Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Бегижон Аҳмедов: САЙЁҲ (2)

Бегижон Аҳмедов: САЙЁҲ (2)
05 Kasım 2019 - 17:00 'да юкланди ва 354 марта ўқилди.

(боши)

(воқеий қисса)

Реал воқеаларга асосланган ушбу қиссада Ўрта Осиёдаги давлатлардан бирида истиқомат қилувчи тадбиркор олим кишининг бошидан кечирган саргузаштлари баён қилинади. Асар қаҳрамони атрофидаги иккиюзламачи одамларни тарк этиб, соғлигини тиклаш, ўзлигини ва Худони англаш, зиддиятларга тўлиб кетган қалби билан танҳоликда суҳбатлашиш мақсадида олти ой давомида ёлғиз Помир-Олай тоғ тизмаларида айиқ ва бошқа маҳлуқотлар қуршовида яшайди. Экстремал тоғ шароити, йиртқич ҳайвонлар, радикал жиҳодчилар ва ҳатто жинлар асирлигидан омон чиққан Сайёҳ бу сафардан иймони сайқалланиб, жисмонан ёшариб, руҳан покланиб қайтади.

Ушбу фалсафий асарда кўтарилган оламшумул муаммолар, одамларнинг пул топишга ҳуруж қўйиб, маънавий инқирознинг кучайиб бораётгани, айрим мусулмонларнинг ўз дини аҳкомларини нотўғри тушунишлари натижасида жаҳон миқёсида исломофобиянинг авж олишига қисман сабабчи бўлаётганлари, ҳамда вужудга келган маънавий бўҳрондан чиқиш йўллари ҳақидаги фикр ва мулоҳазалар ўқувчини теран фикрлашга чорлайди. Кенг китобхонлар оммасига мўжалланган.

Аллоҳнинг чексиз карами билан 92 ёшни қаршилаётган меҳрибон онажоним Ҳайрихон ҳожи аяга таъзим билан бағишлайман.

***

2-БОБ

Ичингда гўзаллик борлиги учун сен гўзалликни кўра оласан. Дунё ойнага ўхшайди: унда ҳар ким ўзининг аксини кўради.
Пауло Коэльо.

– Йўлнинг адоғи икки томонга айрилади. Ўша жойда ўнгга кетсанг – “Айиқлар дараси”га, чапга бурилсанг, “Субудай дара”сига кетасан деган белгилар бор. Биз чапга юрамиз. Машинанг тепаликка юролмай қолган жойда мен тушиб қолиб, у ёғига пиёда кетаман. Сен эса шаҳарга қайтаверасан, – деди Анвар анчадан буён давом этаётган сукутни бузиб.
– Бир ўзингиз бу баланд тоғларда қандай юрасиз?
– Биринчидан, бу сенинг ишинг эмас, – деди чўрт кесиб Анвар. – Иккинчидан, юрасиз эмас, қандай яшайсиз? деб сўрасанг тўғрироқ бўларди, ўқимаган! Кескинроқ берган жавобидан ўзи ҳам тортиниб кетди. Аслида у ҳазил аралаш жавоб қилмоқчи эди. Ўхшамади. Ҳайдовчи оғриндими, бошқа бирор оғиз гапирмади. Манзилга етиб келишганда “УАЗ”нинг радиаторидан бурқираб ҳовур чиқар, 2200 метр баландликда ҳаво етишмаслигидан бўғма касалига чалинган бемордай қийналиб, бўғилиб зўрға юраётган мотори эса ниҳоят, тўхтаб қолди.

Ҳайдовчи йигит канистрдаги бензинларни бакка қуйиб бўлгач, зангори осмон ва ям-яшил ўсимликлар дунёсининг латофати ва тоғларнинг қорли чўққилари шукуҳидан таъсирланиб деди:

– Ака, қаранг, табиат нақадар чиройли! Май ойида дарахт ва ўсимликларга қараб тўймайман. Биласизми, менимча, май ойида ўсимликларни чанг қоплаб улгурмаган бўлади. Шунинг учун ҳам табиатнинг май ойидаги латофати ва таровати ўзгача жилвагар бўлади! “Ҳар бир одамнинг қалбида шоир ухлаб ётади”, деб бекорга айтилмаса керак. Ибораларига қаранг! Латофат, тароват…”, хаёлидан ўтди Анварнинг.
– Шеър ёзиб турасанми дейман, ука?
– Қаёқдан билдингиз? Ҳа… Уч-тўрт йилда биттаиккита, дегандай. Лекин уларни бировга ўқитмаганман, тўпламайман, очиғи, ёзган варақ ва дафтарларимни доим йўқотиб юраман. Ёшим 35да. Лекин орзуларим кўп, улардан ҳам армонларим бисёр. Ака, билсангиз, ҳар йили кузда мен ўзимни ўзим роса сўкаман.
– Нега?
– Сабаби, тирикчилик деб, саҳар уйдан чиқаман ва ишга кетаман. Ойлигим оз, бу машина бир корхонаники. Илож топилиши билан бўш вақтда шаҳар кўчаларида одамларни ташиб, 5-6 танга пул ишлайман. Кун-у тун пул топиш илинжида юраман. Хаёлим оилам ташвиши ва тирикчилик ўтказиш муаммолари билан банд. Сиз шеърни айтасиз… Ўзимни тергашимга сабаб эса, қиши билан баҳорни соғинаман ва чилланинг совуқ тунларида “Наврўз келиб, дарахтлар бўстонга, адирлар гулистонга айланганда, бориб роса томоша қиламан! Адирларда тўхтаб, машинадан тушиб, лолоқизғалдоқларни, қўнғироқ гул, гулисафсарларни мириқиб ҳидлайман! Ўрик, гилос, айниқса, олма гуллаганда ҳам, албатта тўйиб-тўйиб ҳидлайман. Гуллаб, атрофга муаттар ифори тараётган мевали дарахтлар тагида ўтираман. Завқ билан томоша қиламан, худди японлар сакура гуллаганда байрам қилиб, чамандек очилган гилослар остида ўтиришгандай… Парвардигор яратган гўзалликлардан баҳраманд бўламан, оиламни тез-тез адирларга олиб чиқаман! Албатта, олиб чиқаман”, деб ният қиламан ҳар йили… Лекин… Ҳар доимгидай, ўрик гуллаганда бир суюниб қўйган кўйи, гилоснинг, олманинг, настариннинг ошуфта бўлиб гуллаганини ҳатто билмай ҳам қоламан. Кўзим кўради, лекин, қалбим уларга аҳамият бермайди.
– Нега?
– Чунки хаёлим кўз олдимда очилиб турган атиргулда эмас, йўл четида турган йўловчида ёки эрталаб хотиним ёдга солган оила камчиликлари, олиш керак бўлган нарсалар билан банд бўлади…
– Афсусларким, кўпчилик шундай ҳаёт кечиради, деди Анвар, мийиғида гуноҳкорона жилмайиб. – Менинг ўзим ҳам. Келаси йили болаларимни гул тергани, албатта, олиб чиқаман, деб ният қиласан, киши. Лекин… Иш дейсан, вақт дейсан, борди-келди дейсан, ҳар йили шу. Охири айбни замонга юклаб, умринг ўтаверади. Лекин айб замонда эмас, ўзимизда. Қандай яшаш ҳар бир одамнинг ўзига боғлиқ. Турмушнинг туганмас икир-чикирлари, ҳойу-ҳаваслари пўртанасида сузиш ҳам, ҳеч бўлмаса ора-сира тўхтаб, ҳаётдан завқланиш, ўзлигингни англаш, ўнглаш ва одамга ўхшаб яшаш ҳам!

Айтматов айтгандай: бу дунёда одамдек яшаш қийин, лекин кун сайин одам бўлиб қолиш ундан ҳам қийинроқ. Ҳайдовчи тасдиқ аломатида бош ирғади ва баланд тоғ чўққисидан кўзини узмай сўради:

– Хўв анави чўққилардаги қорнинг қалинлиги қанча
бор?
– Қор кўп ёққан йиллари бир метрдан ошади! “Фи-фувв” деб ҳуштак чалиб юборди ҳайдовчи. Бир оғиз совуқ сўз туфайли икки соатча сўзлашмай келган икки нотаниш одам энди минг йиллик танишлардай самимий суҳбатлашар эди. Балким, одам бўйнидаги турмуш деб аталган бўйинтуруқ, шаҳарнинг шовқин-суронларидан, ёлғон-у фириблари, кибр-у риёлари, ортиқча ҳашам ва даҳмазаларидан зериккан қалблар минг йиллик тоғу-тошларнинг улуғвор сукунати, она табиатнинг ибтидоий гўзаллиги уларни мафтун қилиб, азалий умуминсоний армонлар ҳақида суҳбат қуришга илҳом бергандир?

* * *

Барча сайёралар қатори, Ер куррасига, унда истиқомат қилиш бахтига муяссар бўлган бани башар фарзандларининг ранги, ирқи, тили, касбу амали, бойлик ва мартабасидаги фарқлардан қатъи назар, ҳаммасига ёруғлик ва иссиқлик нурларини бирдай саховат ва меҳр ила тенг улашиб турган қуёш Яратган зиммасига ортган вазифасини адо этар экан, нимадандир уялгандай қизарган ҳолда бота бошлади.

Балки у Ер юзидаги онгли маҳлуқларнинг қилган гуноҳларини, яшаш тарзини кўриб уялгандир?. Мавлоно Румий ҳазратлари: “Бошқалар айбини беркитишда тун каби бўл”, деганларида инсон қалбини тарбиялаш баробарида кун ва тун ҳикматини ҳам очиб берган бўлсалар не ажаб:

Шафқат-у марҳаматда қуёш каби бўл!
Бошқаларнинг айбини яширишда кеча каби бўл!
Саховат ва жўмардликда оқар сув каби бўл!
Шиддат ва ғазабда ўлик каби бўл!
Тавозеъ ва хокисорликда тупроқ каби бўл!
Қандай бўлсанг, шундай кўрин,
Қандай кўринсанг, шундай бўл!

Бегижон Аҳмедов
(Давоми бор)

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube