Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

XУШ КЕЛДИНГИЗ ЎЗЛИГИНГИЗГА

XУШ КЕЛДИНГИЗ ЎЗЛИГИНГИЗГА
22 Ekim 2019 - 21:45 'да юкланди ва 1223 марта ўқилди.

Яқинда Боку шаҳрида Қозоғистоннинг собиқ президенти, Турктилли давлатлар фаҳрийларининг фаҳрий раиси Нурсултон Назарбоев бир таклифини тилга келтирди. Унинг бу таклифи Турк дунёси жамоатчилигида катта акс садо бериши керак эди. Мен нафасимни ютиб кутдим. Бекладим. Аммо ҳеч бир турк жумҳуриятидан “тиқ” деган сас чиқмади.

Назарбоев таклифи шу қадар муҳим ғоянинг рамзи эдики, аҳамияти билинганда эди, уни собиқ президент эмас, балки жорий президент, биттта Қозоғистон эмас, бутун “туркий” давлатларнинг рахбарлари бир оғиздан ҳайқирардилар.

Туркистон.инфонинг хабар беришича, Назарбоев “Турктилли давлатлар” иборасининг энди тузатилиб, “турк давлатлари” деган ифодага ўтишимиз керак”, деди.

Биз, турк дунёси интеграцияси тарафдорлари, Назарбоев тилга келтирган таклифни йиллар давомида таъкидлаб келдик. Бугун буни “реал сиёсатчи”лар ҳам айтабошлаган экан, демак, биз орзу қилган кунлар яқинлашмокда.

“Турк дунёси” дея оғиз тўлдириб ифода қилаётганимиз дунё аввало ўзининг ТУРК эканлигини англаши ва буни ЎЗЛИК сифатида сиёсатда ҳам қабул этиши лозимдир.

Совет давлати Руся ҳудудларида яшаган туркларни парчалаб, улардан татар, бошқирд, чуваш, ноғай, ёқут, хакас, гагауз, караим, балкар, қорачойларга ажратгани каби, Туркистонни ҳам парчалаб, биздан қозоқ, қирғиз, туркман, ўзбек каби янги “миллатлар” ясади ва биз бу бўлинишимизни “миллий ғурур” билан нишонладик.

Ҳар бир турк уруғи ўзига янги бир этнологик шажара ижод этди, ўзбекнинг “ўзига бек” деганидай.

Ҳолбуки, хаммамиз Туркистон фарзандлари эдик. “Туркистон” демак “турклар яшаган диёр” демак.

Советлар қулагандан кейин Сталиннинг Турк миллатига қилган бу парчалаш жинояти халқларимизга тушунтирилиб, аслимизга қайтиш учун бир мафкуравий жабҳа очилиши шарт эди. Аммо Турк жумҳуриятларида иқтидорга келган истисносиз бутун рахбарлар эски коммунистлар бўлиб, улар миллий шуурдан узоқ, манқуртона мафкурада етиштирилган шахсиятлар эди.

Бугун Нааробоев биз “Турктилли” эмас, “Туркмиз” деяётган экан, демак, бошимизга кийдирилган манқуртлик териси аста секин йиртила бошлаяпти ва биз аслимизга, ТУРКлигимизга қайтаяпмиз, иншаАллоҳ.

Келажагимизнинг сурати – манқурт терисидан чиқиб келаётган буюк ТУРК МИЛЛАТИ дир.

Xуш келдингиз, Ўзлигингизга!

Муҳаммад Солиҳ

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube