Ўзбекистон Халқ Ҳаракати
buy Instagram likes web tasarm instagram takipi satn al

Дархон жанги

Дархон жанги
07 Kasım 2019 - 20:23 'да юкланди ва 517 марта ўқилди.

Дархон жанги (1865 йил 8 май) — чор Россияси қўшинлари билан Тошкент мудофаачилари ўртасида содир бўлган жанг. Генерал М. Г. Черняев бошчилигидаги рус қўшинининг Тошкентни эгаллаш учун йўлга чиққанидан хабар топган тошкентликлар зудлик билан мудофаага ҳозирланади.

Султон Саидхон ва Алимқул 7 майда эрталаб Тошкентга етиб келиб, мудофаага бошчилик қилади. Тошкентликлар қароргоҳи Мингўрикдаги Афросиёб тепалигида жойлашган бўлиб, у ерда шаҳар ҳимоячилари иштирокида ўтказилган машваратда Алимқул нутқ сўзлайди. Тошкентнинг обрўли зодагонлари курашни моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини билдириб, шаҳардаги барча отуловларини Тўйтепада қолдирилган Қўқон қўшинининг юк-аслаҳаларини ташишга сафарбар қилади.

Мингўрик лашкаргоҳида сарбозлардан илғор (авангард) қўшин тузилади, унга Дашти Қипчоқлаги чингизийлардан бўлган султон Кенесари Қосимовнинг ўғли Сиддиқ тўра қўмондон (муқаддам улжайш) этиб тайинланади ва айни вақтда у Қўқон қўшини сипоҳсолори этиб ҳам тасдикданади. Сиддиқ тўранинг укаси Арслон тўра эса сардор (дуғлат, арғин ва бошқа кўчманчи қабилаларнинг йигитларидан ташкил топган барча отлиқ қўшинлар қўмондони) этиб белгиланади. Сўнг, Фарғонадан келган ғозийлар жанговар машқ қилишга киришади. 8 май, эрта тонгда Тошкент дарвозалари очилиб, Эшонқул додҳо мадрасаси муллаваччалари, уламолари Мингўрикка йўл олишади. Улар ўзларини ғозий деб эълон қилиб, қароргохда — Султон Саидхон ҳузурида қолади. Шу пайт русларнинг пийода ва отлиқ отряди Шўртепадан йўлга чиқиб, Салор бўйига етиб келгани ҳақида хабар келади. Шунда Алимкул зудлик билан қўшинни сафлайдида, улар билан Қўқон дарвозаси ёнидан ўтиб, Тархонсаййод (ҳоз. Дархон) ариғи томон йўл олади. Алимқул қўшинида 36 тўп бўлиб, уларга тўпчибоши Ҳиндистоний ва ҳинди Бажи юзбоши раҳбар эди. Бундан ташқари, қўшин таркибида ҳабаш ғуломлардан иборат енгил қуролланган жангчилар, эгнига оҳанпўш (темир совут), зирхпўш (пўлат совут), ойнапўш (кўзни қамаштирадиган ялтироқ металл парчалар билан қопланган совут), бошига дубулға ёки кулоҳпўш (учли мўйна қалпоқ) кийиб олган аскарлар ҳамда узоққа отар милтиқлар билан қуролланган ўқчи-отлиқлар отрядлари бўлиб, бу отрядларнинг ҳар бири эгарларга ортилган, юриб кетатуриб отишга мўлжалланган икки замбаракка ҳам эга эди.

Алимқул қўшини тезда Тархонсаййодга етиб келиб, Дархонариқнинг ўнг соҳили (қоз. Ниёзбек ва Пушкин кўчаси яқини)га жойлашади. Муҳаммад Солиҳнинг ёзишича, руслар уларни кўргач, тўплардан ўққа тутиб, ҳужумга ташла-нади. Алимқул ҳам ўт очиб, қарши ҳужумга ўтишга буйруқ беради. Руслар бардош бера олмай, Салорга, сўнг унинг ортига чекинади. Алимқул қўшини эса уч тарафдан ҳужум қилиб, русларни аввал Назарбек қўрбоши қўрғончасига, сўнг Аличак ва Олтинтепа йўлига ва у ердан Шўртепага сиқиб чиқаради. Руслар ўзининг Шўртепадаги қароргоҳига етгачгина Алимқул қўшини таъқибидан қутулади. Кейин Алимқул зафар ноғоралари садоси остида қўшин билан Дархон бўйига қайтади. Тошкент аҳли ғолибларни катта шодиёна ва туҳфалар билан кутиб олади

Шоҳиста Улжаева

Etiketler :
Хабарга ўз изоҳингизни қолдиринг

Сўнгги хабарлар
Ўхшаш хабарлар
xxx video gratis porno italiano
paykasa instagram takipi hilesi instagram followers free followers ak bys ak etme bys shell indir php shell hacklink hacklink al hacklink satn al denizli escort tempobet giri altanya escort bayan ankara escort bayan maltepe escort umraniye escort eskiehir escorteskiehir escort eskiehir bayan escorteskiehir escort

rokettube