Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИГА СОВЧИ ҚЎЙГАН ОЗАРБАЙЖОН МАЛИКАСИ

ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИГА СОВЧИ ҚЎЙГАН ОЗАРБАЙЖОН МАЛИКАСИ
16 Ekim 2019 - 20:15 'да юкланди ва 569 марта ўқилди.

Cултон Жалолиддин Мангуберди 1225 йил бир пайтлар Хоразмшоҳлар мулки бўлган Шимолий Эрон ва Озарбайжон ҳудудларини эгаллаш мақсадида шу ўлкаларга юриш бошлайди. Бу ўлка – Озарбайжон ва Арроннинг сўнгги отабеги (ҳукмдори) Ўзбек (1211-1225) мамлакатни бошқаришни ўз ҳолига ташлаб, майхўрлик, айш-ишрат билан машғул бўлди. Давлатни эса унинг хотини, Ироқ ҳукмдори бўлган охирги салжуқий султон Туғрул ибн Арслоннинг (1176-1194) қизи бўлган малика Табриздан туриб бошқараётган эди.

Табриздан Султон томонига келиб қўшилган айрим саркардаларнинг таклифига кўра, Жалолиддин Табризга қарши юриш бошлайди ҳамда қалъа ҳар томондан ўраб олинади. Малика ҳукмдор барча мудофаа чораларини кўриб, қалъа буржларини мустаҳкамлаш, озиқ-овқат заҳираларини қамал ҳолатига тайёрлаш каби чораларни кўради. Тарихий манбаларнинг гувоҳлик беришича, душман қўшини куч-қудратини чамалаш мақсадида қалъа деворига чиққан малика Султон Жалолиддинни кўриб, унга ошиқ бўлиб қолган. Табриз қамалининг еттинчи куни малика бир гуруҳ элчиларни Султон Жалолиддин қароргоҳига юборади. Элчилар Султонга малика ўзи, одамлари, мол-мулки учун омонлик сўраганини, Хой шаҳри (Жанубий Озарбайжондаги ўрта аср шаҳри) ўзига берилиши шарти билан Табризни Жалолиддинга беражагини билдиради. Шу тариқа, музокаралар натижасида 1225 йил 25 июлда Табриз Султон Жалолиддин томонидан эгалланади. Султоннинг иккита хос мулозими – Тожиддин Қилич ва Бадриддин Ҳилолни малика муҳофазаси учун юборилади. Улар маликани мулозимлари, яқинлари, канизаклари, мол-мулки билан Хой шаҳрига кўчиради. Жалолиддин эса Табризга кириб, бу ерда ўз бошқарувини ўрнатади.

Султон Табризда пайтида унинг ҳузурига Хой шаҳрида турган мазкур малика номидан бир гуруҳ аёллардан иборат элчилар келишган. Улар маликанинг Жалолиддинга турмушга чиқиш нияти борлигини ва эри, отабек Ўзбек билан ажрашганлигини билдиришган. Султон бир шарт билан – агар малика эридан ажралганлигини исботласа, унга уйланишга розилигини билдирган.

Табризга яқин бўлган ҳудудлар, хусусан, Варзукон қозиси ҳам отабек Ўзбек маликани талоқ қилганлиги ҳақидаги гапларни тасдиқлашади. Бу тасдиқлар маликанинг ташаббуси билан ташкил этилганми ёки ҳақиқатан шундай бўлганми, бу ҳақда билиш бир оз мушкул. Лекин нима бўлганда ҳам Табриз қозиси бўлган фақиҳ (фиқҳ олими) Иззиддин ал-Қазвиний отабек Ўзбек ва маликанинг эр-хотинликдан чиққанлиги тўғрисидаги ҳукмни эълон қилади. Шундан кейин Жалолиддин Озарбайжон маликасини ўз никоҳига олади. У маликага тўй совғаси сифатида Хойдан ташқари яна икки шаҳар – Солмас ва Урмияни атроф қишлоқлари билан бирга мулк қилиб беради.

А.Т.ЗАМОНОВ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube