Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси ҳақида юнон-рим муаллифлари (1-қисм)

Ўрта Осиёнинг қадимги аҳолиси ҳақида юнон-рим муаллифлари (1-қисм)
05 Kasım 2019 - 14:19 'да юкланди ва 410 марта ўқилди.

Қадимги дунё тарихида Шарқ билан Ғарбни бир-бирлари билан боғлаб турган карван йўллари (улар тарихда “Ложувар йўл”, “Шоҳ йўли”, “Буюк ипак йўли”, “Нефрит йўли”ва бошқалар) мамлакатлар иқтисодий ҳаётида катта ўрин тутган. Ана шу йўлларнинг муайян қисмини назорат қилиш (чунки ундан катта даромат келарди) ва назорат ҳудудларини кенгайтириш мақсадида турли баҳоналар ва сабаблар қидирилиб, асосий мақсад йўлида мамлакатлар аро урушлар бўлиб турган. Ана шундай жангу-жадаллардан бири милоддан аввалги VI-IV асрларда қадимги форслар билан юнонлар ўртасида олиб борилган урушлар эди. Қадимги дунёнинг бу икки буюк империялари (Аҳамонийлар ва Юнонистон) ўртасида бошланган урушларда Ўрта Осиёнинг қадимги халқлари ҳам қатнашганлар. Шу муносабат билан юнон муаррихлари Ўрта Осиё халқлари ҳақида тарих учун қимматли маълумотлар қолдирганлар. Айниқса, қадимги Юнонистоннинг юксак илмий ва маданият марказларидан бўлган Кичик Осиё шаҳарлари, улардан чиққан олиму-фузалолар: тарихчилар, географлар ва тарих билан қизиққан турли соҳа йилномачилари Эрон ва Туронзаминнинг қадимги халқлари ҳақида кўп қизиқарли маълумотлар берадилар. Манбаалардан маълум бўлишича қадимги юнонлар тарихи Иониянинг Милет шаҳрида шаклланиб, тарих сўзи иония тилида “тадқиқот”, “изланиш” маъносини беради. Милет тарих мактабининг милоддан аввалги VI асрда ўтган вакилларидан бири Гекатей бўлиб, у ўзининг “Ер қуррасининг тасвири” асарини Осиёга бағишланган қисмида ҳорасмийлар ҳақида биринчи бор маълумотлар берган. Шунингдек, Гекатей маълумотларига асосланиб, хорасмийлар ва уларнинг Амударё куйи ҳавзаларига кўчиб борган авлодлари ҳақидаги илк хабарларни Кичик Осиёлик “Тарихнинг отаси” (Цицерон баҳоси) деб аталган Геродот асари “Тарих”да ўқиймиз[1]. Бу ҳақда Афиней, Степан ва бошқалар ҳам ёзишган. Масалан, Афиней ёзади: “Милетлик Гекатей Осиёни тасвирлаб шундай дейди: “… парфларнинг шарқида текисликлар ва тоғларни ишғол қилган хорасмийлар яшайди. У тоғларда ёввойи дарахтлар, тол, юлғун, тиканлик кинара ўсади”. Степан эса “Хорасмия: парфларнинг шарқидаги шаҳар. Гекатей Осиёни тасвирлаб, шундай дейди: “Уларнинг шаҳри Хорасмия”[2].

Геродот (милоддан аввалги 484-425 йиллар оралиғида яшаган) Кичик Осиё шаҳарлари, Вавилон, Финикия, Кипр ороли, Македония, Марказий Греция (Афина), Қора денгиз соҳиллари, Эгей денгизи ороллари, умуман қадимги дунё мамлакатлари ва шаҳарларининг кўпчиллигида бўлган. У ўзининг 10 йиллик саёхати давомида (мил.авв.455-445) Ливия, Миср, Оссурия, Бобил, Экбатанда бўлиб, тўплаган барча материаллари асосида 9 жилдли “Тарих” асарини ёзган. Геродотнинг Ўрта Осиё халқлари тарихи ҳақидаги маълумотлари “Тарих” асарининг I, III, VII, IX жилдларида ўз аксини топган. У ўзининг “Тарих” асарида бутун эьтиборини Афинага қаратган, кўп вокеа ва фактлар Афина сиёсати нуқтаи назаридан ёритилган. Асарда Европа ва Осиё, Юнонистон ва Эрон ўртасидаги урушлар воқеаси ёритилган. Асарда тарихий воқеа ва ҳикоялар кетма-кет, афсона, миф, нақл, ривоят, эртак, масал ва уларнинг асосий мазмуни орасига киритилган қистирма ҳикоялар тарзида берилади[3] (Ксеркс ва унинг укаси Масист, Томирис ва Кирнинг ҳалокати ҳақидаги ҳикоя ва бошқалар).

Геродотнинг “Тарих” асарида бизни қизиқтирган масала сак (скиф), массагет, хорасмий ва Хоразм, исседон ва дай, фарф ва маргуш, суғд ва парикан каби Ўрта Осиёда қадимда яшаган ўтроқ ва кўчманчи халқлар ҳақидаги маълумотлардир. У Кирнинг массагетлар устига юриши ва ҳалокати сабабларини ёритади[4]. Скиф халқлари ҳақидаги маълумотлар “Тарих” китобининг 4-жилдида берилади. У Шарқ халқларини менсимай, “варвар” деб қарамайди. Унинг учун Шарқ инсоният маданияти, донишмандликнинг ўчоги[5], унинг фикрича геометрия, офтоб соати, қонуният, қуроллар, ёзув маданияти кабилар Шарқдан келган[6].

Ўрта Осиё халқлари Юнон-Эрон урушларининг иштирокчиси сифатида юнон муаллифларини қизиқтирди ва асарларида улар ҳақида қимматли маълумотлар берадилар. Масалан, Геродот “Тарих” китобида Бактрия, Бақтра ва боҳтарийлар ҳақида 13 марта, суғдларни 2 марта, хоразмликларни 3 марта, сакларни 11 марта, массагетларни 19 марта тилга олиб, уларнинг моддий маданияти, урф-одатлари, дини ва тарихи ҳақида ҳикоя қилган[7]. Геродотнинг қадимги Ўрта Осиё тўғрисидаги асосий фикрлари форсларнинг сак-массагетларга қарши юришлари, Кир II ва Тўмарис ўртасидаги сиёсий муносабатлар, аҳамоний ҳарбий қўшинлари сафида аждодларимиз жангчиларининг фаол иштироки, уларнинг яроқ-аслоҳалари, йўлбошчилари, жангларда уларнинг кўрсатган жасоратлари, аждодларимизнинг аҳамонийлар асоратига тушиб катта хирож тўлашлари, Акес (Хилменд) дарёси сувларидан фойдаланиш масаласида туғилган мажоралар ва бошқалар ҳақида боради. Геродот ҳеч қачон Ўрта Осиё вилоятлари ва шаҳарларида бўлмаган. Шунинг учун унинг Ўрта Осиёни тарихий географияси ҳақидаги маълумотлари илмий изланишларни талаб қилади. Масалан, Геродот массагетларнинг ҳудудий жойлашуви ҳақида бундай ёзади: “Улар шарқда, қуёш чиқиши йўналишида, Аракс дарёсининг нариги ёғида жойлашганлар. Аракс дарёси Матиёна тоғларидан бошлаб оқади”. Тадқиқотлардан маълумки, Аракс-бу Амударё. Матиёна тоғлари – Помир ёки Ҳиндиқуш тоғларидир. Чунки, Геродотнинг ёзишича, Матиёна тоғларида Ҳинд дарёси бошланади.

Геродот “Тарих” асарининг III – китобида (117- боб) Акес суви мажорасида Скилак ва Гекатейдан олган маълумотларига асосланиб куйидагиларни ҳабар қилади: “Осиёда ҳар тарафидан тоғ билан қуршалган бир водий бор, тоғда бешта дара бор. Бир вақтлар бу ерлар хорасмийларга қараган ва хорасмий гиркан, парфян, саранг ва фаманейларга чегарадош бўлган. Ана шу водий атрофидаги тоғлардан Акес деб аталувчи катта дарё оқиб тушган. Шу дарё беш ирмоққа бўлиниб, юқоридаги халқлар ерларини суғорган… Аммо форсларга қарам бўлгандан кейин бу халқлар мана қандай аҳволга тушдилар. Шоҳ тоғ дараларини беркиттириб, тўғон дарвозалар қурдиради. Водийда суний кўл ҳосил бўлади. Илгари шу сувлардан фойдаланиб келган қабилалар энди бу имқониятлардан маҳрум бўлиб, даҳшатли ҳолатга тушадилар. Қишда, албатта, бошқа жойлардагидек, илоҳиёт уларга ҳам намгарчилик юбаради, ёзда эса улар экадиган тариқ ва кунжут доим сувсиз қолади. Мутлақо сувсиз қолганда улар хотин-бола чақалари билан Парсуага борадилар, шоҳ саройи қаршисига туриб олиб баланд овозлар билан ачинарли ҳолда фарёд қиладилар. Улардаги сув танкислигини кўрган шоҳ арзгўйлар томонидаги тўғон дарвозаларини очишни буюради. Ерлар суғорилгач, яна тўғонни беркитишни буюради, энди бошқа сувга ташна қабила ерларига сув очадилар. Бироқ, мен билдимки, тўғон дарвозасини очиш учун шох катта пул (божлардан ташқари) олар экан.

(порахўрликка ишора ) Ишлар ана шундай[8]» Геродот асарида келтирилган бу эпизоддан Аҳамонийлар ҳукмронлиги остида аждодларимиз, айниқса, оддий меҳнаткаш жамоалар аҳволи қанчалик оғир бўлганлигини гувоҳи бўламиз.

Геродот келтирган мана шу эпизоддан келиб чиқиб, Тарн, Альхайм, Хеннинг, Пыянков, Ғофуров ва бошқалар хоразмликлар дастлаб Марв-Хирот атрофида яшаганлар, кейинчалик Аҳамонийлар сиқуви натижасида ҳозирги жойларига кўчиб келган бўлсалар керак, деб фикрни юритганлар. Тадқиқотчилар, айниқса В.А.Лившиц қадимги Хоразм тили Авесто тилига яқин, деган хулосага келади. Шу фикрдаги олимлар (В.В.Струве, И.М.Дьяконов, В.Г.Луконин, М.Мэри Бойс, С.П.Толстов, М.Исҳаков ва бошқалар) Авестонинг энг кўхна қисмлари, яъни “Гота” гимнлари Хоразмда яратилган, дейдилар. Эхтимол, Гота гимнлари Хороевада (Хорасмияда) яратилиб, хорасмийлар уни ўзлари билан (милоддан аввалги VI асрнинг охирги чорагида) Амударё қуйи ҳавзаларига олиб келган, дейиш тўғрироқдир. Бу вариантда ҳам Авестонинг “Готалари” хоразмлилар жамоасида яратилганлигини тасдиқлайди.

Геродот Бақтрияни кўп тилга олади. Кир II нинг ҳарбий юришларига “Бобил, Бақтрия халқи, саклар ва мисрликлар тўсиқ бўлиб турганлар” деб ёзади Геродот[9]. Геродот маълумотларида берилган “Бақтрия халқи” тушунчаси маълум бир этник бирликни англатади. Халқ маъносини берувчи “этнос” сўзи Геродот “Тарих”ида кўп учрайди.

Геродотнинг ёзишича, Доро I Аҳамонийлар давлатини 20 та сатрапликларга бўлиб бошқарган. Шундан 3 таси Ўрта Осиё ҳудудлари билан боғлик жойлардир. Масалан, “Тарих” китобида куйидагиларни ўқиймиз: Бақтрияликлардан эглларгача бўлган халқлар 300 талант (бир талант 33,655 кг кумушга тенг- А.А.) солиқ тўлаганлар. Бу – ўн иккинчи ўлка”[10] “Саклар ва каспийлар 250 талант тўлаганлар. Бу ўн бешинчи ўлка.Парфянлар, хораcмийлар, суғдлар ва арийлар 300 талант тўлаганлар. Бу ўн олтинчи ўлка”[11]. Геродот аждодларимизнинг этник таркиби, уларни кийим-боши, ҳарбий қуроллари ҳақида ҳам маълумотлар беради, яъни “Бақтрияликларнинг бошларига кийган қалпоқлари мидияликларникига жуда ўхшаган, улар тростникдан ясалган ўқ ва калта найзалар билан қуролланганлар. Саклар (скиф қабиласи) узун чўққили қалпоқлар кийган. Улар кенг шарвар кийганлар, сак камони ва ханжарлари билан қуролланганлар. Булардан ташқари уларда яна сагарислар, яъни икки тиғли жангавор ойболталар бўлган. Ушбу қабила (айнан скиф қабиласи) амиргия саклари деб номланган. Форслар скифларнинг ҳаммасини саклар деб атайдилар. Бақтрияликлар ва сакларнинг сардори Гистасп – Доро ва Кирнинг қизи Атоссанинг ўғли бўлган[12]”. “Парфянлар, хорасмийлар, суғдлар, гандарийлар ва дадиклар бақтрияликларнинг қуролларига ўхшаган яроғ-аслохалар билан ҳарбий юришга кирганлар. Уларнинг йўлбошчилари: парфян ва хорасмийларда Фарнакнинг ўғли Артабаз; суғдларники-Артей ўғли Азан бўлган[13]”. “Бақтрия чавондозларининг қуроллари пиёда аскарлар қуролларига ўхшаган, худди каспийларникини ўзи эди…. Каспийлар ва париканийлар ҳам худди пиёда аскарлардек қуролланган эдилар.Араблар ҳам худди пиёда аскарлардек қуролланган эдилар, аммо уларнинг барчаси туяларда шундай тез чопар эдиларки, улар тез юришда сипоҳийлардан қолишмас эдилар”[14].

Геродот Ўрта Осиёнинг қадимги халқлари ҳақидаги ҳикояларини айнан массагетлардаш бошлайди: “Бу халқларни ўзига тобе қилгандан сўнг,- дейди Геродот- Кир массагетларни истило қилиш мақсадини ўз олдига қўйган. Бу массагетлар, айтишларича, жасур ва беҳисоб қабиладир. Улар шарқда, қуёш чиқиши йўналишида, Аракс дарёсининг нариги ёғида исседонларга рўпара бўлиб жойлашганлар. Баъзилар уларни скиф қабиласи, деб ҳисоблайдилар.”[15] “Баъзиларнинг айтишига кўра, Аракс Истрадан катта; бошқалар эса, аксинча, бу дарёни кичик деб ҳисоблайдилар. Аракс дарёсида ороллар кўп…Бу оролларда яшовчи одамлар ёзда мевали дарахт ҳосилини йиғиб, қишга қуритадилар….Массагетлар гулхан атрофига йиғилишиб, пишган меваларни оловга отадилар. Улардан чиққан ҳиддан, эллинлар вино ичиб маст бўлганларидек, кайф қиладилар. Оловга қанча кўп мева ташланса, ундан чиқадиган ҳид кўпайиб, бадмаст бўладилар. Сўнг ўринларидан туриб, ўйнашадилар, ашула айтишадилар. Бу қабилаларнинг турмуш тарзи ҳақида шундай ҳикоя қиладилар. Аракснинг бир ўзани каспий денгизига куйилади. Каспий денгизи бошқа сув омборлари билан боғланмаган денгиздир[16].“Массагетларнинг кийим-кечаклари скифларникига ўхшайди ва турмуш тарзи ҳам ўхшаш. Улар отда ва пиёда юрадилар. Одатда, уларнинг қуроллари камон, найза ва жангавор ойболталардан иборат. Уларнинг ҳамма нарсалари олтин ва мисдан ишланган. Аммо, барча санчиқ, ўқ ва ҳарбий болталарнинг металл қисми мисдан ишланган (бронзадан демоқчи-А.А.), бош кийимлари, бел камари олтин билан нақшланган. Улар отларининг эгар-жабдуқларини ҳам уст-бошлари каби олтин билан безатадилар. Темир ва кумушдан ясалган буюмлар уларнинг рўзғорида ишлатилмайди, чунки бу металлар массагетларнинг ерларида умуман учрамайди. Аммо, уларда олтин ва мис жуда кўп”[17]

Массагетларнинг урф-одатлари ҳақида мана нималарни айтиш мумкин: Оиладаги эркакларнинг ҳар бири биттадан аёлга уйланади, аммо, улар оиладаги аёлларнинг истагани билан бирга жинсий алоқада бўлиши мумкин. Массагет бирон бир аёлга илакишиб қолса, ўзининг ўқдонини унинг юртаси эшигига осиб, ичкарига киради ва шундан сўнг бамайли ҳатир ўзга хонадон бекаси билан жинсий алокада бўлиши мумкин. Уларда инсон учун (ҳеч қандай) қатьий норма белгиланмаган.

Массагетлар буғдай экмайдилар, чорвачилик ва балиқчилик билан шуғулланадилар (Араксда балиқ зиётидан ортиқ) ҳамда сут ичадилар. Массагетларда улуғланган ягона худо-бу Қуёшдир, Қуёшга улар отни қурбонлик қиладилар, чунки худога дунёдаги энг чаққон-тез чопар жонлиқни қурбон қилиш лозим деб ўйлайдилар”[18].

Милоддан аввалги 530 йилда Кир II массагетлар устига юриш қилади. Геродотни ёзишича, шу кезларда массагетлар подшоси ўлган бўлиб, унинг ўрнига бева хотини-Тўмарис подшолик қиларди. Геродот ушбу вокеани куйидагича ҳикоя қилади: “Массагетларнинг подшоси ўлган шоҳнинг беваси эди. Унинг номи Тўмарис эди. Кир II уни хотинликка олиш баҳонасида, унга совчилар юбаради. Аммо, Тўмарис Кирни унга уйланиш учун эмас, балки массагетлар подшолигини эгаллаш учун шундай қилганини тушуниб қолади ва унга рад жавоб беради. Кир айёрлик йўли билан ўз мақсадига етаолмагач, массагетлар юртига очиқ уруш эълон қилади. Дарёдан (Араксдан) қўшинни ўтказиш учун подшо сол-кўприк (понтоннқй мост) қуришга буюради, кўприк устига эса минора қурдиради. Кир қўшинлари бу ишлар билан бандлигида Тўмарис Кирга вакил юбориб, “Мидялилар подшоси! Кўприк қуришни тўхтат! Сен олдиндан билмайсанку, бу ишларинг сенга фойда келтирадими ёки йўқ. Шаштингдан қайт, ўз мамлакатингга подшолик қилавер, бошқалар юртига кўз олайтирма. Лекин сен, албатта, маслаҳатимга кўнмайсан, тинчликни уйламай, ўз билганингдан қолмайсан. Агар сен массагетлар устига ҳарбий юриш қилишни жуда истаётган бўлсанг, дарёга кўприк қуришни тўхтатгинда, дарёдан биз томонга бемалол кечиб ўтавер, мен қўшинларимни соҳилдан уч кунлик йўл нарига олиб кетаман. Агар сен истасанг, соҳилдан уч кунлик йўл нарига қўшинингни олиб кет, мен дарёдан кечиб ўтай, сенинг юртинг чегараларида жангга қилайлик” Шундан сўнг Кир амалдорлари билан маслохат кенгаши ўтказади ва Тўмарисни қўшинлари билан ўз ерларида қарши олишга келишадилар.

Аммо, йиғинда қатнашганлардан бири-лидиялик Крез бундай қарорга келиш катта хатоликка йўл кўйиш билан баробар эканлигини шоҳга исботлайди ва дейдики, “Агар душманни ўз ерингга киритсанг, сенга катта ҳавф туғилади: мағлубиятга учраб, мамлакатинг бошига офатлар келтирасан. Чунки, массагетлар ғалабадан сўнг ўз юртларига осонликча қайтиб кетмайдилар, аксинча мамлакатинг ичқарисига босиб бораверади. Агар сен ғолиб чиқсанг, сениг ютугинг унчалар катта бўлмайди. Бу ютуқ уларнинг ерларида юз берса, сен уларни ўз юртларида қувлайсан. Мен ҳар икки ҳолатни таҳлил қилиб, шундай хулосага келдимки, сен душманни ўз ерида енгиб, тўғридан-тўғри Тўмарис юртига кириб борасан. Менимча, дарёдан ўтиб, улар юртига кириб олайлик, қани душмонларимиз қанчага чекинар экан, сўнг улар устидан ғолиб чиқиш йўлларини ўйлайлик” деб Крез ўз режасини баён қилади. “Билсам, массагетлар аслзодаларга хос форс турмуш тарзидан мутлақо беҳабар ва улар (массагет жангчилари-А.А.) шоҳона дастурхон кўрмаган эканлар. Ҳарбий лагерда кўпгина қўйлар сўйилиб,тўкин дастурхон ясалиб, кичик бир отряд билан керагидан ортиқ вино ичимликлари қолдириш режалаштирилади. Асосий қўшин эса дарё томон чекиниши керак. Агар мен адашмасам, – дейди Геродот- душман лагерида қолдирилган қисмни массагетлар енгиб, лагерда тузалган тўкин дастурхонга ташланадилар, маишат бошланиб кетади. Мўл-кўл винолардан бадмаст бўлган душман устига Кир қўшинлари ёпирилиб ташланадилар ва буюк ғалабага эришиш имкониятлари яратилади[19].
“Кир биринчи маслахатдан воз кечиб, Крез таклифини қабул қилади. Сўнг шоҳ Тўмарисга ҳабар юбариб, уни чекинишга, дарёдан ўтиб олиб, унинг ерида жанг қилишга тайёр эканлигини билдиради. Малика ваьдасига биноан ўз қўшинлари билан чекинади. Кир эса ўғли Камбисни валиахд қилиб тайинлаб, унга Крезни хурмат қилишга ва (урушда бирон ҳол юз бергудек бўлса) доимо ғамхурлик қилиб юришни топширади. Шундан сўнг Кир Крез билан Камбизни Персидага жўнашга рухсат беради, ўзи эса қўшинлари билан дарёдан кечиб ўтабошлади. Араксдан ўтгач, массагетлар ерида Кир туш кўради. Тушида у катта ўғли Гистаспни елкасида қанотлар ва у қанотларни бири Осиёни, иккинчиси Европани ёритиб турган эмиш. Арсам ўғли Гистаспнинг энг катта фарзанди, Аҳамонийлар уруғидан бўлган Доро ўша вақтда 20 ёшларда бўлгани учун ҳарбий хизматга олинмай Персияда қолиб кетган эди. Уйғониб Кир кўрган туши устида ўйлай бошлайди, Сўнг у ҳузурига Гистаспни чақириб, гувоҳларсиз дейди: « Гистасп! Сенинг ўғлинг менга ва менинг давлатимга ҳавф солмоқда. Бу менга аниқ маълум бўлди… .Чунки худолар менинг ҳақимда қайғурмоқдалар. Хуллас, тушимдан маълумки, сенинг ўғлинг менинг жонимга қасд қилмоқчи. Шунинг учун Персидага тезроқ қайтгинда ўғлингни жазога торт, мен массагетлар юртини таслим этгач, уйга қайтаман” дейди[20].

Кирнинг тушида илоҳларнинг маълум қилишича, массагетлар билан бўладиган жангда унинг ҳалокати, подшолик эса Дорога ўтиши аён бўлади. Қаттиқ ташвишга тушган Кирни кўнглини кўтариш мақсадида, “эй олам паноҳ!, Сени ўлимингни истаган кимсани форс бўлиб туғилгандан кўра, тезроқ ўлгани яхши эди. Сен форсларни қуллиқдан озод этиб, барча халқлар устидан хукмронлик қилишни таьминладинг. Агар сенинг тушларинг менинг ўғлимни исёнкор эканлигини аён қилган экан, мен уни сенинг қўлингга топшираман, уни нима қилишликни ўзинг ҳал қил!”[21]деб Персидага жўнайди.

Кир эса ўз қўшинлари билан Араксдан ўтиб, бир кун йўл босади ва Крез маслохатига кўра лагер қуриб, энг заиф қўшинларидан бир қисмини тўкин дастурхон билан қолдириб, ўзи яна асосий қўшин билан Аракс бўйига қайтади. “Массагетлар армиясининг учдан бир қисми билан КирII қолдирган қўшин ўртасида қаттиқ жанг бўлади. Жангда форслар қўшини енгилади. Ғалабадан хурсанд массагетлар тузаб қўйилган тўкин дастурхонга ташланадилар, маишат бошланади. Массагетлар бадмаст бўлишиб, барчаси уйқуга кетган пайтда, Кир қўшинлари пайдо бўлиб, бир қисм массагетларни қиради, қолганларини осонгина асир оладилар. Асирлар орасида малика Тўмариснинг ўғли, массагетлар сардори Спаргамис ҳам бўлган эди”[22].

Геродот ўз ҳикояларини давом эттириб: “ Малика Тўмарис ўз қўшини ва ўғли билан юз берган вокеадан ҳабар топгач, Кирга элчи юбаради ва дедики, “Қонхўр Кир! Қувонма, бу ютуғинг билан. Узум виносини ичганда сизлар ҳам эс-хушингизни йўқотасиз, сўзлаганда маьнисиз, нолойиқ иборалар ишлатасиз, ҳалол жангда қурол кучи билан эмас, балки шундай ифлос йўллар билан ўғлимни қўлга олдинг. Энди менинг сўзимга қулоқ сол: ўғлимни бер ва яхшиликча менинг ерларимдан кет, қўшинимни учдан бир қисмини яксон қилишга эришдинг. Агар сен шундай қилмасанг, массагетлар илоҳи – Қуёш худоси олдида қасамёд қиламанки, мен сени-қонхўр жаллодни, қонингга тўйдираман”[23]. Аммо, Кир элчи сўзларига эҳтибор бермади, жангга отланди. Малика Тўмарис ўғли Спаргапис эса мастликдан хушига келгач, ёмон аҳволга тушиб қолганини тушунади, занжирбандликдан озод қилишликни Кирдан илтимос қилади. Валиахд қўллари қишандан озод этилгач, нодонлик қилиб қўйганлигидан орият қилиб, ўзини-ўзи ўлдиради”[24]

«Кир Тўмарис таклифини эьтиборга олмагач, малика бор кучи билан форслар устига ташланди. Бу жанг, менинг назаримда варварлар билан бўлган тўқнашувларнинг энг даҳшатлиси эди. Жангни бориши билишимча бундай бўлган. Аввало, ҳар икки томон бир-бирларига қарама-қарши туриб олиб, узоқдан камондан ўқ отишган. Ўқдонлар бўшагач, найза ва ханжарлар ёрдамида олишув бошланган.Томонлар узоқ олишадилар, ҳеч ким чекинишни истамайди. Ниҳоят массагетларнинг қўли баланд келади. Деярли форс қўшинлари ва Кир ҳам жангда ҳалоқ бўлади. У 29 йил подшолик қилган эди. Тўмарис Кир танасини ўликлар ичидан топдириб, унинг калласини одам қонига тўлдирилган чарм мешга солишни буюради. Сўнг мағрур она мақомида ўз қўшини ва асирлар олдида нутқ сўзлайди: «Сен ўғлимни ҳийлаю-найранг ишлатиб қўлга туширдинг ва нобуд қилдинг. Мен эса ҳаётман ва сени жангда енгдим. Шунинг учун сенга мен айтган эдим, қонингга тўйдираман”[25]. Бу ҳабарларнинг охирида Геродот бундай хулосага келади: “ Кирнинг ўлими ҳақидаги кўпдан-кўп ҳикоялар орасида менимча, бу ҳикоя энг ишончлидир”[26].

Адабиётлар
[1] Геродот. “Тариҳ”, III том, 117.
[2] Пьянков И.В. Хорасмии Гекатея Мимлетского. ВДИ, № 2, 1972, стр. 6.
[3] Сулаймонова Ф. Шарқ ва Ғарб. Тошкент-1997. 48 бет.
[4] Геродот. “Тарих” , том 1, 201, 204-215.
[5] Ўша асар, том 1,4; том II, 4.
[6] Ўша асар, том II, 109, 177; том IV, 180.
[7] Сагдуллаев А. Қадимги Ўзбекистон илк ёзма манбаъларда. Тошкент-1996.34 бет.
[8] Геродот. «Тарих», том III, 117.
[9] Геродот. “Тарих”, том I, 153.
[10] Ўша асар, том III, 92.
[11] Ўша асар, том III, 93.
[12] Ўша асар, том VII, 64.
[13] Ўша асар, том VII, 66.
[14] Геродот. “Тарих”, том VII, 86.
[15] Ўша асар, том I, 201.
[16] Ўша асар, том 1, 202.
[17] Ўша асар, том 1, 215.
[18] Геродот, “Тарих”, том 1, 216.
[19] Геродот. “Тарих”, том 1, 205-207.
[20] Ўша асар, том 1, 208-209.
[21] Ўша асар, том 1, 210.
[22] Геродот, “Тарих”, том 1, 211.
[23] Ўша асар, том 1, 212.
[24] Ўша асар, том 1, 213.
[25] Ўша асар, том 1, 214.
[26] Ўша асар, том 1, 214.

Шоҳиста Улжаева

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube