Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

МЕН ҲАМ ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАРНИ КЎРГАНМАН

МЕН ҲАМ ЎЗГА САЙЁРАЛИКЛАРНИ КЎРГАНМАН
13 Ekim 2019 - 19:05 'да юкланди ва 1023 марта ўқилди.

1-курс талабаси эдим. 18 йил асфальт кўрмаган, аммо тақдирнинг лутфи билан бирдан Тошкентдай шаҳри азимга келиб қолган ғўргина бола эдим. Бир куни Қўйлиқдаги мостнинг тагидан ўтаётсам, кимдир мени таъқиб қилаётгандек бўлди. Қарасам… қаршимда ўчар ликопча турибди. Тилим ҳам келмай, оёғим ҳам юрмай қолди. Шу пайт ликопчадан бир аёл тушиб, сал наридаги бетонга бориб ўтирди. Кейин менга қараб:
– Ҳой Жуманазар… э, узр, ҳой Алишер, буёққа келинг, – деди. Шу пайт беихтиёр оёқларим юриб кетди. Бордим.
– Ишгами, дам олишгами? – деди.
– Нима?
– Ишгами, дам олишгами, деяпман, ҳарип?
Мен ўзга сайёраликнинг гапини ростдан ҳам тушунмаётган эдим. Нуқул устидаги кийими билан қўлидаги сигаретига қарардим. Шу пайт иккита эркак пайдо бўлди. Иккаласиям формада эди.
– Ҳужжат борми? Бу қизни қаерга олиб кетяпсан?
– Мен… ҳужжат… студенческий билетим бор, – дедим.
– Биз билан кетасан! – деди икки эркак.
– Қаерга?!
– Бизнинг саёрага!
Учар ликопчага чиқдик. Ҳалиги хоним ҳам қўшилди. Мен нима бўлаётганига тушунмасдим. Ликопчамиз бир бекатча учиб, қўнди. Биз бир идорага кирдик. Мени коридорда қолдириб, икки эркак хоним билан бир хонага кириб кетди. Бироздан сўнг учаласи ҳам қайтиб чиқиб, хонага мени киритди. Хонада иккита подшо бор экан.
– Тўғри юрсанг ўласанми? – деди бирови.
– Мен нима қилдим? – дедим аранг.
– СПИД бўлиб қолсанг нима қиласан?
– СПИД?! Нима у ака? – дедим.
Подшоларнинг иккинчиси тилга кирди:
– Нима қиласан буни довдиратиб, бор, чиқ!
Ташқарида ҳалиги икки эркакнинг бири кутиб турган экан.
– Сени кожныийга олиб бораман, – деди.
– Нима у?
– Касалхона!
– Ака, менга рухсат беринг, мен ўзи бозорга картошка-пиёз олгани келувдим…
Эркак нусха ҳеч жавоб бермайди. Охири дардини айтди:
– Хўп, қанча пулинг бор?
Ёнимдагини бор пулни чиқардим. Эркак лабини бурди.
– Бу хонадаги подшоларнинг биттасига ҳам етмайди, – деди пўнғиллаб.
Менинг эса бор-будим шу эди. Шуни ҳам олиб қўйди. Картошка-пиёз ҳам сабил қолди.
Энг қизиғи, ўша ўзга сайёралик хоним ва ходимларни кейин ҳам мостнинг тагида кўўўўп кўрдим. Лекин ўзим шу мостнинг тагидан ўтмайдиган бўлдим.

Алишер Назар

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube