Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

«ТУРОН» ЧОРСУГА ҚАЙТСИН!

«ТУРОН» ЧОРСУГА ҚАЙТСИН!
19 Ekim 2019 - 12:14 'да юкланди ва 514 марта ўқилди.

Нима учундир «жадидлар» деган сўзни эшитсам, Эски шаҳар (Чорсу) эсимга тушади. Тошкентни Чорсусиз тасаввур қилиб бўлмайди. Чорсунинг ҳам ўз «лаготип»лари бор. Кўкалдош мадрасаси, Ҳожа Аҳрор Валий масжиди ва энг асосийси, нима, биласизми? Бу – «Турон» кутубхонаси эди. Нима сабаб бўлди-ю, Чорсу «Турон»сиз қолди!

Тўғри, «Турон» кутубхонаси Тошкент вилояти кутубхонаси бўлиб расмийлаштирилган, лекин бу даргоҳ 100 йилдан буён шаҳримиздаги илм аҳлининг меҳроби бўлиб келган. Эҳ-ҳе, бу кутубхонада кимлар китоб ўқимаган. 1913 йилда бир гуруҳ жадид боболаримиз уйидаги шахсий китобларини бир жойга тўплаб, шу кутубхонани ташкил қилганлар. Номини «Турон» деб қўйишган. Бу ҳам бекорга эмас. «Турон» деган сўзда боболаримизнинг ўзига хос орзу ва армонлар мужассамлашган. Бир замонлар «Турон»га Мунавварқори Абдурашидхонов, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Маннон Уйғур каби улуғларимиз йиғилишиб гурунг қилишган. Миллат озодлиги ҳақидаги гурунглар айнан шу кутубхонада бўлган.

Шу кутубхона бугун қани? Тўғри, у мавжуд, лекин шундай бир жойга олиб бориб ташланганки, кутубхона ходимларининг ўзи зўрға топиб боришади. Қўйлиқда Панельний деган жой бор… Панельний дейилса, «Дайдиларни сақлаш ва тарқатиш муассасаси» тушунилади. Хуллас, жадидларнинг «Турон» кутубхонаси бугун ана ўша жойда… эди! Лекин шу кунларда бу муборак кутубхонани яна сургун қилишаётган экан. Тўйтепага!

Кутубхона фондида 400 мингдан зиёд асар бор. Энг ноёб қўлёзмалар сақланади. Октябрь инқилобигача нашр этилган кўплаб асарлар, газета, журналлар мавжуд. Хўш, буни Тўйтепада ким ўқийди? Тўғри, Тўйтепага ҳам кутубхона керак, лекин «Турон» эмас… Бу тарихий кутубхонани тарихий жойига қайтариш керак. Бу кутубхона миллатимиз бойлиги, хазинамиз! У пойтахтда, илм аҳлининг кўз олдида тургани яхши. Чунки илмий тадқиқот институтлари, олимларимиз шу ерда… Автобусга осилиб «Турон»ни излаб юриш илм аҳли учун жуда машаққат бўлади. Шуни мутасадди раҳбарлар бир ўйлаб кўришса яхши бўларди…

Алишер НАЗАР

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube