Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Комилжон Отаниёзовнинг отаси — шоир, хаттот ва мударрис

Комилжон Отаниёзовнинг отаси — шоир, хаттот ва мударрис
18 Ekim 2019 - 22:39 'да юкланди ва 427 марта ўқилди.

Боболаримиз меросига янгича нигоҳ билан қараб баҳо бериш имконияти, сўз эркинлиги ҳаётимизга истиқлол нурлари билан кириб келди. Зеро, Муҳаммад Раҳимхон иккинчи — Феруз (1865 — 1910) даври адабиёти намояндалари ҳаёти ва ижоди мустабид шўро ҳукмронлиги даврида минг бир ҳадик билан ўрганилар эди. Эндиликда, Баёний, Лаффасий, Бобожон Таррох Ходим тазкираларини, шарқона маънавият, адабиёт ва санъатни тожу тахтдан устун қўйган Муҳаммад Раҳимхон иккинчи — Феруз шахсияти ҳақидаги хотираларини ўқиб ҳайратланмоқдамиз.

Ўн тўққиз ёшидаёқ тахтга ўтирган Феруз ниҳоятда хушсурат, шоирона кайфияти жўш уриб турган йигит бўлган экан. Огаҳий ёш шаҳзоданинг мумтоз ғазаллар ўқиб, қаттиқ таъсирланганлигини кўп ёзган. Тарихнавис, шоир Муҳаммад Юсуф Баёний “Шажарайи Хоразмшоҳий” номли асарида уни сарой атрофига салкам қирқ нафар қаламкашни тўплаб, уларга ҳомийлик қилганини ёзган. Хаттот ва шоир Бобожон Таррох Ходим Феруз ҳузурида 1900-1910 йиллар мобайнида хизматда бўлган. Унинг кўчириб ёзган қўлёзма баёзлари ЎзФА Шарқшунослик институтининг қўлёзмалар фондида сақланади. Бу хаттот саройнинг ички ҳаётини ўз кўзи билан кўрган, ўша давр шоирларини яхши билган. Умрининг охирида “Хоразм навозандалари” номли хотира китобини ёзиб, унда ўттиз бир нафар шоир ҳақида ҳикоя қилган. Қўлимиздаги ушбу қўлёзмани синчиклаб ўрганиш жараёнида Отаниёз охун Ниёзий ҳақида ноёб бир ҳужжат топилди. Бу нодир “Шаҳодатнома” шоир ва аллома Отаниёз охун Хўжаниёз ўғли Ниёзийнинг 1922 йил 18 июнда Муҳаммад Раҳимхоннинг Кўҳна Арк олдидаги мадрасасига мударрис қилиб тайинлангани ҳақидадир.

Ўша даврда маориф-маданият нозирлигида авқоф шўъбаси мудири бўлиб Муҳаммад Юсуф Баёний ишлаган экан. Саркотиблик лавозимини эса, Чокар — Муҳаммад Юсуф Харрот бошқарган. Улар мактаб-маориф таълимини янгича дастурда ўқитишни ишлаб чиққанлар. Қўлимиздаги ҳужжатда уларнинг имзоси турибди. Бу ҳужжат муҳрида яна бир истеъдодли шоир Комил Девонийнинг қалб ҳарорати, кўз нурлари бор. Чунки муҳр эскизини у чизган ва муҳрни ясаган.

Бундан саксон олти йил муқаддам битилган ушбу “Шаҳодатномада” ёзилишича, Отаниёз охун 1850 йил март ойида туғилган. Муҳаммад Раҳимхон иккинчи — Феруз мадрасасига охун этиб тайинланган. Бу мадраса 1872 йил қурилган бўлиб, унда 76 ҳужра мавжуд. Ниёзий мадрасада иш бошлаганида 72 ёшлардан ошган бўлиб, ўқиш жараёнини янги тизим асосида ташкил этган экан.

Отаниёз охун Ниёзий Хўжаниёз ўғли Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзовнинг отасидир. Хўжаниёз эса Бобониёз охуннинг ўғли бўлиб, Хива хонлигининг Шоҳобод (Шовот) ҳудудидаги Бўйрачи қишлоғида яшаган. Ўз томорқасида етиштирган ҳосил билан кун кечирган. Бироқ адабиёт ва санъатга ихлоси баланд бўлган.

Отаниёз охун қўлимиздаги ҳужжатда 1850 йил март ойида туғилган, деб кўрсатилган. Адабий манбаларда эса, у 1844 йили таваллуд топган, деб ёзилади. Унинг бобоси Бобониёз охун замонасининг саводхон кишиларидан бўлган. Зеро, охун мақомини олганлар бир неча тилни мукаммал билганлар, Қуръони каримни пухта ўзлаштириб, ислом динининг боқий порлоқ нурларини инсонлар қалбига олиб кира олувчи олимлар бўлишган.

Бобониёз охуннинг обрў-эътибори Хивада ҳам салмоқли бўлганидан невараси Отаниёзни мактабни тугаллагач, Хива мадрасаларидан бирига ўрнаштирган. Ўша пайтда иқтидорли шоир, хаттот Комил Хоразмий Феруз топшириғи билан жуда кўп бўлгуси шоир ва хаттотларга ёрдам берган. Сўзсиз, у Комил Хоразмий, Отаниёз Охун Ниёзийнинг ҳам устозидир. Зотан, Ниёзий Комил Хоразмий ҳамда унинг ўғли иқтидорли шоир ва хаттот Матрасулбой Мирзо билан Феруз топшириғига кўра, Хоразм мақомларини нотага тушириб, китобот қилишгани бежиз эмас. Дарҳақиқат, Отаниёз охун Ниёзий мадрасада турли мисол ва масалаларни ечишга, яъни математикага ҳам қизиққан. Хоразм мақомларини ноталаштиришда мусиқий ритмикани, оҳанглар зарбини ҳисоблашда унинг математик тафаккури қўл келган.

Отаниёз охун Ниёзийнинг тил ўрганиш қобилиятини ҳамда хаттотлик ва китобот илмининг ўта мураккаб турларини, нозик қирраларини пухта билишини инобатга олган Муҳаммад Раҳимхон унинг тарбиясига алоҳида эътибор беради. Бу тўғрида Лаффасий “Хива шоир ва адабиётчиларининг таржимаи ҳоллари” номли асарида шундай ёзади: “Феруз Муҳаммад Раҳимхон Ниёзийнинг бул тариқа хушхатлигини эшитиб, они имтиҳон қилғон. Ниёзийни Хива давлат девонхонасиға биринчи котиблиғ вазифасига тайин қилғони билан Абдуллахон мадрасасига ҳам мударрислик қилодур”. У саройда кўп китобларни кўчириб ёзади, араб ва форс тилларидан таржималар қилади, тинмай билимини ошириб, охун мақомига кўтарилади. Бу ҳақда Бобожон Таррох Ходим “Хоразм навозандалари” номли хотира китобида ёзади: “Отаниёз охун Бобониёз охуннинг невараси бўлиб, Ниёзий тахаллуси билан ғазаллар ёзган. Муҳаммад Раҳимхон иккинчи даврида Хива шаҳрининг ичида Абдуллахон мадрасасига мударрис эди.
Отаниёз охун етти илмга эга эди:

1. Мадраса таълимини биринчи ўринда битказган.
2. Араб, форсий тиллари илмини ҳам яхши билган.
3. Хаттотликни яхши ўзлаштирган.
4. Масала ёзишда математик олим бўлган.
5. Мусиқашуносликни яхши эгаллагани учун Комил Хоразмийнинг вафотидан кейин катта ўғли Муҳаммад Расул отасининг олти мақомига ярим мақом қўшғон вақтда Отаниёз охун ҳам бу саъй-ҳаракатга ўз ҳиссасини қўшган.
6. Отаниёз охун шоирликда биринчи ўринда туради.
7. Муҳаммад Раҳимхон иккинчи даврида русча девонхонада девонлик мансабида бўлиб, русчани ҳам озроқ билар эди”.

Русча девонхона ҳақида гап кетганда шуни айтиш керакки, 1873 йили юрти чор Россияси босқинчиларига мустамлака бўлган Муҳаммад Раҳимхон иккинчи рус тилидаги барча саволларга таржимон орқали жавоб қайтаради. У ўша даҳшатли Гандумкон шартномасига қўл қўйган кезлардаёқ рус тилини ўзи ва аёнлари мукаммал билиши лозимлигини тушунади. Лаффасийнинг ёзишича, татар мулла Рамазон Сайдишев, рус рассоми Дмитриев-Кавказскийларнинг ёзишича эса Г.Барановский хон оиласи ва сарой аҳлига рус тилини ўргатганлар. Муҳаммад Раҳимхон сарой қошида биринчи бўлиб, 1887 йилдаёқ рус мактабини очган. Орадан сал вақт ўтиб, сарой қошида русча девонхона ташкил этилиб, унга Отаниёз охун Ниёзий бошчилик қилади.

Ўша кезларда Ниёзий Хивада истиқомат қилар эди. Мустамлакачилар унинг Қиёт қишлоғини ҳам бомбардимон қилишади. Халқ бошига тушган кулфатни кекса Огаҳий кўтара олмай, оламдан ўтади. Генерал Кауфман топшириғига биноан, мустамлакачи генераллардан бири Головачёв Кўҳна Аркдаги сандиқ-сандиқ бойликларни талайди. Бу ҳақда Баёний “Шажарайи Хоразмшоҳий” китобида шундай ёзади: “Галавачоф хазинани очдуруб хазинага кирди, бир сандали бор эрди… Яна бир неча темур орча (темур сандиқ — А.О.) кўрдилар… бирининг ичи тўла танга эрди. Яна бир зинпуш кўрдилар. Олтун ва зумуррад билан мурассаъ эрди… олтун чопулғон улуғ милтуқлар бор эрди…

Яна бир уйда уч юз мужаллад ёзма музайян китоблар бор эрди ва чоройнаву совутлар… ҳаммаси Петербурғға юборилди” (Баёний, “Шажарайи Хоразмшоҳий”, Тошкент, 1991).

Кўҳна Арк бойлиги талон-тарож этилгач, Муҳаммад Раҳимхон иккинчи маънавиятни қайта тиклаш, Хоразмшоҳлар кутубхонасини қайта тўлатишга киришади. Адабиёт ва санъатни, маориф ва маданиятни юксакка кўтаришни давлат сиёсати даражасига олиб чиқади. Саройга тўпланган сал кам 40 нафар шоирларга ҳомийлик қилади. Уларнинг сардорларидан бири Ниёзий аруз вазни илмини мукаммал эгаллайди. Унинг замондошлари Баёний, Мирзо, Табибий, Аваз, Чокар, Роғиб, Ходим ва Надим тахаллуси билан шеърлар ижод этадилар, хаттотлик ва китобот илмини юксак даражада ривожлантирадилар. Натижада юзлаб баёзлар, таржима асарлари, шеърий девонлар бўм-бўш бўлиб қолган Хоразмшоҳлар кутубхонасини қайта бойитади. Уларнинг ғазаллари ўша даврнинг энг ноёб китоби бўлмиш “Мажмуатуш-шуаро” тўпламидан жой олган.

Ниёзий ижодини ўрганган иқтидорли адиба Э.Иброҳимова шоирнинг ўз дастхати билан тузилган девони ҳамда Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондидаги яна иккита девонини аниқлади ва 1982 йили Ниёзий ғазалларини нашрга тайёрлади.

Дарвоқе, шоир, хаттот, мударрис Ниёзий ижодида XIX аср охири ва ХХ аср бошларидаги ижтимоий маънавий ҳаёт яққол акс этган. Ниёзий тенгсиз хаттот бўлгани шундан ҳам маълумки, у Муҳаммад Раҳим иккинчи — Феруз бошчилигида тузилган “Мажмуатуш-шуаро”нинг литографик нусхасини ўз дастхати билан тайёрлаган. Айни пайтда, аруз вазнининг барча жанрларида ижод этган.

Ниёзий ғазалларида ўзи яшаб турган муҳитни “ғамхона”, дея тавсифлайди. Зеро, чор Россияси Хива хонлигини забт этгач, оддий меҳнаткаш халқ уч тарафлама: ҳам хон амалдорлари, ҳам рус амалдорлари, ҳам элни саводсизликда тутиб турган дин пешволари томонидан эзилган. Шу боис, Ниёзий ўз ғазалларида вайрона ҳаёт манзараларини шундай чизади:

Жаҳон айвони, эй дил, бир куҳан кошона эрмишдур,
Умид этмак анинг ободини вайрона эрмишдур…
Ниёзий, даҳри дундин айшу роҳат топмоғунг ҳаргиз
Эмас мумкин, буни бил, балки бир ғамхона эрмишдур.

Ниёзий оғир ижтимоий турмуш шароитида инсонпарварлик, маърифатпарварлик байроғини баланд кўтаради. Эзилган кишилар бошини силаш Каъбайи мукаррамани обод қилишга киришиш билан баробар дейди:

Бир шикаста дилни ул кимса сарафроз айлади,
Билгил они Каъба ободиға оғоз айлади…

У яна бир ғазалида маҳбубасини ҳаёт чорраҳаларидаги аёвсиз кўргуликлардан, хазонрез тўфонлардан огоҳ бўлишга ундайди:

Маҳвашо, ҳуснинг гули бир неча кун хандон эрур,
Қадрини бил эскуча боди хазон меҳмон эрур.

Йиллар ўтиб, Ниёзий замонасининг пешқадам шоирлари шоҳсупасига кўтарилади. Саройда ишлаш, ижод қилиш билан биргаликда ёрқин фикрли хаттотлар, зарқалам соҳибларининг янги авлодини тарбиялашга муносиб ҳисса қўшади.

Муҳаммад Раҳимхон иккинчи — Феруз оламдан ўтгач, унинг ўрнига ўтирган ноқобил фарзанд Исфандиёрхон отаси гуллатган маънавият боғларини пайхон этади. Кўп ўтмай қонли, суронли 1920 йилнинг ўқ ва замбараклар ёмғири остида давлат тепасига “Ёш хиваликлар” чиқади. Бу ташкилот бошида хивалик мулла Жуманиёз Султонмуродов, Полвон ҳожи Юсупов, гурланлик Бобо охун Салим охун ўғли, Кўҳна Урганчдан Машриқлар қавми вакили мулла Ўроз Ҳожимамедовлар бор эди. Баёний, Ниёзий, Чокар, Мутриб, Ходим, Комил Девоний каби ўнлаб эрксевар шоирлар бу ҳаракат томонига ўтадилар. Оддий меҳнаткаш халқнинг тинч, озод, бахтли яшашини орзу қиган Ниёзий ҳам ёши ўтиб қолганига қарамай, янги турмуш курашчилари сафига қўшилади, ёш шоирлар, хаттотларнинг янги авлодини тарбиялашга ҳисса қўшади ва умрининг охиригача ижод билан шуғулланди.

У 1928 йили ўз қишлоғида оламдан ўтади.

Дарҳақиқат, Отаниёз охун Ниёзийнинг ўғли Комилжон Отаниёзов истеъдодининг сарчашмаси ниҳоятда бақувват бўлган. Ҳофиз бир мингга яқин қўшиқнинг матнини, оҳангини ёд билган, дейишади. Бироқ мустабид шўролар замонида Комилжон Отаниёзов шоир ва аллома отаси ҳақида фахрланиб гапиролган эмас. Унинг ғазалларига, мухаммасларига басталанган қўшиқларини ота меҳрига тўлиб-тошиб куйлай олмаган.

Мустабид тузум мафкураси боболаримиз мероси, улуғ қадриятларимиз салоҳиятидан, илҳомбахш хазинасидан баҳраманд бўлишимизни чеклаб келган эди. Янги авлод — истиқлол даври ёшлари Отаниёз охун Ниёзий ғазалиёти, таржималари, дастхатларини чуқур ўрганадилар. Эркин фикрлаб, тарихимизга, алломаларимиз ҳаёти ва ижодига янгича нигоҳ билан ёндошиб, таҳлил этиб, кўп жилдли китоблар ижод қиладилар. Зеро, бугунги кунда қадриятларимизга иккинчи умр бахш этиш учун барча имконият ва шарт-шароитлар мавжуд.

Анбара Отамуродова

Манба: Ziyouz.uz

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube