига тушган.

Алишер Соипов отиб кетилганда эндигина 26 ёшда бўлган. Унинг ортида бир қизи қолган.

Марҳум журналист 2018-йили Андрей Сахаров номидаги “Мардлик учун” ордени билан тақдирланган.

Шунингдек, Соиповнинг исми Вашингтондаги “Неwсеум” ахборот музейига ёзилган. У ердаги мемориал дунё бўйлаб хизмат вақтида қурбон бўлган журналистларни хотирлаш учун очилган.

Манба: amerikaovozi.com

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube