Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

АПОЛИТИЗМ ХАСТАЛИГИ

АПОЛИТИЗМ ХАСТАЛИГИ
12 Ekim 2019 - 13:00 'да юкланди ва 879 марта ўқилди.

Сўнгги пайтларда халқнинг сиёсатга бефарқ бўлиб қолаётганига ягона сабаб – унинг диндорлиги, қабилидаги гап-сўзлар кўпайиб кетди. Бундай гаплар шундай қарорли равишда ва шу қадар кўп такорланаяптики, ўлкамиздаги аҳволдан хабари бўлмаган одам, “бу мамлакат роса сиёсатчиларга тўла экан-у, шу қолоқ диндорларгина кўпчиликдан ажралиб, худбинларча ўз икир-чикирлари билан овора бўлиб ётган экан”, деган фикрга келиши аниқ.

Масжидга бориш билан “сиёсийлашув”нинг бир-бирига тескари пропорцианал эканлиги ҳақда ўзбеклар ичида кенг тарқалган фикр – янглишдир. Ўз маишатидан, ҳузуридан бошка нарсани ўйламайдиган “секуляр”, “лойиқ”, “дунёвий” бир ароқхўрнинг ва ёки майиший бузуқ бир ижтимоий паразитнинг (улар жамият тараққиёти учун ҳеч нарса қилмайдилар) масжидга қатнайдиган бир одамдан кўра кўпроқ “сиёсийлашган” бўлиши ҳақидаги фараз ва тахминлар кулгулидир. “Халқ жомега қатнагани учун сиёсатдан узоқ” деган алмисоқдан қолган тушунча, “дин афюндир”, деган марксистик ақида хали-бери ўзбекларнинг миясидан чиқадиган кўринмаяпти.

Аполитизм факат диндорларга эмас (зотан, диндорлар аҳолининг жуда оз қисмини ташкил қилади) бутун жамиятимизга теккан хасталикдир. Ўзбекистонда биронта сиёсийлашган сиёсий арбобни, сиёсийлашган зиёлини, сиёсийлашган тадбиркорни ва ёки бошқа бир касб эгасини топиш мумкинми? Йўқ, албатта. Шундай экан, ҳатто “сиёсатчилар”нинг ўзи хам сиёсатдан ташқари бўлган бир жамиятда моҳиятан доим сиёсатдан бир оз узоқ бўлиши керак бўлган динни ва диндорларни айблайверишда бир мантиқ борми?

Албатта, диндорлар ўз сиёсий пассивлигини диний ақидалар билан оқлаши мумкин, аммо бу — динга, диндорликка қарши курашишга сабаб бўлолмайди. Агар бу нарса шунга сабаб бўлса, худди шундай шаклда «ўз бола-чақасининг тинчлигини ўйлаб” сиёсатга аралашмаётган косибнинг, деҳқоннинг, зиёлининг, ишбилармоннинг ва ҳатто давлат мансабдорининг ва ёки бошқа касб эгаларининг ҳам сиёсий фаол бўлишига халал бераётган нарсага, яъний, уларнинг “бола-чақаси”га қарши ҳам тарғибот олиб боришга тўғри келади.

Умуман олганда эса, «сиёсатга аралашмай турган» диндорни худди шундай сиёсий пассив вазиятдаги косиб, деҳқон, зиёли ва ҳатто давлатнинг “йирик сиёсий арбоблари”дан кўра анча сиёсий фаолроқ дейиш мумкин. Юқорида зикр этилган касб эгаларидан фарқли ўлароқ, диндорнинг жамиятга нисбатан тутган «позицияси» ва дунёқараши бор ва уни жиддий олмаслик мумкин эмас. Хуллас, муаммолар хакида гапиришдан олдин ҳар ким аввало, ўз дўпписини хонтахтага қўйиб, муаммоларнинг илдизлари ҳақида бир оз мулоҳаза юритгани ва шундан кейингина уни бошқалар билан баҳам кўргани маъқул.

Мақсуд Бекжон

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube