Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Гўри Амир мақбарасининг кириш пештоқига нималар ёзилганди?

Гўри Амир мақбарасининг кириш пештоқига нималар ёзилганди?
03 Kasım 2019 - 14:12 'да юкланди ва 650 марта ўқилди.

Маълумки, Соҳибқирон Амир Темур даврида ишлаб чиқилган ҳар бир маҳсулот – қурол, коса, пиёла ва бошқа нарсаларидан тортиб иморатларию қабр тошларигача ҳикматли сўзлар битилган. Улар бизни огоҳликка, бу ўткинчи дунёда иложи борича вақтдан унумли фойдаланишга, ҳақни англашга, адолатли бўлишга, отдан ҳам учқур вақтимизнинг қадрига етишга, ҳар бир нарсадан ҳикмат излашга ундайди. Амир Темур давридаги битиклар инсоннинг маънавиятини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Биз ана шу ҳикматли ёзувларнинг ҳаммасини ҳам билмаймиз.

Биз сизларга Гўри Амир мақбарасидаги баъзи ёзувларни ҳавола этмоқдамиз.

***

Мақбара ҳашаматли саккиз қиррали асос устига қурилган бўлиб, ташқи безаги деворнинг мармарли изораси тепасига кошинлардан қиялатиб гириҳ берилган ва улар орасида куфий хатида Аллоҳга айтилган ҳамду санони англатувчи «субҳаноллоҳу биҳамдиҳ ва субҳоноллоҳул аъзим ва биҳамдиҳ» деган дуо ёзилган.

Гардиш айланаси бўйлаб икки метр энликда ёзув бўлиб, унда Қуръони каримнинг «Мулк» сураси бошидан охиригача устма-уст ёзиш услубида битилган. Хоналарнинг ички деворлари ҳам йирик ҳошияларга ажратилиб, майда безак нақшли ёзувлар билан «Муҳаммад с.а.в. Аллоҳ, Али» сўзлари битилган.

Мақбарага кирадиган учта эшик ҳамда битта меҳроб бўлиб, буларнинг тепа ва ён тарафларида гир айлантириб ҳадислардан жуда нодир ва саҳиҳлари саралаб ёзилгандир. Улар қуйидагидан иборат:
1. Кафа биддаҳри воъизан ва билмавти муфриқан.
—Кишига насиҳат қилмоққа замоннинг ўзи кифоя қилади. Унинг ажрамоғига эса ўлимнинг ўзи кифоя қилади.
2. Истаъид лил-мавти қабла нузулил-мавт.
—Ўлим келмасдан бурун унга тайёргарлигингни кўриб қўй.
3. Мо мин байтин мин буютиллоҳи, йатлуна китобаллоҳи ва ядрисуна фима байнаҳум илла нузила ладум рахматун ва ғошияхум малаикату ва зикроллоҳу фимо индаҳум.
—Қуръони Карим ўқилаётган ва ўрганилаётган ҳар бир уйга Аллоҳнинг раҳмати ёғилади ва Аллоҳни зикр қилаётганларни эса фаришта ўраб туради.
4. Ас-султону зиллулоҳу фил арзи фаман акрамаҳу, акрамаҳуллоҳа ва ман аҳонаҳу аҳонаҳуллоҳу.
—Подшо Аллоҳнниг ердаги соясидурким, уни ҳурмат қилган кишини Аллоҳ ҳурмат қилади. Уни хорлаганни Аллоҳ ҳам хорлайди.
5. Ал-мукситина индаллоҳу алал-манобири минан-нури.
— Мукситлар (камтар кишилар) Аллоҳ ҳузурида нурдан бўлган минбарларда ўтирадилар.
6. Аллазина яъдилуна фи ҳукмин соъатан хайрун мин ибодати ситтина сана.
—Бир соатлик адолат олтмиш йиллик ибодатдан яхшидур.
7. Ва қола алайҳиссалому узкуру маҳосина мавтокум ва каффу ан масовиҳим.
—Ўтганларнинг яхши фазилатларини зикр қилинглар, ёмонликларини гапиришдан эса сақланинглар, деган ёзувлар бор.

Шоҳистахон Ўлжаева

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube