Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА: МУҲАММАД СОЛИҲ МЕНДАН ЭМАС, МЕН МУҲАММАД СОЛИҲДАН ФОЙДАЛАНГАНМАН АСЛИДА….

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА: МУҲАММАД СОЛИҲ МЕНДАН ЭМАС, МЕН МУҲАММАД СОЛИҲДАН ФОЙДАЛАНГАНМАН АСЛИДА….
09 Ekim 2019 - 16:14 'да юкланди ва 894 марта ўқилди.

Бугун асл ҳақиқатни айтишнинг фурсати етди…

Очиғи, бу мавзуда гап очмоқчи эмасдим.

Бироқ Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари, айниқса, милиция томонидан ёлланган (фоҳиша десам, қўполроқ чиқади, шавқатсизлик қилган бўламан) енгилтабиат (дея қолайлик)ли аёлларнинг ўринсиз айбловлари, туҳматлари жонга тегиб кетди…

Нега тап тортмасдан суюқ оёқ хотинларнинг демоқдаман?

Негаки, мен Ўзбекисонда, ЎзМТРКда 21 йли давомида айнан мана шу жараёнларнинг ичида қайнадим. Келинг, аввало, Ўзбекистон куч ишлатар тизимлари фоҳишаларни қай тариқа буйсундириб олиш “санъатиг”а тўхталсак.

Хуллас, қисқа қилиб айтганда, Ўзбекистондаги кучишлатар тизимлари фоҳишаларни ўзларига бўйсундириб олишларидан олдин, уларни “ихтиро”
қиладилар.

Кимларни?

Енгилтабиатлиларни, суюқоёқларни, фоҳишаликка, енгил ҳаётга мойлларни қидиришади, топишади, “кашф” этишади. Яъни, кабутарни қўлдан дон чўқишга ургатганлари каби, тирикчилиги учун танасини сотиш ортидан кун кўриб юрганларни овлашади, яъни ёлланма “мижоз” юбориб, олдин енгилтабиат аёлнинг “ички олами”га обдон “сайру саёҳат” қилишади… Ҳамма енгилтабиатли хотинларни ҳам эмас. “Пичоққа соп бўладиганларини!”

Хуллас, аслида ўзини оммага оппоқ қилиб кўрсатиб юрган енгилтабиат аёлнинг тўшагига ўз “мижози”ни киритиб юборган махсус хизмат ходимлари ана шу лаҳзадан ўзларининг энг жирканч режаларини амалга оширишни бошлашади: аввалига олдиндан тайёрлаб қўйилган камерида суюқоёқ хотиннинг наҳс босган тўшакдаги шармандали ҳолати тасвирга олинади….. Шу билан дон чўқимоқчи бўлган кабутарча қафасга тушади-қўяди!

Кейин бу овнинг ортидан “ахлоқ милицияси” кириб келади. Енгилтабиат қизгинага қойилмақом қилиб олинган ўзи ҳақидаги парнографик саҳналар намойиш этилади, шарманда қилиш билан қўрқитилади…. Учига чиққан фоҳишалар маликаси ҳам ўзбек аёли, бунингдек шаримсорликни кўтара олмайди, унинг ҳам эсини таниб қолган фарзанлари бор…. ундан кўра “ахлоқ милицияси”нинг айтганларига кўниб қўя қолади. Акс ҳолда ўзини нафақат шармандалик, балки қамоқ кутишини ҳам, қолаверса, “бозори” касод бўлишини ҳам билади.

Худди мана шу тариқа Ўзбекистоннинг куч ишлатар тизимлари мамлакатда суюқоёқлардан иборат шантажчи, туҳматчи, ҳужумчи, ҳолисликка яровчи, гувоҳликка ўтувчи троллар армиясини яратади, бир оғиз сўз билан айтганда “фас” деса, ҳукуматга ёқмай қолган одамларнинг илигини ғажишга шай урғочи кўппаклар галасини вужудга келтиради…. Бу урғочи итларнинг мамлакат ичкарисида ўз “ҳунари” – фаҳш ишлари билан шуғулланишларига бемалол қўйиб беришади, кези келганда, милициянинг ўзи унингдек суюқоёқларнинг фаолиятига “криша”лик қилади, тепадан меҳмонлари келиб қолгудек бўлса, фоҳишаларнинг хизматидан ҳам анча-мунча текин фойдаланиб ҳам туришади….

Бу эртак эмас.

Бу 30 йиллик журналист суриштирувларим ортидан қўлга киритган фактларим – ҳақиқатларим.

Хуллас, куч ишлатар тизимларининг комига тушган енгилтабиат аёлларни инсофга чақираман деб овора бўлиб ўтирманг, фойдаси бўлмайди. Негаки, уларнинг жони “ҳожалари”нинг қўлида бўлади: парнографик тасвирлари тарқалса, тириклай ўлади. Ахир уларниям ўйнашдан орттирган бўлсаям, гарчт отаси кимлигини ўзиям аниқ билмаса-да ўғли, қизи – ақлини таниб қолган дилбандлари бор, ахир!

Хуллас, ўзбек милицияси ана шунингдек қапқонга тушиб қолган фоҳишалар “армияси”ни интернет оламида Муҳаммад Солиҳни бадном қилишга сафарбар этган. Энди нимаям қиласиз энди! Рақиб дегани, ёв дегани мард бўлмаганидан кейин шу-да! Фоҳишаларнинг наҳсга ботган тўшаги каби жирканч, ифлос усуллардан
фойдаланиш уларнинг касбу кори! Рақибининг курагини жирканч усуллар билан ерга теккизишдан ҳузур қилади улар… Ўша суюқоёқ аёлларнинг ўзи ҳеч балониям билмайди. Нари борса, ўрта мактабни битта туғиб қўйиб, зўрға тамомлаган. Бироқ, “ҳожалари”нинг кўрсатмаси билан гоҳи ғиншишади, баъзида аккиллаб қолишади, ўқтин-ўқтин ҳуруб ҳам қўйишади….

Мен “тролбачча” санайдиганлардан бири ҳам интернетнинг фейсбук тармоғида яқингинада 10 суткалик қамоқдан кейин руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган 2 нафар 3 ёшга тўлмаган эгизакларнинг онаси Нафосат Оллашукурова (Шабнам) ҳақида фикр юритаркан Туркияда истиқомат қилаётган шоир ва сиёсатчи, мухолифат намоёндаси Муҳаммад Солиҳга маъломат тошларини отиб қолди: “… У (Нафосат) нега одамларга ёрдам беради? Чунки у шунинг орқасидан пул топади. Ва бундай аёлу эркаклар орамизда купчиликни ташкил қилади. Бугун лоқайд бӯлсак эртага Нафосатларнинг сафи кенгаяверади. Чунки одамлар яхши яшашни исташади….Ва Салай Мадаминовдақа ғараз ниятли одамлар Нафосатдақаларни ёллайверади,ишлатаверади” дея фол очади сингилчамиз….

Бу ёлланма “жангчи”нинг кимлигини айтмай қўя қолай, шусиз ҳам ўзингиз билиб олдингиз. Қўлимда бу аёлнинг қаро ўтмишига оид бир эмас, учта суд қарорлари мавжуд. Бироқ ҳозир гап бу ҳақда эмас…

Умуман олганда интернет тармоқларида Нафостанинг бугунги ҳолга тушиб қолишида Муҳаммад Солиҳни кўр-кўрона қоралашга зўр бериш борасида фатво олганлар бисёр, бу “шарафли” юмишга бутун бир троллар десанти ташланган. Шу боис ҳам бу масалада ғолиб битта – ҳукумат идоралари амалдорлари бўлиб қолмоқда. Ваҳоланки, асл муддао ҳам ана шундай эди…

Маҳмуд Ражабга қарши ғайриқонуний жиноят иши очиб, бутун бир оиланинг ҳаловатини бузган ва адолатсизликларининг ортидан Ражабовларнинг жонларини ҳиқилдоғига келтирган ҳам ҳукуматнинг ҳақсизлиги, Маҳмуд Ражаб оиласини кўчага олиб чиққан ҳам ҳукуматнинг ўзи, зуғуми, Нафосат ва Маҳмуд Ражабни 10 суткага қамаган ҳам, Нафосатни мажбурий тарзда жиннихонага ётқизган ҳам ҳукумат аёнлари бўлди. Бироқ, барча ҳақсизликларнинг бошида, қошида туриб-да бугун сувдан қуруқ чиқиб кетишга уринаётган ва интернет тармоқларида тайёрлаган тироллари кўмагида барчасига Муҳаммад Солиҳни балогардон қилишга интилаётган ҳам ҳукумат “қироллари” бўлса, мухолиат лидерига лой чаплашга уриниш амалиётида ҳам ана шу ҳукуматнинг ўзи ягона яловбардор бўлиб қолмоқда….

Виждонан айтганда, шоир ва сиёсатчи айбсиз абдор бўлиб қолмаслиги учун ҳам вазиятни яқиндан кузатиб борган шахс сифатида воқеликка ойдинлик киритсам дегандим. Бироқ, энг аввало, оғзига кучи етмаганларнинг бедарвоза лаб-лунжларига қақмоқ бўладиган бир ҳақиқатни айтишни истардим: “Муҳаммад Солиҳ Ўзбкистон ичкарисидагилардан фойдаланади, қурбон қилади, эргаштиради, оқибатда, аросатда, аро йўлда қолдиради” деган иддаоларни илгари суришни хуш кўрадиган тролларга айтмоқчи бўлганим, тушунинг, Муҳаммад Солиҳ мендан эмас, мен Муҳаммад Солиҳдан фойдаланиб келганман!

Журналистга нима керак ўз сўзини айта олиши учун минбардан бошқа?

Мен ҳақни айтаман деб Ўзбекистон матбуотидан бадарға этилдим. Бироқ мен журналист сифатида ўлсам ҳам ўз сўзимни айтиб ўлишим жоиз эди. Бунинг учун менга аудитория, минбар керак эди! Хўш, бу нарсани ўз юртимдан, Ватанимдан тополмасам нима қилишим керак эди? Ёзганларимни “Дунё ўзбеклари”га ҳам юбориб кўрдим, бошқасигаям….. Маҳаллий сайтлар эса номимни эшитиши билан энсасини қотиришарди… Айрим сайтлар то “ҳожа”ларидан изин олгунларига қадар “қайноқ” хабар аллақачонлар “совуб” бўларди… Илимиқ ошни ким ҳам ичарди?… Шу маънода “uzxalqharakati.com” сайти менга ўзимни қийнаётган,
халқимни хўрлаётган муаммоларни айта олишим учун йиллар давомида ўз саҳифасидан минбар бериб келди.

Тўғри, ўртада бир сайт билан ҳамкорлик қилишга уриниб кўргандим, бироқ ҳақ тўлаш ўрнига менинг фикрлашим, ёзишим юзасидан кўрсатма бериши , ўйларимга ҳожалик қилишга уриниши, мамлакат ичкариси ва ташқарисида ким билан гаплашишим мумкину, кимлар биландир сўзлашишимга таъқиқ қўйиши, менинг ўрнимга ҳаракатларимни ҳал этишга тиришиши менга ёқмади…. Бу одамларнинг Каримовдан нима фарқи бор деб ўйладим… “Магарки мен бировнинг кўрсатмаси билан атрофимдагилар билан дўсту душман бўладиган бўлсам, бунақанги инсон ҳақларининг, бунақанги демократиянинг нима кераги бор менга?” дея ғазабландим….

Мамлакат ичкарисида “Анавининг одами”, “Манавининг одами”, “Бу ташкилотдан”, “У ташкилотдан”, “Ҳукуматнинг ходими” деган гап йўқ мен учун. Шусиз ҳам миллат минг бир бўлакка бўлиниб бўлди. “Бўл ва бошқар” тактикаси ғолиб келди!… Менинг наздимда мамлакат ичкарисида Каримов режимининг, диктатурага, тоталитар давлатчиликка асосланган тузумнинг қурбонлари, жабирдийдалари бор холос… Мен одатда одам ажратмайман, табақаларга бўлмайман, ташкилот, гуруҳбозлик, буларнинг барчаси нисбий тушунчилар менинг учун…. Бошқасини билмайман… Менинг назимда фақат одамлар, яхши ва ёмонлар бор холос…

Хуллас, uzxalqharakati.com сайти мен билан мулоқотга криишмасдан, ортиқча “условия”ларини қўймасдан, ёзганларимга “тиғ” теккизмасдан, қандай ёзган бўлсам, шундайлигича, муаллифлик фикрларимга доҳил қилмадан халққа етказувчи ягона минбар сифатида энг яқин ҳамкоримдан бирига айланди…. Шу маънода, иккиланмасдан айтишим мумкинки, Муҳаммад Солиҳ мендан эмас мен Муҳаммад Солиҳдан, унинг менга яратиб берган минбаридан фойдаланиб келганман. Шу боис ҳам ким бўлишингиздан қайтъий назар “Муҳаммад Солиҳ Малоҳатдан фойдаланди” деган чучимал фикрингизни айтманг, менинг ўрнимга гапирманг, менинг ўрнимга хулоса чиқарманг…

Демоқчи бўлганим, худди шунингдек, “Солиҳ Маҳмуд Ражабдан фойдаланди”, “Шабнамни шу йўлга бошлаган Солиҳ бўлади” дея фол очишни ҳам йиғиштиринг, ўзгалар номидан гапиришдан тийилинг, Вангаликка кўпам даъво қилаверманг.

Сиз қаердан биласиз, Муҳаммад Солиҳ Маҳмуд Ражабнинг “Тошкентга юриши”ни тўхтатишга урингандир эҳтимол?

Мен билган фактлар ана шу ҳақиқатларлардан дарак бермоқда-ку!

Далил истайсизми?

Мана ўша далил:

(давоми бор)

Малоҳат ЭШОНҚУЛОВА

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube