Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

БИР ЖИНОЯТ ИЗИДАН

БИР ЖИНОЯТ ИЗИДАН
19 Ekim 2019 - 14:13 'да юкланди ва 1254 марта ўқилди.

2017-йил 21 сентябрь. Бир ёстиққа бош қўйган жуфти халолини унга хиёнат этаётганига яна бир карра амин бўлган Музаффарнинг баданидан муздек тер чиқиб кетди. Бу қандай бедодлик? Унга нима етмади? Ўртада учта норасида гўдак бўлса, уларнинг тақдири нима бўлади?

Телефондаги смслар… муносабат шунчаки эмас, анча қалинлигини бегона эркакнинг тап тортмай эркалашларию, хотинининг ноз фироқ тўла жавобларидан сезилиб турарди. Бу қачон бошланган? Демак пичинг, шамалар замирида фақат Музаффарнинг кўзигагина кўринмаган, унинг қалбигина сезмаган разиллик бор эканда…

Йўқ! Фарзандлар хаққи, кексайиб анча ўзларини олдириб қўйган ота-онаси хаққи яна бир бор хотини билан гаплашиб олиши шарт! Чунки оила барбод бўлса шу бегуноҳлар азият чекадику! Балки хотини бунчалик тубанликка бормас. Балки телефондагина ёзишиб хозир пушаймондир. Ахир ким хато қилмайди? Балоғатга етиб қолган қизимнинг кўз ўнгида онасини ёмонотлиқ қилмай, яхши-ёмонни ажратиб қолган ўғлимнинг боши эгилиб қолмасин деб хотинига юзланди.

Аммо минг афсус, ўша кунги суҳбат муроса билан тугамади. Музаффарнинг сўнги умидлари жо бўлган саволларига безбетларча жавоб қайтарган Гулчеҳранинг айбдорлиги, хиёнаткорлиги энг ёмони бундан пушаймон ҳам эмаслиги кундай равшан бўлди. Бир туки қилт этмай хиёнатни тан олган аёлни бундан кўра ер ёрилиб ютгани яхшироқ эди балки.

-Ха! Юраман! Нима бўпти? Қўлингдан нима келади к..т?!

Музаффар қаршисида турган ва оғзига нима келса қайтмай сапчиётган аёли ўзига анча бегоналигини ва буни нега аввалроқ сезмаганини тан олиб мижжасига ёш қалқди. Тўгри , бир йилдан бери тез-тез айтишиб қолишади, жанжаллашишади. Шу жанжалларга ҳам хотинининг ношукурлиги, эрини менсимаслиги сабаб бўларди. Бироқ табиатан огир вазмин Музаффар кўз очиб кўрган рафиқасини бунчаликка боришини хаёлига ҳам келтирмаганди. Шу мегажиннинг бармоғига қачондир никоҳ узугини тақиб чимилдиққа олиб кирганига илк бор қаттиқ пушаймон бўлди. Юришини қўрқмай тан олаяпти. ” Қўлингдан нима келади?” деб сакраяпти. Демак ўртадаги ишонч, вафо, садоқат аллақачон барбод бўлган , оила аталмиш муқаддас қўрғон қулаганини тан олмасдан илож йўқ эди.

– Қўлингдан нима келади? Мени шунақа одамларим борки, расвоингни чиқаришади. Қани қўлингни учини теккизиб кўрчи! Э сани…

Борган сари авжига чиқиб шаллақиликка ўтган хотини шунча йиллик турмуш ўртоғини тап тортмай хақорат ҳам қилиши сўнги томчи бўлди.

Музаффар ортиқ чидаб тура олмади. Эрлик шаъни оёқ ости қилаётган ва бундан заррача пушаймон бўлмаётган хотинини ақлини киритмак илинжида болаларини эслатиб, ножўя қадами мусулмончиликка тўғри келмаслигини таъкидлаб насиҳат қилди. Кор қилмагач сўкди, чап кўксини симмиллатган оғриқдан азобланиб ” Розимасман” деб ингради. Хиёнаткор аёлга ҳеч нарса таъсир қилмагач, кўзига ташланган ошхона пичоғини олиб унга тан жарохати еткази. У чуқур руҳий изтироб ҳолатида эди. Чунки тўполонга югуриб чиққан қўни – қўшни, ота-она, яқинлари олдида ер билан битта бўлганди…

Пичоқ кўтарилганини ҳеч ким сезмай ҳам қолди.

Суд. Афсус, ҳукм адолатли бўлмади. На жавобгарнинг ўша кунги чуқур руҳий изтироби-аффект ҳолати, на махалла кўйнинг Музаффарга берган ижобий тавсияномаси инобатга олинмади. Фақат хиёнаткор аёлнинг кўз ёшлари , ёлгон яшиқ кўрсатмаларига қулоқ солинди. Оилали аёлга номалар битган жазманнинг узууун қўллари эса фақат адолатгагина бўйсиниши керак бўлган Судьяларнинг қарорига таъсир этмай қолмади.

Жиноий ишлар бўйича Тошкент вилояти судининг 2018-йил 5-мартдаги ҳукмига кўра Эргашев Музаффар Муҳиддиновичга Ўзбекистон ЖК нинг 25,97 моддасининг 2-банди қўлланиб 10 (ўн) йилга озодликдан маҳрум қилинди. Кейинчалик, юқори ташкилотларга ёзилган шикоятлардан сўнг 2018-йил 17 августда суд хукми ўзгартирилмай хукм уч йилга қисқартирилди. Яъни Музаффар умрини етти йилини панжара ортида ўтайдиган бўлди.

Аёлга нима бўлди дерсиз. У соппа – соғ! Олинган тан-жарохатини даволашга атиги 10 кун етарли бўлди. Ўн кундан сўнг онаси билан ТТЗ бозорига лимон сотгани ҳам чиқа бошлади. 1-ҳукумат касалхонасида катта ҳамшира бўлиб ишлаяпти.

Тавба дейман уни хатти-харакатларини кузатиб. Авваллари ҳиёнаткорнинг жазоси ўлим эди! Енгилоёқлар ғурури поймол қилинган эр, ака, ука, ота қўлидан тирик чиқиши даргумон эди. Жазодан қутулиб қолганлари эл ичида бошини кўтара олмай, бори -йўқликлари билинмай яшарди. Энг ёмони уларнинг хулқи етти авлодига иснод келтирарди. Хозирчи? ! Майли, хозир ўрта асрларда эмас, 21-асрда ҳуқуқий демократик давлатда яшаяпмиз. Бироқ…

Очилиб-сочилиб, ял-ял ёниб ҳандон отиб юрган Г.нинг заррача пушаймонлигини кўрмадим. Уят, номус каби шарқона одоб мезонларини оёқ ости бўлгани шу эмасми? Бир кун келиб хақиқат рўёбга чиқса фарзандларига нима дейди?! Бошини баланд кўтариб қуда-андачилик қила оладими?!

Ёки ўшанда ҳам ички ишлар бўлимида ишловчи, халиям чиройли смслар ёзиб тургувчи жазмани Илхом Исмоиловга ишонадими? Айнан шу Илхомнинг шарофати билан уч фарзандининг отаси М. Эргашев хали бери қамоқдан чиқа олмаса, Сил вс ОИТС каби юқумли касалликларга чалинган маҳбуслар ичида ўлиб кетса ўзи хам бир кун Худонинг қаҳрига дучор бўлмайди деб ким кафолат беради!

Айтганча Г.хонимнинг макрлари хали бери тугамаса керак. У озиб тўзиб кетган турмуш ўртоғини зиёрат ҳам қилиб туради. Қўйнини пуч ёнғоққа тўлдириб, кечирим сўраб, шу ердан чиқариб олишга ваъда ҳам берган Бетини қаттиқ қилиб қайнота -қайнонаси билан кун ора гап талашиб, кези келса хақорат қилиб, эри смсларини кўриб, рашкдан пичоқлаб қўйган ўша ҳонадонда яйраб яшаб юрибди. 2-гурух ногирони бўлиб, соғлиги ёмонлашган қайнотани эса умуман назар писанд қилмайди. ” Ўлигимни ўғлим ерга қўйсин” деган нолаларига мийиғида кулиб, ясанганча кўчага отланади. Хафтада уч кун уйга келмай ҳам қўяверади.

Ўртада жавдираб қолган фарзандлар нима бўлди дерсиз. Ҳеч нима! Улар кимга ишонишни ҳам билишмайди. Эркаклик ғурури ва оила шаънини деб маҳбусга айланган отагами, ёки жазманига ишониб болаларини отасиз қолдирган онагами?!

Аммо тарбиясиз қолаётгани аниқ. Чунки бундай она балоғатга етиб, кўзга кўриниб қолган қизига қандай ибрат бўлади?! Ўртоғлари ичида боши ҳам бўлиб қолган ўғлига қандай насиҳат қилади билмадим.

Сиз нима дейсиз азизлар? Балки тегишли идоралар шу жиноят ишини қайтиб кўриб чиқиб адолатли ҳукм чиқаришар!

Муаззам Иброхимова

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube