Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бегижон Аҳмедов: САЙЁҲ (1)

Бегижон Аҳмедов: САЙЁҲ (1)
02 Kasım 2019 - 3:21 'да юкланди ва 602 марта ўқилди.

(воқеий қисса)

Реал воқеаларга асосланган ушбу қиссада Ўрта Осиёдаги давлатлардан бирида истиқомат қилувчи тадбиркор олим кишининг бошидан кечирган саргузаштлари баён қилинади. Асар қаҳрамони атрофидаги иккиюзламачи одамларни тарк этиб, соғлигини тиклаш, ўзлигини ва Худони англаш, зиддиятларга тўлиб кетган қалби билан танҳоликда суҳбатлашиш мақсадида олти ой давомида ёлғиз Помир-Олай тоғ тизмаларида айиқ ва бошқа маҳлуқотлар қуршовида яшайди. Экстремал тоғ шароити, йиртқич ҳайвонлар, радикал жиҳодчилар ва ҳатто жинлар асирлигидан омон чиққан Сайёҳ бу сафардан иймони сайқалланиб, жисмонан ёшариб, руҳан покланиб қайтади.

Ушбу фалсафий асарда кўтарилган оламшумул муаммолар, одамларнинг пул топишга ҳуруж қўйиб, маънавий инқирознинг кучайиб бораётгани, айрим мусулмонларнинг ўз дини аҳкомларини нотўғри тушунишлари натижасида жаҳон миқёсида исломофобиянинг авж олишига қисман сабабчи бўлаётганлари, ҳамда вужудга келган маънавий бўҳрондан чиқиш йўллари ҳақидаги фикр ва мулоҳазалар ўқувчини теран фикрлашга чорлайди. Кенг китобхонлар оммасига мўжалланган.

Аллоҳнинг чексиз карами билан 92 ёшни қаршилаётган меҳрибон онажоним Ҳайрихон ҳожи аяга таъзим билан бағишлайман.

ЭЛ НЕТИБ ТОПҚАЙ СЕНИКИМ…

Китоб муаллифи Бегижон Аҳмедовни мен алломамутафаккирлар ҳаёти ва ижодини ёритган тарихнавис адиб, истеъдодли публицист, таниқли жамоат арбоби сифатида билардим. Бир куни чой устида Бегижон ака бир танишининг бошидан кечирганлари асосида янги китоб ёзганини айтиб қолди. Зўр илҳом билан асар сюжетини айтиб берганда, қалбимда тезроқ қўлёзмани ўқиб чиқиш иштиёқи пайдо бўлди. “Сайёҳ” қиссаси қўлёзмасини ўқиб чиққач, мен учун (тез орада кенг китобхонлар доираси учун ҳам шундай бўлади, деган ишончдаман) муаллиф истеъдодининг яна бир қирраси очилди. Бадиий, бўлганда ҳам, мураккаб фалсафий, саргузашт жанрида битилган бу асардан қаттиқ таъсирландим, матнни таҳрир қилиш жараёнида ўзим учун кўп янгиликларни кашф қилдим. Муаллиф эса Ислом дини тамойил ва арконларини яхши билган, исломофобиянинг, тафриқачиликнинг келиб чиқиши сабабларини кенг таҳлил қилган исломшунос сифатида намоён бўлди. Қиссани ўз вақтида, жамиятимиз, – эҳтимол ҳали ўзи идрок қилмаган ҳолда, – мана шундай битикларга ташна бўлиб турган пайтда ва шунга муносиб муаллиф томонидан битилган асар десак, муболаға бўлмас.

Муаллиф айтиб ўтганидек, “…бу дунёга нега келдим, яшашдан мақсад нима, қаердан келиб, қаёққа кетамиз…” каби саволлар дунё таниган буюк мутафаккирларни ҳам, турли сабаблар боис илмга ишқи тушмаган оми одамларни ҳам ҳамиша ўйлантириб келган. Маънавият инқирозга юз тутган бугунги даврда бу саволлар янада долзарб бўлиб қолди. Муаллиф тили билан айтганда бугун “ҳар иккиси ҳам омонатга берилган, ҳайвоний ҳирслардан ҳоли бўлмаган тана ва руҳдан таркиб топган инсон бири-бирига зид икки куч – иймон ва нафс кураши қуршовида қолган”. Мана шундай ҳолатда, менинг фикри ожизимча, кимки фикр қилгувчилар, изланувчилар қаторида бўлса, демакки, Аллоҳ унга ўз Ҳидоятини берибди. Динсизликка асосланган совет тузуми пароканда бўлгандан кейин жамиятимизда бошланган Яратгувчимизни таниб, ўзлигимизни англаш жараёни ҳанузгача осон кечмаяпти. Бировлар маънавий камолотга интилиб, дунёвий эҳтиёжларига эътиборини сусайтирса, бошқалар аксинча, пул топиш илмини пухта эгалладилар. Улар қават-қават уйлар қуриб, уни уч метрлик қўрғон билан ўраб олдилару, Аллоҳ берган энг олий неъмат бўлмиш гавҳари иймон қўрғонини хароба ҳолида, чинқиратиб ташлаб қўйдилар.

Албатта, бу билан биз, бой бўлиш яхши эмас, демоқчи эмасмиз. Аксинча… Дини Ислом арконларидан яхшигина хабардор бир дўстим динимизнинг асосий беш рукнидаги бир ҳолатга эътиборимни қаратди. Яъни, Исломдаги биринчи – Аллоҳга ва унинг сўнгги пайғамбарига иймон келтиришдан кейинги тўртта шартни чиройли адо этиш учун мусулмоннинг моддий томондан таъминланган бўлиши дуруст экан. Яъни, намозни тўла-тўкис адо этиш учун мусулмон соғлом бўлиши лозим. Соғлом бўлиш учун эса у яхши овқатланиши, чиройли шароитларда яшаши, бадан тарбия билан шуғулланиб, етишмовчиликдан келиб чиқадиган сиқилиш ва ғам-ғуссалардан ҳоли бўлиши керак.

Рўза масаласида ҳам шу – мусулмон ўзига тўқ бўлса, рўза тутишга яроқли саломатлиги бўлади, муборак рўза кунларида ўзини, ота-онаси ва аҳли аёлини сифатли емак билан таъминлаши мумкин бўлади. Бундан ташқари ифторлик қилиб, мискинларга таом едиришдек савоб амаллар қилиш имконига эга бўлади. Ва ниҳоят, бадавлат мусулмонгина закот тўлаб, иншаАллоҳ, буюк Ҳаж ибодатини ҳам бажариш бахтига муяссар бўлади. Қолаверса, муаллиф тилга олган долзарб муаммо – айрим юртдошларимиз, айниқса ёшларимизнинг турли адашган оқимларга кириб кетаётгани, баъзи мусулмон жамоаларининг радикаллашиб бораётгани ҳам аксарият ҳолларда моддий муҳтожлик ва қашшоқликдан келиб чиқмоқда. Бу борада ҳам асарда жуда яхши фикрлар айтилган. Муаллиф қиссанинг узвий давоми сифатида битган эсседа таъкидлаб ўтганидек, чинакам мусулмон бахтли, тўлақонли ҳаётни фақат чин дунё саодатига етишишдан иборат деб қабул қилмаслиги керак. Жисмимизга, руҳиятимизга озор берадиган таркидунёчилик Исломдан эмас. Шу боис бу дунёда ҳам инсондек, чинакам мусулмон номига муносиб ҳолда яшаш мезонларига тўғри муносабатни шакллантириш – давр талаби бўлиб турибди.

Бошқача айтганда, аҳли муслим ва муслималарга жисмоний хаста, моддий ва маънавий қашшоқ яшашлик номуносибдир! Ваҳоланки, гап молу-давлатга Аллоҳ вақтинча берган неъмат сифатида қарашда, умрини пул топиш илинжида ҳавога совуриб, ҳашаматга интилиш эмас, балки, инсон қанчалик бадавлат бўлмасин, ўткинчи мол-дунё қулига айланмай, қалб софлигини сақлаб қолиши лозимлигидадир. Расуллулоҳнинг “фақирлик фахримдир” деган ҳадисининг маъноси ҳам қашшоқ яшашга интилиш эмас, Аллоҳ берган давлатига, бойлигига боғланиб қолмасликдадир. Валлоҳи аълам. Мусулмон бандаси бугун шундай яшасинки, ўзгалар унга хавас қилсин, унинг комил ва солиҳ амалларидан ибрат олишга интилсин. Ана шунда Ислом дунёси бугунги тарқоқлик ва парокандалик, иқтисодий қолоқлик ботқоғидан суғурилиб чиқиб, жаҳон ҳамжамиятида ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди. Бунинг натижаси ўлароқ, зиддиятларга тўлиб тошаётган сайёрамиз гўзал, тинч ва хавфсиз масканга, дини, тили ва маданияти турлича, лекин тенг ҳуқуқли, иноқ ва бахтиёр инсонлар яшайдиган гулистон бир гўшага айланажак. Ишончимиз комилки, асарни ўқиган ҳар бир китобхон муаллиф қалбининг тубидан қайнаб чиқиб, асар сатрларига инган иймон, инсоф, дўстлик, ватанпарварлик борасидаги, Аллоҳ ақл ато этган инсоннинг келажак авлод, она табиат олдидаги масъулияти хусусидаги фикрларини тарозига солиб, тегишли хулосалар ҳосилини йиғади.

“Эл нетиб топқай мениким, Мен ўзимни топманом…” Шоядки, буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий ҳазратларига тегишли бўлган бу икки мисра бугун ҳар биримизнинг ички шиоримизга айланиб, ўзлигимизни йўқотмаган ҳолда икки дунё саодатига эришсак.

Абдумўмин Мамараимов.

“Ўзлигини англаган – Роббисини англайди”.
(Ҳадис)

1-БОБ

Қачонгача йўқлик саҳросида сарсон юрамиз?
Балким, йўлин сўраб, ҳақиқат тараф кетармиз?
Ҳофиз Шерозий.

Анвар туни билан ҳар хил тушлар кўриб, босинқираб чиқди. У гоҳ оғизларини катта очиб, уни ейиш иштиёқида ортидан қувлаётган тимсоҳлардан қочса, гоҳ улфатлари билан зиёфатда ўтирар, “Бўлди, бас қилинглар! Бошқа ичолмайман, эртага оғриб қоламан!” – дейишига қарамай, дўстлари унинг томоғидан бўғиб, мажбуран оғзидан ароқ қуйишар эди. “Дўстлик учун ич! Бизни ҳурмат қилсанг, ич! Эркак бўлсанг, ич!” дея аччиқ ва ўта тахир, бу сафар негадир қўланса тезак ҳиди келаётган ароқни ичишга зўрлаб, иржайишар эди. У дўстларининг исканжасидан чиқолмай бўғилиб, ўзини ҳар ёнга урар, пешонасидан тер қуйилар эди…

– Йўқ, истамайман! Қўйворларинг мени! – деб қичқирган кўйи чўчиб, уйғониб кетди.
– Хайрият-э, – деди паст овозда ўзига ўзи, ёнидаги пиёладаги совуқ кўк чойни сипқориш баробарида, – нима бўлса ҳам, бугун кетаман бу шаҳардан! Кетаман!

Уйғониб, бир оз ўзига келгач, Анвар телефон аппаратини олди ва керакли рақамларни терди. Биров жавоб беришини анча вақт кутиб турди. Ахири, уй телефони дастагини саксон ёшни қоралаган дадаси кўтарди. Анвар оилада кенжа ўғил бўлгани учун эркинроқ улғайган эди.

Салом-аликдан ота Анварнинг яна тоғларга, узоқ сафарга кетаётгани ҳақидаги хабарини индамай эшитди ва сўнг деди:
– Мен бекорга сени “ёмон боласан”, демайман-да! Ишқилиб, яхши бўлиб қайтгин. Айиқларингга салом айт, биздан. “Ҳаётга” қачон қайтасан иннайкейин?
– Кузда қайтаман, дада…
– Қор ёққанда, дегин. Яхшиямки, қиш деган фасл бор, бўлмаса, ундан ҳам кўп юрсанг керак эди, топдимми?
Анвар индамади.
– Майли, болам. Омонликда кўришайлик. Биздан кўнглинг тинч бўлсин. Онанг хавотирга тушмаслиги учун, унга бирор гап топарман. Ҳеч бўлмаганда, яна Америкасига кетди, дерман.
Узоқ, оддий одамлар учун ноодатий, хатарларга тўла
сафарга отланган иқтисод фанлари номзоди Анвар Алиев
йўл тадоригини кўриш жараёнида умр йўлдоши Насиба-
га бор гапларини айтиб бўлган эди. Шу сабаб уларнинг
хайрлашуви қисқа бўлди.
– Яхши боринг! Ниятларингизга етинг… Ғалаба билан қайтинг. Худойимга омонатсиз… Сиз – тоза одамсиз. Дуоингиздаман!
– Хватит, “вахабистка”, яна даъватингни бошлама, – деди Анвар жуфти ҳалолини бағрига босар экан, ярим ҳазил, ярим таъкид оҳангида.

***

Эски “УАЗ” машинаси шаҳар чеккасида жойлашган аэропортни ортда қолдириб, Совет Иттифоқи даврида қурилган асфальт йўлдан Афғонистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлатларининг чегаралари кесишадиган ҳудудда қулоч ёйган Помир-Олай тоғ тизмасига қараб ғизиллаб кетмоқда. Орқа ўриндиқда ҳарбийча “маскировка” кийимини кийиб олган, бирор нарсани олишни эсдан чиқариб қўймадимми деган хаёлда ёнидаги катта юк халтасига ора-сира кўз ташлаб қўяётган Анвар Алиев хаёллар уммонида сузиб ўтирибди.

Шаҳардан чиққандан сўнг етти соат юришгач, йўловчи машинанинг ён ойнасидан томоша қилиб кетаётган манзара кинотасмага ўхшаб сузиб ўтаётгандек секин-аста бошқача тус ола бошлади. Шаҳардан кейин катта қишлоқлар, сўнг эса кичик овуллар бирин-кетин ўрин алмашди. Адирлар ўрнини тоғ ёнбағирлари эгаллай бошлади. Аста-секин электр симлари осилган симёғочлар ҳам кўринмай қолди. Машина тобора одамлар яшаётган макондан, барча шароитлар мавжуд замонавий тамаддундан йироқлашиб, табиатнинг яратилган пайтидаги қиёфаси сақланиб қолган жойлар томон худди узоқ мозийга қараб саёҳатга чиққан “вақт машина”си мисол секинроқ юра бошлади. Сабаби одамлар ихтиро қилган асфальт йўл қопламаси ҳам ўз ниҳоясига етган, кекса “УАЗ” автомобиль камдан-кам юрадиган икки изли, ўт-ўланлар бўй чўзиб турган йўлдан борар эди…

Аҳён-аҳён кўрина бошлаган жониворлар, йўл чеккасида турган, ўтирган, ётган кўйи маконларига қадам ранжида қилган “чақирилмаган меҳмон”ларга олазарак бўлиб қараб қолишар эди. Улар одам боласи ўз ҳаётини енгиллаштириш учун ихтиро қилган ғилдиракли темир уйнинг ичига кириб олиб, нима мақсад билан бу ерларга келаётганини тушунолмай хавотирда эдилар…

Бегижон Аҳмедов
(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube