Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

МАЗЛУМНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАНИ УЧУН

МАЗЛУМНИ ҲИМОЯ ҚИЛГАНИ УЧУН
06 Kasım 2019 - 21:51 'да юкланди ва 509 марта ўқилди.

“ББС радиоси”нинг хабар беришича, Ўтган ҳафта Ўзбекистон Алматидан Тошкентга учиб борган тадқиқотчи ва фаол Евгений Бунинни аэропортдан қайтариб юборган.

Бундан аввал Бунин Ўзбекистонга бир неча бор сафар қилган.

У ўзбек расмийларининг қарорини ўзининг Хитойдаги мусулмон уйғурларни ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятига боғлайди.

“Мен 2018 йилдан буён Марказий Осиёдаман. Қозоғистондаги фаоллар билан ишлайман. Баъзан Ўзбекистонда ҳам бўлиб тураман. Активизм учун эмас. Чунки Ўзбекистонда активизм йўқ ва яқин орада бўлишига ҳам шубҳа қиламан. Шунчаки, Ўзбекистон менга ёқади. Мен хоҳлаган жойдан туриб ишлашим мумкин. Бунинг учун менга компьютер ва интернет бўлса бўлди. Олма-Отадаги ишларимни тугатиб, Бухорога йўл олгандим. Қишда Бухорода қолишни режалаётгандим.Чунки Бухоро менга Қошғарни эслатади. Аммо 1 ноябр куни Тошкент халқаро аэропортидан мени ортга қайтаришди. Қўлимга депортация қоғозини беришди. Сабабини сўрадим, аммо айтишмади. “Ўзингиз билишингиз керак ” дейишди. Айтишларича, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг хабари бор. Аммо ҳалигача Ташқи ишлар вазирлиги бир нарса дегани йўқ. Мен Ўзбекистондан чиқариб юборилишимни тўғридан-тўғридан уйғурлар билан боғлиқ фаолиятимга боғлайман”, – дейди тадқиқотчи.

Ўзининг айтишича, у ўтган қиш бир неча ой давомида Бухорода бўлган ва у ердан туриб фаолият олиб борган.

“Аммо Ўзбекистон сиёсатига аралашганим йўқ ва Ўзбекистон қонунларини бузмадим”, – дея таъкидлайди тадқиқотчи ва инсон ҳақлари фаоли.

Буниннинг айтишича, бундан бир ярим ой аввал у Тошкентда бўлган ва у ерда ўзбек зиёлилари билан Шинжон мавзусида гаплашган.

“Маҳаллий фаоллар билан кечки овқат устида уйғурлар ҳақида суҳбат қурдик. Мен Шинжондаги вазият ҳақида баралла гапираман. Ўзбекистонда ҳам уйғурлар ҳақида билишни истаган одамлар билан бир марта учрашганман. Аммо буларнинг биронтаси ҳам тилга олинмади. Ҳеч қандай тушунтиришсиз, мени самолётга ўтқазиб юборишди”, – дейди у.

Бунин Хитойнинг ўзи “концлагер” деб таърифлайдиган қамоқхона-лагерларидаги 5 мингдан ортиқ уйғур ва бошқа мусулмон озчиликларга оид ҳужжат-далилларни тўплаган.

Shahit.biz маълумотлар базасига жойлаштирилган далиллар қамоқдаги қурбонларнинг яқинлари берган гувоҳликларга асосланади.

Бунин бир муддат Хитойда, уйғурлар орасида яшаган ва уйғур тилини ўрганган.

2018 йил апрелида Хитой уни Қошғардан чиқариб юборган.

Сукунат

Ўзбекистон Евгений Буниннинг чиқариб юборилиши юзасидан ҳеч қандай изоҳ бермаган.

Расмий Тошкент ва минтақадаги бошқа давлатлар Хитойнинг уйғурлар борасидаги сиёсатини дастаклайди.

Ўзбекистондаги расмий ОАВлар Хитойдаги уйғур ва бошқа мусулмонлар мавзусида сукут сақлаб келади.

Маҳаллий журналистлар уйғурлар мавзусининг цензура қилинишини айтадилар.

Мамлакатдаги уйғур озчилигининг аниқ сони ҳам номаълум.

1989 йилда ўтказилган аҳолини рўйхатга олиш натижаларига кўра, ўша пайт Ўзбекистонда 36 000 уйғурлар яшаган.

Аммо уйғурларнинг ўзлари рақамлар анча кўплигини айтишади.

Ўзбекистонда уйғурларнинг расман учта миллий-маданий маркази мавжуд.

Марказий Осиё давлатлари орасида фақат Қозоғистон Шинжондаги баъзи фаолларнинг Хитойга топширилишига қаршилик кўрсатган.

Расмий Остона уйғурлар Шарқий Туркистон деб атайдиган Шинжондаги мусулмонларнинг вазиятини Пекин билан музокараларда ҳам кўтарган.

Шу йил сентябрида АҚШ Давлат Котиби Майк Помпео Марказий Осиё давлатларини Хитойнинг этник уйғурларни топшириш талабига қаршилик кўрсатишга чақирганди.

АҚШ Давлат Котибининг сўзларига кўра, уйғурларни тутиб бериш талабининг Хитой даъво қилаётгани каби терроризмга қарши курашга алоқаси йўқ.

Помпеонинг таъбирича, бу “озчилик маданияти ва динини буткул йўқ қилиб юбориш ҳаракатидир”.

Шу йил августида БМТ Инсон Ҳуқуқлари Кенгашидаги 20 дан ортиқ давлат Хитойнинг Шинжондаги уйғурларга муомаласи танқид қилинган мурожаатномани имзолаган.

Уларнинг орасида биронта ҳам мусулмон давлатнинг йўқлиги эътиборни тортган.

Манба: bbc.com/uzbek

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube