Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Мен Мирзиёев бошқарувига кўмак қилмоқчи эдим….

Мен Мирзиёев бошқарувига кўмак қилмоқчи эдим….
08 Ekim 2019 - 15:28 'да юкланди ва 1375 марта ўқилди.

Бироқ президентнинг энг яқин қариндоши Инобат опага пора оқиб келувчи каналнинг мироби бўлганлиги учун ҳам Зомин туман ҳокими Абдуғаниевнинг қўли баланд келганмуш….

Хуллас, Президентни беаёв танқид қилиб юрган кунларимнинг бирида менинг доимий прописка борасидаги муаммомни “шесть секундда” ҳал қилиб қўйишди. Камига қизимга ҳам ҳорижга чиқишига изин беришди… Кейин, “Президентимиз ростанам адолатли сиёсат юргизиш тарафдори, халқимизни ёруғликка олиб чиқиш ҳаракатида опа, фаолиятингизни танқидий таҳлил қилиб кўринг” дейишди….

Ана шундан кейин мен мукка тушиб Мирзиёевнинг чиқишларини эшитишни бошладим. Илгари ҳечам эшитмасдим. Телевизоримни мусодара қилиб кетишганларидан кейин 8 йилдирки, телевизор кўрмасдим… МБларимни тежаш учун интернетда видео қидирмасдим…

Хуллас, ўтган йилнинг ноябрь охирларидан бошлаб интернетдан Мирзиёевни эшита бошладим.

Сўзларига диққат қилдим: бинойидек, қарасам, ростмана куйиб-пишаяпти.

Кейин мамакат раҳбарининг ижобий томонларини қидиришга тушдим: битта ўхшашлигимиз бор экан – шунча йил шаҳарда яшаб шевасини “сотмаган”, тилига содиқ қолган экан…. Шевасидан уяладиганлар озмунчами? Шаҳарни кўриши билан тили буралиб қоладиганлари қанча…. Хуллас, 2018 йилнинг декабр ойи бошларидан бошлаб менда аста-секинлик билан Мирзиёевга нисбатан ҳайриҳоҳлик уйғона бошлади. Мен одамларнинг сўзларига ишонаман.

Мирзиёевнинг ҳам куйиб-пишишларига ишониб, президентни қўллашга киришгандим. Мамлакат раҳбарини қўллаш деганларини мен бир журналист ўлароқ жойлардаги ўзибўларчиликни, ҳақсилик, жабру зулумни ёритиш, Мирзиёевга етказиш деб тушунибман… Мен ҳам орқа-олдимга қарамай ишга тутибман…. Бироқ бирортаси унақа эмас, ҳукуматга сидқидилдан хизмат қилиш мана бунақа бўлади: жамиятни турфа рангларда кўрсата олишни, воқеликларга ёлғон аралаштиришниям қойил қила билиш керак демабди, ургатмабди… Оқибатда Мирзиёевга кўмак беришга, у айтаётган жамиятдаги қусурларни очиб ташлашга қанчалик уринмай, менга нисбатан босимлар шунчалик ҳаддидан ошиб кетди…

Провардида ҳукумат идорасидагилар мен билан бирга мен муаммосини ёритган жабирдийдаларга нисбатан ҳам зулм ўтказиш амалиётини бошлаб юбордилар… Мен ёш адабиётшунос олим Акром Маликнинг ҳимоясига отлангандим. Бу ёш умр қамоқда увол бўлмасин дегандим… Бироқ, Мирзиёев ҳукумати аксини қилди…. Озодликка қўйиб юбориш тараддуди бўлаётган паллада Акромни яна менга қасдма-қасд олиб қолишди…. Акс ҳолда Акром Малик Кубатиндан ҳам олдинроқ озодликка чиқиши мумкин эди….

20 йилга қамалган бир МХХ подполковниги бор. Нодир Тўрақулов Ғуломовчиларни йиғиштираётган пайтида ўзининг, ҳамтомоқларининг ўрнига орқаси йўқ, камбағалнинг бир боласини рўйхатларга тиркаб, тиқдириб юборган…. Бу йигитнинг – собиқ МХХ подполковниги Баҳромжон Сувоновнинг дардларини интернетга оз мунча олиб чиқдимми?…

Навоийнинг Нуротасида яшаган Комилжон Эргашев бундан 10 йил илгари адашиб Туркияга чегарани бузиб, ўтиб кетган экан. Бор йўқ гуноҳи ёт юртда 5 боласини боқиш бўлган…. Президентнинг “Қайтинглар” деган сўзидан қувончи кўксига сиғмай қатган шўрлик Комилжоннинг бўйнига терговчига пора беришни истамаганлиги учун ҳам минг битта айбларни илиб 18 йилга қамаб юборишди. Тўғри, бу йигит мутлақо бегуноҳ эмасди. Бундан 10 йил илгари чегарадан ноқонуний Туркияга ўтиб кетганди холос… Негадир, Мирзиёев ўзининг чақириғига биноан ишониб келганларга ҳам шафқат нималигини билмади. Комилжоннинг бегуноҳлигини айтиб, Худонинг зорини қилдим…. Фойдаси бўлмади. Туркияда ишаганлиги сабабли ҳам ҳукумат балки унинг Муҳаммад Солиҳга алоқаси бўлган деган ўринсиз шубҳада умрини хазон қилгандир, эҳтимол… Бироқ бу қишлоқнинг содда йигити ҳатто шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ билан Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг ҳам фарқига бормайди… Иккисини битта одам деб билади….

Ҳоким томонидан таланган Шаҳрихонлик фермер Маҳбуба опани, шўрлик Назиржонни ҳимоя қилгим келганди… Етиштирган ғалла ҳосилини ҳокимтўра ери билан бирга қўшиб ноқонуний тортиб олганди… Мен бу фермерларнинг изтиробларини интернетга олиб чиқдим. Бироқ яна акс натижа берди. Фермерларга нисбатан босим кучайиб кетди… Уларга жиноят иши очиш таҳдиди-ла қутқу солинди…

Бу балоларнинг қай бирини гапирасиз? Адо бўлмайди…

Кейинги ҳимоям 40 йиллик ҳовлиси ҳоким томонидан тортиб олиниб 4 нафар бойваччага сотиб юборилган Зоминлик Нишонбой Худойбердиевнинг бошига тушган кулфатларга қаратилганди… Мен содда Зомин туман ҳокими Алишер Абдуғаниев президентнинг севимли опаси Инобат опанинг энг ишонган югурдакларидан бири эканлигини эшитган бўлсам-да, эътибор бермадим… Менга Алишер Абдуғаниев кимнинг эркатойи эканлигини айтиб келишди: “Жонингиздан тўйганмисиз? Алишернинг кимлигини биласизми? У музофотда прокурор, ҳоким, бош шифокор, солиқ бошқармаси ва идораси раҳбари, Ички ишлар мулозими каби амалларга ўтиришни истаб, қора дипломати тўла долларларни кўтариб чопиб юрганлар билан президентнинг энг яқин қариндоши Инобат опанинг ўртасида даллол вазифасини ўтовчи энг ишонган югурдаги, пора оқиб келувчи каналининг мироби бўлади. Эсингиз жойидами?

Сизни Мирзиёев кечирсаям, ишончли одамига ҳамла қилганингизни Инобат опаси кечирмайди. Жуворманг бўлиб кетасиз!” дейишганди…. Ишонмагандим.

Жамиятни тозалашни президентнинг атрофидан, қариндошларидан, яқин одамларидан, у туғилиб ўсган тумандан, Мирзиёевнинг вилоятидан бошлаш керак деб керилибман…. Мана оқибати. Мени огоҳлантирганларидек бўлиб чиқди. Мени ўғирлашди, ҳаётимга таҳдидлар кўламини кучайтиришди, асоссиз жиноят иши қўғатишди…. Айни дамда қамоқ таҳдиди билан қутқу солишмоқда… Мирзиёев салтанатини коррупциядан тозалаш борасидаги уринишларим мана шундай босимлар билан якун топди…

Ўзбекистондаги коррупцияга қарши курашларимнинг оқибати ё қамоқ, ёки Урлаева каби руҳий касалликлар шифохонаси билан ҳотима топиши мумкин…. Эвазига коррупция каналининг мироби бўлмиш Зомин туман ҳокими Алишер Абдуғаниев президентнинг опаси Инобат опанинг қўллови билан яқин кунларда Сирдарё вилоят ҳокими даражасига кўтарилиши кутилмоқда…

Ўзи ҳаётимдаги аччиқ сабоқлардан келиб чиқиб, мамлакатда кимки жамиятни коррупциядан, ҳақсизликлардан тозалашга киришгудек бўлса, ҳаёти чилпарчин бўлаётган , босимлар остида қолаётган тақдирдошимнинг биттага кўпаяётганлигига ачиниб кетаман…. Мен Мирзиёев бошқарувига кўмак бериш мақсадида мамлакатда илдиз отиб кетган порахўрликка барҳам бериш йўлида кураш олиб борган бир инсон сифатида айнан президен қариндошларининг коррупцион тизими қурбони бўлдим…

Навбатдаги схемалари ҳақида кейинроқ….

Малоҳат Эшанқулова

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube